ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўлган одатлардир! Балким хали тамоман унут бўлмагандир... Қанийди...
Мудом олдинга интилиш яхши, лекин ўтган кунларимизда нималаримиздир қолиб кетаётгандек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин... 

Ибрат учун яқинларга юборинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍176😢7👏5
.
УЗРЛИ  ҲОЛАТДА  ЛАЙЛАТУЛ  ҚАДРНИ  ЯХШИ  ЎТКАЗИШ (Опа-сингилларимиз учун)

Лайлатул Қадр - Аллоҳнинг Раҳмати ёғиладиган буюк кеча. Бу кечанинг қачон бўлиши ҳақида бир қанча саҳиҳ ривоятлар бор. Энг тарғиб қилинган ривоятларда бу кеча рамазоннинг охирги 10 кунидаги тоқ кечалардан биридалиги айтилади.

Аммо бир муаммо бор!

Узурли опа-сингилларимиз Лайлатул Қардни қандай ўтказадилар?
...
     👉  БУ  ЕРДА  ЎҚИНГ   👈

❗️Яқинларингизга етказинг,  улар ҳам билиб олишсин!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👏2
“Лайлатул Қадр” – қандай кеча?  

Бу кеча – “белгилаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кечадир.

Бу кеча  «... минг ойдан яхшироқдир» (Қадр, 3).

Қадр кечасини
1000 ойи – 84 йилга тенг.
84 йили – 30000 кунга тенг.
бир соати – 3780 кунга тенг.
бир дақиқаси – 63 кунга тенг

Дўстларингизга ҳам эслатинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149👏9
ЗАКОТ.
Агар ислом олами ва дунё биржаларидаги молларни ҳисоб-китоб қилинса, шундан
2,5 фоизи 3 триллион 370 миллиард доллар бўлар экан.
Кунга 1,5 доллар ейдиган фақирлар сони 700 миллионта экан.
Яъни, бу дегани закот ер юзидаги фақирликни тугатишга кафил бўла олар экан.

Муҳйиддин Али Қорадоғий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
АДО ЭТИНГ ЗАКОТИНГИЗНИ

(Ажойиб шер, албатта эшитинг)

🎙Отабек домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏7
#Ифторлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 21-куни (12 апрель)

⌛️Ифторлик вақти: 19:01

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57
#Дуо
Аллоҳим, бизларга Рамазоннинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини насиб қил. Бизларни ауф этилганлар, дўзахдан озод бўлганлар қаторида ёз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢11
Рамазоннинг охирги ўн кунлигига оид тавсиялар:

Биринчи: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.

Аллоҳим барчамизни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қилсин!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА

🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА


16 - қисм

🎙️Шамс Солиҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
​​#туннома.

Осуда тун тилаймиз...

Таҳажжуд фонуслари уйингизни ёритган, зикрларингиз фаришталарни шоширган, қалбингиз уйқудан кўра аълороқ ибодат ҳузурини тотган хайрли амалларга бой хосиятли кечани Аллоҳ таоло сизга раво этсин!

Тонггача тун сохибига омонатсиз!



📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!
👍106
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, рўза, закот, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏6
#Саҳарлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 22-куни (13 апрель)

Саҳарлик вақти: 04:25

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, дуоларингизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитинг☝️
Дуоларимизни ўзинг ижобат эт, Аллохим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢13👏7
🌙 Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸 21 кеча: 11-апрелдан — 12-апрелга ўтар кечаси;
🔸 23 кеча: 13-апрелдан — 14 апрелга ўтар кечаси;
🔸 25 кеча: 15 апрелдан — 16-апрелга ўтар кечаси;
🔸 27 кеча: 17-апрелдан — 18-апрелга ўтар кечаси;
🔸 29 кеча: 19-апрелдан — 20-апрелга ўтар кечаси.

©️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадр кечасининг аломатлари:

Биринчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, Қадр кечасининг аломати «Тонгда қуёшнинг нурсиз бўлиб чиқишидир». (Имом Муслим ривоят қилган)

Иккинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси ярқираган, иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас. Ўша куни қуёш кучсиз, қизил бўлиб чиқади», дедилар. (Ибн Хузайма ривоят қилган)

Учинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси порлоқ кеча бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. У кечада юлдузлар учмайди», дедилар. (Табароний ривоят қилган)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145👏5
​​“Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас" ёхуд Аллоҳга бўлган ишонч хаёлпарастлик саналганда...
#қисса

Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
– Мактаб (мадраса)лардан бирида ички таомхона – дўконни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим. Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
– Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! – дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).

– Аллоҳу акбар! – деди у.

– Тасаввур қилинг, ўшалар сизда бўлиб қолса! – дедим яна.

– Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! – деди.

Мен яна:
– Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? – дедим.

У дарҳол:
– Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, – деди.

– Эҳ-ҳе, қаёқда! – дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. – Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...

У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
– Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, – деди. – Мен манави етти қават осмонни кўтариб турган Зотдан сўрадим.

Жавоби мени сукутга чўмдирди. Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим. Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига бордим. Онам мен борганимда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу одам билан гаплашар эдилар.

– Нима гап, ойи? – дедим.

– Фалончи эридан ажрашиб, уйсиз қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин ундан ҳам яхши хабар – эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... – дедилар онам ўйланиб.

Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!

Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
– Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим. Лаа илааҳа иллаллоҳ.

Аллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан килсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍388😢57👏31
ЗАКОТ НИСОБИ

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди.
Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақаси ва фидя миқдори
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (≈ 2 кг.), арпадан бир соъ (≈ 4 кг.), майиздан ярим соъ (≈ 2 кг.) ва хурмодан бир соъ (≈ 4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг бозордаги ўртача нархлари 1 кг. буғдой – 6 минг, 1 кг. арпа – 5 минг, 1 кг. майиз – 50 минг ва 1 кг. хурмо – 45 минг сўм эканлигини инобатга олиб, бу йилги ФИТР садақаси қуйидагича этиб белгиланди:

буғдойдан 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
арпадан ≈ 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан ≈ 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан ≈ 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

ФИДЯ миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини ва фидя миқдорини берса кифоя қилади.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161👏4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹  ЗАКОТНИНГ  ҲИКМАТИ,  ТАЪРИФИ,  ҲУКМИ  ВА  ТУРЛАРИ


Савобга эришиш имкониятини қўлдан бой берманг, албатта яқинларингизга ҳам улашинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏4