ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен хаммадан баланд
ва мағрур бўл кўнглим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН
СЎРАДИЛАР:


- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажисидан ожиздир?
- Аҳмоқлик.

«Ўксинма» китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДОНОЛАР АЙТАДИЛАР-КИ...

(Уйланмаган йигитлар учун)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢5👏4
#Психологдан

📚....АЗИЗЛАРИМ....

Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади...

Мана шу фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади....

Инсон рухи энг катта қувватни бошқа бир инсонни дуосидан олади...

Доимо бир биримизни дуо қилишда бардавом бўлайлик....

Чунки дуо қалбдан чиқиб қалбга боради....

Қалбни кераксиз ҳис туйғулар билан қийнаб қўйманг акс ҳолда қалб хотиржамлиги йўқолади....

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢6👏1
Ҳаётингизда рўй бераётган ҳамма воқеаларни ҳам бошқара олмайсиз, аммо бу воқеаларга бўлган муносабатингизни бошқаришингиз мумкин. Сизнинг муносабатингиз – сизнинг тақдирингиз!

Анна Фрейд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!
Муродбахш чоршанба
тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Ассалому алайкум, қадрдоним,
янги кун муборак бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият Сизни тарк этмасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар касал бўлмайди  ёки касалликка кам чалинади?

🥀 Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

🥀 Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.

🥀 Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

🥀 Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

🥀 Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

🥀 Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!

ЎЗИНГИЗНИ  АСРАНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ

🎙Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...

Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...

Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢7👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Она_қалби

Қорним тўқ, болам, ҳозирча борман,
Азиз фарзандим, меҳрингга зорман!

Бу онанинг айтгани, барча фарзандларга хулоса бўлсин. Ота-онани меҳрга, ширин сўзга зор қилманг.

Яқинларингизга ҳам ибрат учун юборинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢15👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢30
ҲАЁТ ЦИКЛИ

1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди.

2. 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, хаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди.

3. 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди.

4. 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин.

5. 65-70 ёш - кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз руҳий кучини, вақтини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор ўтмаганидан фахрланиб, баъзилар эса ҳаётидан нолиб умрини сарҳисоб қилишади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢7👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Умрнинг_ўтишини_қаранг

Умр деганлари - оқар сув экан,
Тақдир муғомбиру, жуда қув экан:
Юзлари буришган, қадди дол кампир,
Бир пайтлар сарвқомат бир сулув экан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢28👏1
БАҲОР ҚАЙТАР...

Бугун баҳорнинг сўнгги куни... Ҳайр баҳор!



Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍46👏5😢5
БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ.

Бугун баҳор тугайди,
Эртадан бошланар ёз.
Энди юрак тафтидан,
Ёзилур қайноқ баёз.

Энди қуёш бағридан,
Ёғилади тиллалар.
Бизни кутмоқда ҳали,
Саратону, чиллалар.

Ошиқамиз энди биз,
Дарёларнинг мавжига.
Бошланиб куй - наволар,
Тўйлар чиқар авжига.

Боғлар кириб мевага,
Яйрар деҳқоннинг дили.
Чидайсизда, бошланар,
Болажонлар таътили.

Энди чошгоҳ бўлмасдан,
Пешонадан тер оқар.
Кундузлар жон олгувчи,
Оқшомлар жонга ёқар.

Қишда қандай қийналиб,
Кўрдик аномал аёз.
Тайёр туринг эртадан,
Бошланур аномал ёз.

Бугун баҳор тугайди,
Майнинг сўнгги оҳори.
Тугамасин ҳеч қачон,
Умримизнинг баҳори!


Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢10👏5
​​Аё, бечора томчи!

– Тупроқ, шамол ва қуёш жазирамаси - сенинг ғаниминг. Сен етиб олишни истаган денгиз эса жуда олисда. Шунча ағёр оралаб денгизга қандоқ бормоқчисан?

Шунда ҳалиги томчи ҳол тили билан дейдики:

«- Тўғри, мен ожиз томчиман, аммо ичимда бепоён денгиз соғинчи бор»

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢15👏2
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162
"Йўлимизнинг боши - одоб, ўртаси - одоб, охири яна одобдир. Ҳеч бир одобсиз Аллоҳ дўсти бўлолмас"

Шайх Нақшбанд ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66