ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#психофакт
ОДАТ КУЧИ


Америкалик психолог Рик Хэнсон дейдики:
Онгимиз -мевазор боғ кабидир, унинг тупроқларида эса ҳар қандай уруғ унаверади.

Шундай экан, хаёлингизга фақат яхши фикрларни киритинг.

Агар ёмон ӯй-хаёллар миянгизга киришига рухсат берсангиз, худди чирмовуқ каби бутун боғни чирмаб олиши мумкин.

Тавсия: ҳар куни ҳаётингизда содир бўлган учта яхши ишни ёзиб қўйишни одат қилинг!
Агар шу ишни дойимий одат қилсангиз, хаётингизда фақат яхши нарсаларга эътибор бера бошлайсиз. Бу эса бахтга олиб борувчи энг қисқа йўлдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢1
#Донолардан

Бошқа бир инсоннинг бисотига хасад қилмаслик керак: у ўша нарсаларига сиз қила олмайдиган қурбонликлар эвазига эришган бўлиши мумкин.

Лабрюйер


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢12👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"СИЗЛАРГА САВОЛ БЕРМОҚЧИМАН..."

Аллоҳ хеч бандани ота-онасини рози қилишдек имкондан маҳрум қилмасин...
Имконингиз борми, кечиктирманг...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍94😢42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донишманддан сўрадилар:
- Яхши одамни қандай билиш мумкин?

Донишманд жавоб қилибди:
- Одамни қандайлигини билишда унинг сўзига, кийимига,  ишига қараманг! Бу ҳолатга алданишингиз мумкин.

Сиз унинг атроф - мухитига қаранг.
Яхши одам атрофидаги одамларнинг ҳурматига
ва тоза мухитга эга бўлади...
Бу ҳол билан алданиш мумкин эмас...


Рус тилидан Дилбар таржимаси


📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍114👏4
​​#Кўнгилдаги_гаплар
Мени нималар кутяпти?!
Кексайганим сари кўпаядиган масъулиятлар. Жуда қаттиқ қўрққаним укол игналарига рўбарў қиладиган хасталиклар, дармонсизликлар.. Жон бериш талвасаси.. Энг оғири бир олам гуноҳни ортмоқчилаб, бошдан-оёқ иши менга яхшилик қилиш бўлган Раббим ҳузурида ҳисобга туриш..

Овозингни ел олсин дейсизми?
Уни ел олганда, ё буларни ўйлашдан қочганимда ва ё гапирганларнинг овозини
ўчирганимда, қани энди бундай келажакдан қутулиб қололсам! Лекин бу уринишлар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.
Бу ҳаммамизга тегишли келажак. Йўқ, менгамас, деб кўрингчи..

Битта умидим - Аллоҳнинг раҳмати, фазли ва меҳрибонлиги. Зотан мусулмон эканман, яшаётган эканман, ана шулардан умидворман.
Раҳматингни ва фазлингни сўраймиз, ё Аллоҳ!!

Мубашшир Аҳмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХГА НИМА ДЕЙМАН ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА МУБОРАК !

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кун учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир биримиздан яхши тилаклар эшитганимизда, бир биримиздан яхшиликлар кўрганимизда рахмат ўрнида айтадиган бир сўзимиз бор:

Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!
Аллоҳ Биздан рози бўлсин!

Ушбу тилакларимиз ижобати барчамизга ҳамроҳ бўлсин!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍29👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, бу ҳақида яқинларингизни огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши инсонларнинг яхши томони шуки, улар дойим камингизни тўлдирадиган нимадир беришади... яъни,

Орзуси сўнганга УМИД

Кўнгли яримга ТАСКИН

Рухи синганга ТАЯНЧ

Ожизларга куч бўладиган ДАЛДА, ЁРДАМ ва ИМКОН беришади...


Борингизга шукр яхшилар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингиздан ўзгага яхшиликни соғинсангиз, сизга ҳам яхшилик келади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То ўзига яхши кўрган нарсани дўсти учун ҳам яхши кўрмагунча бирортангиз (комил) мўмин бўлолмайсиз!» дедилар!

🤲 Сизга ва барча мусулмон ахлига хаж ибодати насиб қилишини тиладим... Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢2
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏2😢2
#Хайрли_кун

"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢6👏2