ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ҳам ўзи топиб қиладиган келин шу оилага қўнган бахтдир!

Аёлнинг бахти тилидандир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏14
ОИЛА - СИНОВХОНА

Она қайнонага бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?

Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.

Турсуной Содиқова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍266😢19👏9
ЎТИНЧ

Раббим сендан сўрайман,
Дерман ўтинчим олгин.
Молу дунё демасман,
Солиха келин бергин.

Ибодатда сўрайман,
Итоатла сўрайман.
Қиёматли бўлай ман,
Солиха келин бергин,

Айбларимни очмасин,
Элга сира сочмасин.
Мендан сира қочмасин,
Солиха келин бергин.

Ўйламай сайрамасин,
Ғийбатда яйрамасин.
Ўғлимга қайрамасин,
Солиха келин бергин.

Маккор, лохас бўлмасин,
Худбин, нокас бўлмасин,
Назари пас бўлмасин,
Солиха келин бергин.

Ўзи саришта бўлсин,
Эпчил хар ишда бўлсин.
Мисли фаришта бўлсин,
Солиха келин бергин.

Сўзласа алдатмасин,
Чехраси бўлсин гулгун.
Ўйимдан хайдатмасин,
Солиха келин бергин.

Яхши келин давлатдир,
Яхши келин савлатдир.
Ёмонига мингланъатдир,
Солиха келин бергин.

Дерман Отабек Юсуф,
Тилагим рўёб қилгин.
Йўқса жонимни олгин,
Солиха келин бергин.

Отабек Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161👏14😢4
​​Мактублардан сатрлар

Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?"
"Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар.

Зулфия Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182👏21
#Табассум😊

– Дадажониси, ман учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонлик қила олармидингиз?

– Албатта, онажониси.
Мана, уйландим-ку, сизга.)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏32
БАХТЛИ БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
🍃 - Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
🍃 - Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
🍃 - Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
🍃 - Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
🍃 - Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
🍃 - Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
🍃 - Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
🍃 - Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
🍃 - Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум😊

ОДАМЛАРНИНГ ГАПИ...
Келинлар тилидан

🎙Раъно

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏11
Қизимга насиҳатим:

1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин.

2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил.
Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди.

3. Доим кулиб юргин.
Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради.
Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан.

4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама.
Иш тугамайди.
Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда.

5. Қулдек келин бўлма.
Тоқатинг доирасида ишларни қил.

6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин.
Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин.

7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак.

8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл.
Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган.
Мутлоқ бахт - Жаннатда.

9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут.

Миразиз Ахмедов

📚 Telegram.me/IBRATLI
👍208👏15
​​​​​​
КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...

     Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
    Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан   ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
    Куёв деганлари ҳам  қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди.  Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.

    Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби  аза либосига буркана бошлади. 

    Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
     Келинчак уйига келиши билан ёрилди :

   - Яшай олмайман , онажон... Асти яшай олмайман...

    Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.

    Ёнди , куйди, қоврилди,  пишди. Охири ҳукм чиқарди :

   - Улар ким бўлса бўлсин.  Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!

    Уришсиз уй борми ?

     Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.

     Келинчак бояқиш нима ҳам  қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.

    "Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...

    Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар  новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
   У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.

   Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :

   "Бўлмаганга  бўлишма!  Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"

    У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :

   "Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...

    Орадан йиллар ўтди..

    Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади. 

    Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га  айландилар.

    Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган  қалб  кўзининг очилишига сабаб бўлди :

    - Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия  берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.

  - Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли  дунёдан ўтар чоғимизда ҳам  кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.

* * *

    Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда  фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша  гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :

   - Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...

Муаллиф:    Хазонрезги


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍299👏17😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мусулмоннинг тонги нақадар гўзал! У тонгнинг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади...
         Алҳамдулиллаҳ...
Алоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мусулмон ахлини хамиша яхшиликлар устида бардавом қилсин.
Бугундан Зулҳижжа ойи бошланди. Қилаётган ибодат амалларингиз даргоҳида қабул бўлсин
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлайликки, суҳбатимиз яқинларимизга ҳузурли бўлсин.
Дуоларимиздасиз қадрдон.

Зулҳижжа ойингиз  хайрли  ва файзу баракотли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойига
етказган Яратганга ҳамду
саноларимиз бўлсин!

«ЗУЛХИЖЖА» ойи
муборак бўлсин, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг !
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏4😢1
​​🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.  БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, бугун
19-июнь, душанба
Зулҳижжа ойининг 1-куни

 
Даврон НУРМУҲАММАД


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍183👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлигининг улуғлиги ҳақида.

🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий



ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ

Зулҳижжа ойи ҳаж ойидир. Бу ойда Ислом арконларидан бири бўлган ҳаж фарзи адо қилинади. Турли юртлардан мусулмонлар Макка шаҳрига йиғиладилар. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида Каъба тавофида, Сафо ва Марва саъйида, Замзам булоғи ёнида, кейин Минода, Арофатда, Муздалифада, Жамаротда ибодат, тиловат ва дуолар билан машғул бўладилар.   

Ҳажга боролмаган мусулмонлар ўз юртларида ушбу ўн кунни ғанимат билмоқлари, ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга қайтишдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104
Бир УЛУҒ устоз доим кунини шод ва хурсанд бошлар экан, бунинг боисини ундан сўрашибди:
- Ҳеч қачон сизни ўйчан ёки ғамгин кўрмаймиз, бунинг сабаби нима устоз?
Шунда устоз:
- Ҳар кун эрта саҳарлаб тураманда, бугун Аллоҳ бераётган имконятлардан нимани танласам: қайғуними, шодликними, бахтними, бахтсизликними, дейман. Ва бу танлов менинг танловим. Шу сабаб қалбимни, онгимни ва танамни назорат қиламан, уларни тоза тутаман. Шу сабаб нафсимни жиловлаб, уларни ақлимга бўйсиндираман, - деб жавоб берибди.
🍃
Сизчи? СИЗ бугун нимани танладингиз? Ҳаракатними ёки баҳоналарними, солиҳ амалларними ёки бефарқликни, қувончними ёки ғамни?

Танлов сиздан, қадрдон..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРАШИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИНГ

Бошингизга ташвиш тушганда шукрга сабабни кўра олинг...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏4
Барчамизга маълумки, Қуръони карим Аллоҳ таоло тарафидан ўзининг бандаси ва энг охирги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган ва қиёмат кунигача абадий бўлиб қоладиган мўъжизадир ва бу мўъжиза асрлар оша барчани лол қолдириб келмоқда. Унда инсон ақли заковати билан англаган ва англай олмаган мўжизалар адади беҳисобдир. Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:
 
· Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
 
· Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
 
· Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
 
· Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
 
· Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
 
· Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.
 
· Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.
 
· Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.
 
· Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.
 
· Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.
 
· Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.
 
· Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
 
· Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
 
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.
 

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍204😢14👏5
​​«У, икки денгизни – буниси чучук, ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир».

Фурқон сураси, 53-оят.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍199😢51
​​ҲАЖ

Кунлардан бир кун Аллоҳга яқин зотлардан бўлмиш Жўнайд Бағдодий ҳазратларининг олдиларига ҳаждан қайтиб келган одам зиёратга келди. Жўнайд ҳазратлари сўрадилар:
- Сен узоқ сафар - ҳажга уйдан чиққанингда, сен ўша заҳотиёқ ўз гуноҳларингдан узоқлашдингми?
- Йўқ,- тўғрисини айтди ҳожи.
- Унда сен ҳеч қаерга кетмабсан. Сафар чоғида, олис йўлнинг ҳар босқичларида ухлаш учун тўхтаган пайтларингда сен Худо сари босаётган йўлингда бирин-кетин ўтаётган (тавба, вараъ, зуҳд, фақр, сабр, хавф, ражо, таваккул, ризо) мақомларидан ўтаётганингни сездингми?
- Йўқ, ундай бўлмади.
- Демак, сен босқичма босқич тариқат йўлидан юрмабсан. Айтчи, сен мийқотда эҳромга кирганингда, сен ўз кийимларингни ташлар экансан, уларга қўшиб ўзингдаги нафсоний хусусиятларингни ҳам ирғитиб ташладингми?
- Йўқ.
- Демак, сен эҳромга кирмабсан. Арофат тоғида турганда сен бирор оний лаҳза бўлса-да Худонининг тажаллийсини кўргандай бўлдингми?
- Йўқ.
- Демак, сен Арофатда турмабсан. Айтчи, сен Муздалифага юриб бориб, мақсадингга етганингда, сен барча хирсларингдан қутулдингми?
- Йўқ.
- Демак, сен Муздалифага етмабсан. Сен Каъбани тавоф қилаётганингда, покланиш даргоҳида Яратганнинг маънавий гўзаллигини хис этдингми?
- Йўқ.
- Демак, сен Каъбани тавоф этмабсан. Сен Сафо ва Марва орасида саъй қилиб югурганингда сен сафоликни (яъни софликни) (Сафо) ва мурувват (Марва)ни ўзингда пайдо қилдингми?
- Йўқ.
- Демак, сен саъй қилмабсан. Минода турган вақтингда сенинг ҳохишларинг тўхтадими?
- Йўқ.
- Демак, сен Минода бўлмабсан. Сен қурбонлик сўйиладиган жойга келганингда дунёвий бойликларга бўлган мойилликларингни ҳам қурбонликка қўшиб қурбон қилдингми?
- Йўқ.
- Демак, сен қурбонлик қилмабсан. Жамаротда шайтонга тош отганингда, тошларга қўшиб ичингдаги салбий (кибр, риё, жаҳл, ғийбат, кўролмаслик, ҳасад, иккиюзламалик каби) феълларингни ҳам қўшиб отиб юбордингми?
- Йўқ.
- Демак, сен ўз “ТОШ”ларингни ташламабсан, демак Сен ҳали ҳаж қилмабсан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195😢47👏5
​​ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ

Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келиб-ди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.

У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шун-да Ҳақ таоло унга: «Сен унинг қалбига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойига ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабаб ўшандан буён шайтон инсон қалбидан бўлак ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢31👏10