ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, бу ҳақида яқинларингизни огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
💐 Ёшлар куни муборак бўлсин!

Бугун, 30 июнь юртимизда муҳим сана – Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг барча ёшларини қутлаймиз. Жамики ёшларимизга мустаҳкам соғлик, метин ирода тилаймиз. Ўқишдан, ўрганишдан, изланишдан асло чарчаманг. Зеро, келажак ёшлар қўлида!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏1
#Яхши_хабар

⚡️Бугун, 30 июнь куни автобуслар ёшларга бепул хизмат кўрсатади

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланишлари ва Тошкент шаҳридаги байрамга бағишланган тадбирларда иштирок этишлари мумкин.

Барчага бу хабарни етказинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзинг мен учун зурриёдимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)” (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар дуоси энг яхши намунадир. Дуо:
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмон ахлининг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қилгин, Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128👏5😢2
Дуонинг дуо қилувчига бўлган барокатлари.

Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.

(Имом Tермизий ривояти)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллох йўлида улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дарвешга "Хайрли Жумалар" дейишибди.
У эса "Жума шундоқ ҳам хайрли" дебди.
Кейин "Жума муборак" дебди.
У эса "Жума шундоқ ҳам муборак кун" дебди.
Унда нима дейлик, ўзинг айт деб сўрашибди.
У "Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин" денг”, деган экан.


Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин, қадрдон!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢7
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍172😢22👏8
​​📖 ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ


📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏1
​​Хақдор

(ҳаётий воқеа)

Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди...
Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар.
Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар.
—Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин.
—Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин.
Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин  ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди.
Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг  Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди.
—Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб  дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар  тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин..
Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар.
—Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар.
Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан...
Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо  кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар.

Феруза Салходжаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍289😢61👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАСОРАТ, МАТОНАТ, САДОҚАТ
ҳақида ажойиб тарихий хикоя

🎙Абдукарим Мирзаев


🍃
Вафо дегани садоқат, дўстлик ва боғлиқликда собит туриш, берган аҳдга риоя қилиш, яқинига, дўстига ўзи кўрсатган ёрдамни кам деб билиб, ундан кўрган яхшиликни кўп деб билиш ва ҳоказо... Демак кимга нисбатан вафоли бўлиш лозим!? Диний адабиётларда вафонинг кимга ва нималарга нисбатан қандай бўлишлиги шундай баён этилади:

1. Инсонни йўқдан бор қилиб, унга имон неъматини эҳсон этган зот - Аллоҳга;

2. Охирзамон Пайғамбари, шафотачимиз Муҳаммад (с.а.в)га;

3. Ислом дини уламоларига;

4. Ота-онага;

5. Оила аъзолари, қавму қариндошларга;

6. Дўсту ёрларга;

7. Инсон манфати учун яратилган барча махлуқот ва мавжудотларга

Уламоларимиз вафога шу қадар катта аҳамият берганларки: "Қалбини вафо садоқатига таслим қилган мўминннинг борадиган охирги манзили, шубҳасиз Аллоҳнинг вуслат дарёсидир" деганлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

Бугунги янги куннинг файзу барокати сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.

Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР.

Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...

Кунингиз ва кўнглингизни
яхши сўз ва меҳр безасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢11👏7
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетидаги ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:

Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда, дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб, тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида, дадамнинг аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.

Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.

– Дада, ҳозир бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, дедим.

Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.

Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб, тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни кейин китобларда келган маълумотларга солиштириб, тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.

Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб, яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "Устоз янглишибди, бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборибди".

Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун хонасига кирдим.

– Кел, деди у. – Нима хизмат?

– Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, дедим. – Менга аниқ неча баҳо қўйилган?

– Исминг нима?

– Файсал.

– Хўш..., деди у рўйхатни кўздан кечириб. – Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.

– Имтиҳон варақамни кўра оламанми? – дедим мен.

– Биласанми, деди пешонасини бир қашлаб олиб. – Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандларим билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.

Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи-рост ҳаммасини айтиб берувдим.

– Унда, буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳнинг инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, – деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍294😢29👏2
Она ёши 50 дан ўтган бўлса ҳам уй ишларини ўзи бажарса, ота рўзғор юмушларини бир ўзи бажариб юрса (шу алфозда давом этиб) фарзандларидан бирон ҳолатда ёрдам кўрсатилмаса, бу нарсанинг номи — (уларнинг) “жимгина оқ бўлиш”дир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢20👏3
Бағдодий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Мурувват нима?
У зот жавоб берди:
- Мурувват бу биродарларингнинг хатоларига сабр қилишингдир!


📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Дунё сабоқлари
...
👍59👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМАРНИНГ  АДОЛАТИ

Кунларнинг бирида Ибн Абу Урва роҳимаҳуллоҳ хотинидан сўради:
— Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, мени яхши кўрмайсанми?..
Солиҳа аёл сукут сақлади. Саволи жавобсиз қолган эр қатъийроқ оҳангда қайта сўради:
— Ҳей, Аллоҳни ўртага қўйиб сўраяпман, а? Мени яхши кўрмайсанми?!..
— Ҳа, яхши кўрмайман! - деди аёл...
Эр нима дейишни, нима қилишни билмай бор гапни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга айтиб берди.
— Эрига қарата «Сизни яхши кўрмайман!» деган аёл сенмисан?! - деди Халифа бироз аччиқланиб.
— Ҳа, шундай дедим. Буюк Аллоҳни ўрта қўйиб сўрагандан кейин ҳам ёлғон гапирайми!? - деди ростгўй аёл.
ҲА,  ЁЛҒОН   ГАПИР!
Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!  Ҳамма оила ҳам севги-муҳаббат устига қурилавермайди. Лекин аксар инсонлар исломий меҳр-оқибат, одамгарчилик ва хайри эҳсон ила бирга яшайдилар...


Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтинг, неча пулга сотилар қадр,
Гуноҳми гар сизга кулиб боқмасам?!
Сизга илтифотлар қилолмам, узр,
Начора кимгадир ёқсам-ёқмасам!

Малика Тавфиқ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏7😢3