ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРИДА  ҚАДРЛАНГ...

Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!

✍🏻Малика Тавфиқ
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢3👏2
​​ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ...

Подшоҳдан сўрадилар:
-  Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
-  Қани эди,  бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

Фозилдан сўрадилар:
-  Ҳаётдан нима топдингиз?
-  Ҳикмат ва ибрат...
-  Қандай хулосага келдингиз?
-  Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...

Зулматдан сўрашди:
-  Сен нимани соғиниб яшайсан?
-  Ёруғликни.
-  Нимадан қўрқасан?
-  Қоронғуликдан...

Қўрқоқдан сўрашди:
-  Айт-чи, сен нега қўрқасан?
-  Агар ўзим ҳам билганимда эди... 

Етимдан сўрашди:
-  Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
-  Ота қадрига, она меҳрига...

Бойликдан сўрашди:
-  Сенга нима етишмайди?
-  Қувонч ва хотиржамлик...

Тўтидан сўрадилар:
-  Нима кулгингни қистатади?
-  Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.

Филдан сўрадилар:
-  Истагинг нима?
-  Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...

Асаларидан сўрашди?
-  Қанақа армонинг бор?
-  Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...

Ватандан сўрадилар:
-  Сени нима ўйлантиради?
-  Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...

Ватангадодан сўрадилар:
-  Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
-  Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...

Донодан сўрадилар:
-  Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
-  Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.

Нодондан сўрадилар:
-  Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
-  Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...

Муҳтарам зотдан сўрашди:
-  Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
-  Тўрт нарса орқали:
Элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
Ишим ва сўзимда ёлғон ва хиёнат аралаштирмадим;
Туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга улардан кўпроқ меҳр кўргаздим;
Луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.


“Фарзанднома” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍247👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир куни ортда қолди.
"Эй инсон, аслида биз кунлардан иборатмиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...



Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сиз керак дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунларингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзаллик
Дубайдаги "ЖАННАТ ГУЛЛАРИ" боғининг гўзаллигини Сизларга илиндик... Сизу бизга ҳам Ҳаж ибодати-ю, Дубай саёхати насиб қилсин.

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ГЎЗАЛЛИКЛАР
МАНГУ ҚОЛСИНЛАР...


Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Аллоҳ хулқимизни, сўзимизни ва амолимизни гўзал қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏20😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ КЎЗИ.

Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўлишинг керак. Сен кўраётган атроф-олам аслида руҳингни кўринишидир.
Гина ва нафратни ўзида жамлаган қалб яхшиликни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасаддан ёнаётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидирган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олсин?!
Гўзалликни кўриш учун қалб покиза бўлиши лозим. Бўлмаса қалбингда бино қилганинг - қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди кўзингга...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢7👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАСАДГЎЙ

🎙Турсуной Алимова


Касаллик фақат жасадда эмас, қалбда ҳам бўлади. Агар чиндан хулқи ёмон кимсани кўрсангиз, унинг қалбига Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилинг...
Роббим барчамизнинг қалбимизни пок , хулқимизни гўзал қилсин. Амийн!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢25👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омон бўлинг юрагимга яқинларим

Бу дунёда менга жондан азизларим,
Аллохимга умри азиз, лазизларим,
Сизга битай ғубори йук дил сўзларим,
Омон бўлинг юрагимга яқинларим.

Тинглаб менинг кемтик кўнгил нолишларим,
Таскин берган хам яқину олисларим,
Юрагида хар тилаги холисларим,
Омон бўлинг юрагимга яқинларим.

Оға-иним, опа-синглим, қондошларим,
Сиз хаётим йулидаги йулдошларим,
Дардим олар дардларимга дардкашларим,
Омон бўлинг юрагимга яқинларим.

Шодлигини менла бахам кўрганларим,
Имкон топса мехнатимни бўлганларим,
Бир қайрилиб забун холим сўрганларим,
Омон бўлинг юрагимга яқинларим.

Яхши кунда унутмай ёд олганларим,
Дилга ширин орзуларни солганларим,
Гох ачиниб гох юпатиб қолганларим,
Омон бӯлинг юрагимга яқинларим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍196👏11😢7
📖 Бир донишманддан сўрашибди:
- Нега камбағаллар бойларга қараганда кўпроқ хушмуомала ва камроқ бахл бўлишади?
- Деразага бир қаранг, нима кўряпсиз?
- Ташқарида болаларнинг бирга ўйнаётганини кўряпман.
- Энди кўзгуга қаранг. У ерда нима кўряпсиз?
- Ўзимни кўряпман.
- Ана кўрдингизми, дераза ҳам, ойна ҳам шишадан иборат, бироқ таркибига озгина кумуш қўшишингиз билан фақат ўзингизни кўра бошлайсиз.

📖 @IBRATLI  - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍46😢5👏1
Араб диёрларидан бирида бўлган воқеа.

Расмдаги қурувчи уста йигитни мана шу қизга ишқи тушиб қолади Қизни отаси ўтган, онаси билан яшарди. Йигит совчи қўйганда қиз , бошланғич ўқишни тугатиб санавийга ҳужжат топшираётган эди. Онаси қизини беришга рози бўлади, қиз ҳам қаршилик қилмайди, фақат бир шарт қўяди: "Агар ўқишга киролсам ўқийман ва шартнома пулини тўлайди." Қурувчи йигит шартга кўниб, суннатга кўра никоҳ тўйи қилади.
Иттифоқо қиз 97 бал тўплаб, ўқишга кирган талабалар рўйхатидан жой олади. Янги келин талаба бўлиб ўқишга қатнай бошлайди. Қурувчи уста эса пешона тери билан қийналиб пул топиб хотинининг шартномасини тўлайди. Бу ҳол етти йил давом этади. Етти йилдан сўнг ўқишни тамомлаган келин докторлик ишини ҳимоя қилади ва муваффақиятли якунлайди. Бир йил ўтиб ўқимишли бўлган хотин қурувчи устадан жавобини беришни сўради ва: "Биз сиз билан тенг эмасмиз" дея бақирди. Ноилож қурувчи суюкли ёрини жавобини беради.. Эссиз одамийлик...

Абдулатиф Атаханов


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Хикоя ва хаётий воқеалар
😢224👍116👏1
​​ЖАҲЛ ЧИҚСА, ТАНАМИЗДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?

Инсон жаҳл отига минганда:
✔️ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
✔️ Бош оғриғини юзага келтиради;
✔️ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
✔️ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
✔️ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.

❗️ Шу сабабли ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлаш тавсия этилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏8😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАГАНДАЙ...

Яхши, дейман, ҳаммаси
Хеч нарса бӯлмагандай

Бобур Бобомурод
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢10👏5
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151👏17😢4
Бу дунё гулларга ғарқ тўлиб кетсин,
Тиконлар қовжираб хўп сўлиб кетсин,
Сен шундай яшагин, шундай яшагин,
Душманинг бир куни дўст бўлиб кетсин
.......


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149😢9👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Тунингиз хайрли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢24👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, Азизлар!

Бугунги кунингиз ибодатларда ажри баланд, яхшиликларни файзи зиёда бўлсин.

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗯Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

🗯Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

🗯Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

🗯Дунёчи!?
Дунё табассум

🗯Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ омад яҳшилик муваффақият

Сизда буларнинг деярли барчаси бор!

Табассум қилинг,
Сиз Бахтли инсонсиз!

ХАЙРЛИ КУН, БАХТЛИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131👏11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ НИМА..?

Эркин Вохидов
🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢5
УЙҒОТИНГ!!!

Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб солибди.
Сўнгида пушаймон ошини еманг,
Ҳаётни уйғотинг, мудраб қолибди!

Отани қадрланг, Онани севинг,
Қариндош сўзидан қонлар томибди.
Яшаган умрингиз хатосин билинг,
Меҳрни уйғотинг, мудраб қолибди!

Ишқни сараламанг, у танхо малак,
Ҳаккадек ҳар шохга қўниб толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари ҳалак,
Вафони уйғотинг, мудраб қолибди!

Шукур денг бехисоб, санаманг асло,
Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,
Сабрни уйғотинг, мудраб қолибди!

Бир оғиз ширин сўз, қанчалар қиммат,
Тилнинг ёрилтоши дилни ёрибди.
Тилларда яралар чиройли ҳикмат,
Забонни уйғотинг, мудраб қолибди.

Севинг, севилинг, муҳаббат қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг,
Юракни уйғотинг, мудраб қолибди!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146😢6