ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЁТНИНГ ҲАР
ЛАХЗАСИ ГЎЗАЛ

🎙Анвар Обиджон

Бошланган янги кун муборак бўлсин! Ҳаётнинг ҳар лаҳзасида омад ва хуш кайфият Сизга ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Ассалому алайкум, Азизлар!

Атрофни гўзаллигини қаранг, табиат қўйнидан чиққинг келмайди. Лекин бизни улуғ ишлар кутмоқда. Биласизми, бизнинг ҳар куни қиладиган ишларимиз улуғ ишлардир. Бу бизни қандай қарашларимизга боғлиқ.
Биз истасак, тоғларни талқон қиламиз! Боғларни бўстон қиламиз, шеърларни шиор қиламиз, атрофни баҳор қиламиз!
Истакларимиз бизни биз қилади!
Шундай экан, улуғ ишлар томон борар йўлимиз равон бўлсин!

Хайрли кун, истаги улуғлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏6
15-май – Ҳалқаро оила куни!

ОИЛАМ-БАХТИМ

Қувонч, шодлик макони,
Завққа тўла  ҳар они,
Менинг учун энг азиз,
Оилам-бахтим қўрғони.

Бахтдан тўлиб тошаман ,
Довонлардан ошаман,
Қучоғига шошаман,
Оилам-бахтим қўрғони.

Умримнинг зар чашмаси,
Азиз улуғ барчаси,
Жонимнинг бир парчаси,
Оилам- бахтим қўрғони.

Тупроғи зар тўтиё,
Ошёни нуру зиё,
Мен учун ёруғ дунё,
Оилам -бахтим қўрғони.

Ўғлим, қизим дилбандим,
Отам, онам жаннатим,
Тиллолардан қимматим,
Оилам-бахтим қўрғони.

Тинч, осуда кўнглим чоғ,
Тушмасин ҳеч унга доғ,
Асрагин ўзинг Аллоҳ,
Оилам-бахтим қўрғони.

Хуршид  Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢3
Бугун 15 май - Халқаро оила куни!

Сизни ва оилангизни ушбу кун билан муборакбод этамиз!
Барча оилалар аҳил, соғлом ва бой бўлсин! Эр аёлини, аёл эрини ҳурмат қилсин! Оилаларимиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин!

Байрам муборак, Азизлар!

Бугунги фурсатдан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, яқинларингизга меҳр улашинг! Бугунги кун хотираларда гўзал из қолдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏7
Бир келин айтади:
"Эрим мени севишининг асосий сабаблари:

— Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим"

Шу ишлар доимий одатимга айланган!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169👏16😢1
Оила синовга дуч келганда "Сени деб...", дея таъна қилинмайди, балки, "Мен ёнингдаман ...", дея таскин-мадад берилади.

Оиланинг олтин қоидасини шу.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏15
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайтида Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Аллоҳга итоат қилган ҳар банда жуфти халоли учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик маскани бўлмоғи лозим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151👏12😢7
📖 «КУНДОШ»

«Тонгги қўнғироқ туфайли у билан уришиб қолдим. Кўзларимга қараб бақирди. Юзимга қўлларини сермаб жаҳл қилди. Мен эса бўғзимга тиқилган алам кўзларим томон ўтиши, кўзёши бўлиб чиқишини истамаганим учун жим турдим. Балки онамнинг «Хотин эрдан бир поғона паст туриши керак», деган гапи қулоғимга қуйилиб қолгани учун сукут сақлагандирман.

— Қўнғироқ қилган ким? — дедим рақамнинг бегоналигини кўриб.

Мана шу бир оғиз берган саволим уни бу қадар тутақтириб юборади деб ўйламагандим. Йўқ, бундай деганимда жаҳли чиқмади. «Қачон?» деди бу саволимга жавобан.

— Атай ўзингизни билмаганга олаяпсизми? Териб кўриб, кимлигини билайми? — дея яшил тугмага бармоқ олиб борганимда сапчиб кетди.

— Нима дейсан, тентак? Аҳмоқмисан? «Эримга нега қўнғироқ қилдингиз?» дейсанми? Ишхонамиздандир? Шунчалик фаросатсизмисан? Айтмайман кимлигини! Ё кундошим деб ўйлаяпсанми?..

Шу билан уни тўхтатиб бўлмади. Шу қадар тутақдики...

Мен баттар гумон ичида қолдим: «Нега бунчалик қўнғироқ қилишимдан қўрқди? Бир гап бор?»

У бор аламини сочиб, ишга кетди. Мен ҳаммасини ютиб, уйда қолдим. Кун бўйи хабарлашмадим. Уям жим.

«Балки ўшаниси билан гаплашиб, устимдан кулаётгандир?» йиғлагим келди.

Ишдан қайтганида салом бердим-у, бошқа лом-мим демадим. У эса кулди. Баттар ичимга оташ тушди.

— Менга ишонмайсан-а? Ишонмаганингга куяман! Ишончингни оқламаганимга куяман! Гумон уйғотадиган қандай иш қилганимни билолмай куяман. Мана, ўша рақам. Кел, бирга қўнғироқ қиламиз.

Мен индамай ўтиравердим. Эрим телефоннинг овозини баландлади. Узун-узун гудок кетди. Кейин қиз боланинг овози жаранглади:

— Почча, бўлди, опамга айтаверинг. Онам яхши. Кўричак бўлган экан. Операциядан яхши чиқди. Энди бу рақамга қилманг. Ўзимнинг телефонимни олиб келишди... Шошиб қолганимиздан телефон олмабмиз-да...

Онамга нисбатан хавотир, эрим олдидаги мулзамликдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим...»



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍275😢23
Солиҳа аёл эри билан муомала қилишда ишонч, яхши гумон ва унинг хатоларига кўз юмиш билан муҳаббат қозонади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👏14
#Мулоҳаза

Бир киши дўстига уйида жанжал чиқмай, аёли билан йиллаб гўзал умр кечирганини сўзлаб беряпти.

Мен ишдан келарканман, агар кайфиятим яхши бўлса эшикни икки марта, агар жаҳлим чиқиб турган бўлса уч марта тақиллатардим.
Агар уч марта тақиллатсам, аёлим кулиб кутиб олар, менга кундагидан бошқачароқ меҳрибон, эътиборли бўлар эди.
Аёлимни жаҳли чиққанини эса, ишдан келганимда эшикни очибла, мени кутмай ичкарига кириб кетишидан сезардим.
У куни мен унга янаям меҳрибонроқ бўлардим.

Дўсти гапини бўлди ва сўради:

Агар сен эшикни уч марта тақиллатсангу, ҳотинингни ҳам жаҳли чиқиб турган, сени кутмай ичкарига кириб кетсачи?
У ҳолда ташқарига чиқиб қайтадан, икки марта тақиллатардим.

Бир-бирини тушуниб яшашга нима етсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍222👏25😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Шундай бўлингки, борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏11😢5
📖 АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ

Бир йигит донишманддан маслахат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги хис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай... Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи... мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ, деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит.
Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг, дардига шерик бўлинг, қадрланг, ғамхўрлик қилинг, фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севги ҳис-туйғу эмас, маъсулият демакдир...



📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍237👏18😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊
Қадрдон, жуфти халолингизни қадрига етинг, уни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...

Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ... Шундай экан, озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...
Аллоҳга омонатсиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155😢15👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!

Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!

            ​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
– Бугун ёмғир ёғадими?
– Йўқ.
– Унда нима ёғади, қаранг ҳаво хўмрайиб турибдику?
– Бугун осмондан муҳаббат ёғади. Меҳр ёғади осмондан
– Ростанми?
– Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради, азизим!
Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрталабдан яхшиликлар тилаб дуо қилгувчилар ҳам кўп...
Илоҳим касаллар тузалсин, сафардагилар соғ-омон қайтсин, чақалоқлар соғлом туғилсин, оналар бахтли бўлсин, савдогарларнинг савдоси юришсин, омад истаганларга омад кулиб боқсин...
Ҳамма дуолар осмондан меҳр бўлиб ёғилсин.🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190👏21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин!

Хайрли кун, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢8👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЖАРА

Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин.
Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб,
Умидимла безаб қўяй остонасин

Ҳасратларга тўла диллар келиб майли,
Насияга қувончимдан олиб кетсин.
Бир кам дунё армонлари армон бўлиб,
Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин!

Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин,
Киприкларим найзасига ғамни илай.
Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан,
Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай.

Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан,
Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин.
Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб,
Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин!

Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Орзуларим сира тинчлик бермаяпти.
Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай,
Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти.

Кўнглингизни ижарага бериб туринг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏17
БИЗ ЖУДА АЖОЙИБМИЗДА !

✔️" Мен ҳеч кимга керак эмасман" деймиз, ҳақиқатда эса биргина инсонга кераксиз бўлсак....

✔️"Ўзим уддалайман" деймиз  ёрдам сўрагани тортинганимизда ...

✔️"Ҳеч нарса керак эмас !" деймиз, ҳоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда ...

✔️"Ўзим шунчаки" деймиз. Жиддий гаплашиш вақти етганида...

✔️" Ҳечқиси йўқ" деймиз. Қалбимиз озордан зирқираб турганида...

✔️"Сенга ишонаман..." деймиз. Ўйин бўлиб қолишдан чўчиб...

✔️"Ҳаммаси жойида ..." деймиз, ҳаммаси остин - устун бўлиб кетганида..

✔️"Ҳеч гап йўқ" деймиз. Ичимизда дард тўлиб кетганида...

✔️"Тинч қўй !!!" деймиз... Уни йўқотишдан қўрқиб...

✔️"Ҳаёт гўзал" деймиз. Дунё кўзга қоронғу кўинганида...

✔️"Бошқа кўришни истамайман !" деймиз... Ҳамиша бирга бўлишни истаганда...

✔️"Бахтлиман...." деймизда кўз ёшимизни артиш учун дастрўмолни тайёрлаб қўямиз...

✔️"Биз бошқа - бошқа одамлармиз" деймиз. Бир бутунга айланиб бўлиб...

✔️"Мен айбдорман" деймиз... Хиёнатини билганимизда...

✔️"Сени унутганман." деймиз. Суратларига қараб ўтириб...

✔️"Бошқа яшашни истамайман ! " деймиз....Бизни фикримиздан қайтаришларини истаб...

✔️"Ёлгизликни яхши кўраман" деймиз ва анчадан бери жирингламаган қўл телефонимизга хавотир билан қараб қўямиз.


ЖУДАЯМ ҚИЗИҚ ОДАМЛАРМИЗ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126😢22👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ширин сўзни , яхши кайфиятни ҳамма хоҳлайди, аммо, уларни беришни ҳам билиш ва эплай олиш керак!!
Биз ҳар қанча яхши бўлишга интилсак ҳам бошқалар тасаввурида уларнинг тушунчаси билан қоламиз....

Инсон бахтли бўлишга лойиқ жонзот, чунки у онгли мавжудот, Азизим...

Бахтлар Сизга ярашсин!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏5
​​ЁЛҒИЗ АЁЛ КИМ?

Ёлғиз аёлларга ачиниш билан қарайдиган жамиятда яшаш эриш туюлади менга.  Ёлғизликда ҳаловат топганлар, ўзини англаганлар бор. Ва шунчаки биров билан умргузаронлик қилаётганлар бор дунёда. Ҳаётдаги мақсади — шунчаки эрга тегиш бўлган аёл ёлғиз аёлга ўрнак бўлолмайди. Ёлғиз аёл — исталмаган, танланмаган, севилмаган, хушланмаган, аёллик хусусиятларидан йироқ, рўзғор ишларини уддаламайдиган, ўзига бино қўйган, эркакшода, оила эплашни билмайдиган аёл дегани эмас!
Ёлғиз аёл — ўзига нисбатан йўл қўйилган хатоларга бўйин эгмайди. Ўзига бўлган ишончини бир эркакнинг муҳаббатидан тополмаган, ёқтиргани “GUCCI” пойабзалини харид қилиш учун кимнингдир пластик картасига сарғаймаган, кимдир уни севгани учун эмас, ўзи севгани учун ошиқ бўлган, ошиқ бўлиш учун жамият нуқтаи назарини эмас, оташдек юрагини ўртага қўйган, фарзанд кўришга кечикмайин, деган хавотир билан дуч келган “ҳўкиз”га илакишмаган, йўлиққани эркак эмас, “ҳўкиз” эканини билгач “Ҳа, хўп, ҳамма эркак бир гўр-да! Шунча хотин ҳўкиз билан яшаяпти-ку!” дея ўзини, ғурурини, эркини, қадр-қийматини ерпарчин қилмаган аёлдир ёлғиз аёл.
Ёлғиз аёлнинг танлови шундай — аввал ўзини севишни ўрганиш, жамиятнинг бемаъни қарашларига қарши туриб, ҳаётни севиб яшашда давом этиш.  
Ёлғиз аёл ўзига, атрофидагиларга, касби ва машғулотларига вақт ажратиш билан ўзини ёлғиз ҳис қилмаган аёлдир.
У улкан ва ҳақиқий муҳаббатга ўзини севиш билан эришган аёлдир.
Ўз муаммоларини ўзи ҳал қилишга одатлангани учун бировга муҳтож бўлмаган аёлдир. Хатолари билан тажриба орттириб, ўзидан воз кечмай тўғриларни англаган, ҳар янглишида юз ёшга улғайган аёлдир ёлғиз аёл. Қарши томон билан муносабатга киришганида, ҳар қанча ҳаракатлари ва уринишларига қарамай у билан манзилига етмаслигини англаган аёлдир ёлғиз аёл. Бундай муносабатда ҳам ўзини, ҳам қадр қийматини йўқотиши аниқлигига кўзи етган аёлдир.
Ўзи яхши кўриб тайёрлаган таомни эри, фарзанди ёки бирор дўсти билан баҳам кўрган бўлса, кун келиб ёлғизликда шу таомни тановвул қилганида ҳам ўша таъмни ҳис қилади ёлғиз аёл.
Ёлғиз аёл бошини ёстиққа қўйганида, кўзгуга боққанида, муҳаббат қўшиқларини тинглаганида, ўтмиши ва келажагига кўз ташлаганида хотиржам бўлса, демак, у ёлғиз эмас!

Эл кетади, сен қоласан. Ўзингга ўзинг кифоя бўлмас экансан, ҳаётда инстаграмга қўйиш учун тушган суратларинг қадарсан!..

#Тафаккур_қилинг
 

Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍246😢28👏13