This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз яқинларига қилинганидир.
┉┅━➰🔘➰━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍133👏9😢5
🕋 Ҳар кўнгил бир Каъбадир...
Мавлоно Жалолиддин Румий ёзадилар:
«Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим Ҳалилуллоҳ қурган иморат. КЎНГИЛ эса Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир, (боқадиган еридир)...»
Румий Ҳазратлари Каъбани камситаётганлари йўқ асло... Демоқчи бўлаяптики Каъба муқаддас бўлишига қарамай, моддий ашёлардан бино бўлган... Зарар кўрса, нураса, йиқилса уни таъмирлаш ёки янада мукаммал шаклда тиклаш мумкин...
Аммо унинг ҳам мавжудлигига сабаб бўлган Инсоннинг Аллоҳ назаргоҳи ва иймон жилвагоҳи Кўнгли бир синса, таъмирлаш имконсиз...
Бу «Ҳар кўнгил бир КАЪБАдир» деган сўзга
Мавлоно Румийдан энг гўзал изоҳдир...
Кўнгил ҳақида сўзлар эканмиз, юракларимизни бир соғинч тўлдиради. Бу Энг ҳассос ва энг тоза ҚАЛБ соҳиби жаноби Пайғамбаримизнинг соғинчларидир...
Сарвари коинот ҳамиша болалар, хаста, кекса, кимсасиз, фақир, бева, бечора кишиларнинг кўнглини олиб, барчага бирдек шавқат билан муносабатда бўлганлар...
Бир байрамда ҳамма шоду- хуррам турган чоғида, ота-онаси йўқлигидан эзилиб, бир четда турган етим болага:
- «Мен сенинг отангман, ўксинма» - деб ҳадялар берганлар...
Кўнгилини олиш, етимлигини билдирмаслик учун кўчада ўша болага туя бўлганлар...
Тўрт оёқлаб, болани елкаларига миндириб, саллалари пешини жилов қилиб, «суворий»ларига тутқазган чексиз шафқату раҳматнинг тимсоли РОСУЛУЛЛОҲ с.а.в дир...
Кўнгил олишга шошилинг !
Сиз меҳр улашаётган кўнгилда Ул Беназир Аллоҳ барини кўриб тургувчидир.
Бугун кимнидир кўнглини олишни мақсад қилган бўлсангиз, Сиз бахтлилардансиз...
•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

👍135😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз менга кераксиз!"
"Сизни яхши кўраман!"
Шу каби сўзлар инсоннинг бутун борлиғини ёритиб-яшнатиб юборади. Яқинларингизга шундай сеҳрли сўзларни кўп-кўп такрорлаб туринг.
Мўъжизани ўшанда кўрасиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

👍35👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Тилин биласизми гулу тошларни,
Ёруғ саволларга кўмардинг буткул.
Менинг ўйларимга нима бўлдийкин,
Сенинг хаёлларинг сўлим атиргул.
Отам оқ халатни устига ташлаб,
Умид бағишларди ҳар хаста жонга.
Уни ўхшатардик ўзи сўйлаган
Эртакларидаги зўр қаҳрамонга.
Онамни эслайман, оппоқ саҳарда
Қаймоқмас, оқ тонгни берарди бизга,
Қанийди шундайин пок бўлса олам,
Аммо хаёл – ўзга,
Бу ҳаёт – ўзга.
Дунё ишларига тушунмай гоҳо
Юракка кўмилган қанча ҳасрат, доғ.
Чин дўст орзулари кўнглимда мудом,
Мушкул иш бўлса ҳам дўст топиш, бироқ.
Дунё эски оханг, ғариб қўшиқдир,
Шартми уни такрор қилмоқ овоза.
Синглим, ғуборларга тўлган бу олам,
Сенинг ўйларингдан олсин андоза.
Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Ғайрат МАЖИД
📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Тилин биласизми гулу тошларни,
Ёруғ саволларга кўмардинг буткул.
Менинг ўйларимга нима бўлдийкин,
Сенинг хаёлларинг сўлим атиргул.
Отам оқ халатни устига ташлаб,
Умид бағишларди ҳар хаста жонга.
Уни ўхшатардик ўзи сўйлаган
Эртакларидаги зўр қаҳрамонга.
Онамни эслайман, оппоқ саҳарда
Қаймоқмас, оқ тонгни берарди бизга,
Қанийди шундайин пок бўлса олам,
Аммо хаёл – ўзга,
Бу ҳаёт – ўзга.
Дунё ишларига тушунмай гоҳо
Юракка кўмилган қанча ҳасрат, доғ.
Чин дўст орзулари кўнглимда мудом,
Мушкул иш бўлса ҳам дўст топиш, бироқ.
Дунё эски оханг, ғариб қўшиқдир,
Шартми уни такрор қилмоқ овоза.
Синглим, ғуборларга тўлган бу олам,
Сенинг ўйларингдан олсин андоза.
Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Ғайрат МАЖИД
📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍110👏13😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи
Бугун 19-март миллатлар аро “Оталар куни“ нишонланмоқда
ОТАНГГА РАХМАТ!
Инсонлар дардини куйиб куйласам,
Йиқилган кексаю ёшни сийласам,
Молимни туну кун айласам закот,
Бир оғиз сўз менга кифоя албат,
У ҳам бўлса “Ўғлим, отангга раҳмат!”
✍🎙Бахтиёр Фидоий
Фарзандлари, оиласи бахтига барча ОТАЛАР СОҒ БЎЛИШСИН! Ўтган оталарнинг охироти обод бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Оталарни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бугун 19-март миллатлар аро “Оталар куни“ нишонланмоқда
ОТАНГГА РАХМАТ!
Инсонлар дардини куйиб куйласам,
Йиқилган кексаю ёшни сийласам,
Молимни туну кун айласам закот,
Бир оғиз сўз менга кифоя албат,
У ҳам бўлса “Ўғлим, отангга раҳмат!”
✍🎙Бахтиёр Фидоий
Фарзандлари, оиласи бахтига барча ОТАЛАР СОҒ БЎЛИШСИН! Ўтган оталарнинг охироти обод бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Оталарни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏10😢3
#Тарбия
УЗОҚ ЙЎЛ
- Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?
- Қосим дўкончи бор-ку, шунинг дўкони ёнидан ўтмайлик деяпманда, ўғлим... Қарзи бор мендан... Анча бўлди... Аҳволи яхши бўлмаса керак , беролмаяптида... Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас, ўғлим...
Уни хижолатга қўймайлик...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Оталарни эъзозланг!

👍116👏20😢13
#Ажойиб_шеър
🥀 ҚИЗҒАЛДОҚЛАР
Ерда туриб осмонларга нигоҳ қилдим
Ўзим билиб –билмай қанча гуноҳ қилдим
Охир бориб баргингизга паноҳ қилдим
Ҳисларимни вужудимга жамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Кўнглим оғрир энди тунни мовий десам
Тарих не дер, гар ўзимни ровий десам
Бир ўт қани? Ичиб–ичиб совий десам
Кулаётган юрагимни намлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Юрагимнинг қониданму зувалангиз
Ғариб жоним энди сизнинг ҳаволангиз
Бунча латиф, бунча гўзал пиёлангиз
Унга менинг соғинчимни “ғамлаб” беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Кетмонидан ўзга ҳеч бир панохи йўқ
Юрагидан ўзга ҳеч бир гунохи йўқ
Кўксидаги дардларининг адоғи йўқ
Кўплаб ётган дардларини камлаб беринг
Менинг учун отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Кимдир айтар “Кўнгил қўйманг дунё бозор”
Кимдир айтар “Бозор эмас, асли озор”
Менинг эса қалбим тўла қизғалдоқзор,
Косангизга ҳисларимни жамлаб беринг
Менинг учун отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Мени суянг; бор оҳларга қасд қиларман,
Дилим атрин сочиб, сизни маст қиларман
Бир сўз айтиб осмонларни паст қиларман
То унгача кўксимни малҳамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Мунисларим, балки сизга жабр бўлар,
Пешонага битилгани сабр бўлар.
Пиёлангиз бир кун менга қабр бўлар,
Фақат ҳозир мени менга жамлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Самодан бесамар қайтгач нигоҳларим,
Сизга юмуш айтдим бағри сиёҳларим
Қизил қонга ботган яшил гиёхларим
Ҳисларимни пойингизга жамлаб беринг,
Мен учун ҳам отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Она –тупроқ, бугун тафтинг туйиб келдим,
Юрагимга соғинчингни кийиб келдим.
Мусофирлик жондан ўтди, куйиб келдим,
Куяётган кўксимни сиз намлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...
Қизғалдоқлар...
Санобар Меҳмон

👍173😢16👏10
"ОТАМ"
Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...
Сизчи, қадрдон? "Отангга рахмат" деган сўзга қачон сазавор бўлдингиз?

👍148😢26👏7
Савоб олиш учун 6 усул:
1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръони Карим қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан).
4. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
5. Дарахт экинг.
Энг осони - ушбу маълумотни тарқатиб савоб олинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга узатинг

👍110👏4
ДЎСТ
Дўстимга смс ёздим:
- Дўстим, озгина моддиёт қийин бўлиб қолди. Шунга магазинингиздан бир муддатга уйга озиқ овқат маҳсулотлари олиб турсак бўладими?
Бир оздан кейин хат келди:
- Сотувчига тайинлаб қўйдим, борсангиз не керак бўлса бериб юборади, йўқ бўлса бошқа жойдан олишингиз учун пул ҳам беради. Рамазонга тўлиқ рўзғорлик қилиб олинг. Бехабар қолибмиз, узримизни қабул этинг.
Бу мен... Бу сиз... Бу биз...
Рамазон яқин биродарлар...

👍142😢32👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАНЛАШ ИМКОНИ ЎЗИНГИЗДА
Яхшилик қилиш қийинмас...
Бу учун бой бўлиш ҳам шартмас... бир озгина меҳр бўлса бас...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яхшилик қилиш қийинмас...
Бу учун бой бўлиш ҳам шартмас... бир озгина меҳр бўлса бас...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏48👍44😢6
КЕЧИРИШ...
Биз орзулар қиламиз, олдимизга мақсадлар қўямиз. Лекин вақт ўтавергани сари орзуларимиз амалга ошмаслигидан ҳафа
бўлиб бораверамиз.
Нима учун ?
Чунки бизни қалбимизда ғазаб алам, нафрат кечира олмаслик бор экан, биз мақсадимизга орзуимизга етиша олмаймиз.
Кечира олмаслик қалбингизга тош каби оғир бўлиб йиғилиб ётаверади. Сиз қанчалик бировдан хафа бўлсангиз тошлар хам шунчалик кўпайиб, йиғилиб сизни қалбингизга оғирлик қилаверади.
Ишингиз, барака йўлингиз, омад ва бахт йўлингиз ёпилиб қолганини ўзингиз хам пайқамай қоласиз.
Шундай экан қалбимиздаги тошларни бартараф қилиб, қалбимизни тозалаб поклаб мақсадимиз ва орзуларимиз томон тезроқ етишишимиз учун юракдан кечиришимиз ва кечирим сўрашни билишимиз керак!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг

👍117👏13😢2
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга ҳам мулойим бўлинг.
Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.
Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.
Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!
Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин. Айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

👍123👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_КУН
Янги кунни хуш кайфиятда кутиб олган қалби баҳор қадрдоним, бугун сизга қувончлар ҳамроҳ бўлсин.
Қаранг, атрофингиз сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турган, яхшилик ва қувончлар улашадиган меҳрли инсонларнинг бирисиз! Борингизга шукр, азизим!
Бугунги кунингиз меҳр
мухаббатга тўла бўлсин!

❕20 март — Халқаро бахт куни!
🍃🌺 БАХТ...
Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌺
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
✍Хуршид Kарим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!

👍110😢10
Мен ўзимни Aллоҳни севаман деб ҳисоблардим. Aммо билдимки муҳими Унинг сени севиши экан. Aгар У севса қалбингни Ўзидан бошқа билан машғул қилиб қўймас экан
Боязид Бистомий ҳазратлари
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Боязид Бистомий ҳазратлари
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏55👍40😢30
Абдугафур Искандардан
ТАСАДДУҚ
(Оламлар сарвари Муҳаммад алайҳиссаломга очиқ мактуб)
Саломлар бўлсин сизга, ё Расулуллоҳ! Жоним пойингизга тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!
Сизни илк бор кўрганим ёдимда. (Бу кунни унутиб бўларканми?!) Бундан йигирма беш йил муқаддам – рамазоннинг илк куни эди. Ўшанда талаба эдим. Гуноҳ ва жаҳолат биёбонларида сарсон-саргардон юрардим... Бир куни йўлакда писта чақиб бораётсам, олдимдан ҳарбий хизматда юрганимизда биздан илгарилаб кетган собиқ курсдошим чиқиб қолди. Айни наврўз байрамлари ўтказилаётган пайт эди. Пистадан узатдим, олмади. Кейин, юринг, байрам қиламиз, дедим. Кўнмади, кейин: “Мен рўза тутганман”, деди-да каминангиз томондан бўлаётган барча таклифларга нуқта қўйди...
Рамазон келганидан ҳам бехабар қолган эканман-да, ё Расулуллоҳ!
Аллоҳ тилимга бир калима берди шунда. Нега менга айтмадингиз, деб юборганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Гўё қачонлардан бери рамазонни кутиб юрибман-у, келганидан бехабар қолганман. Эртадан тутсангиз ҳам бўлаверади, деди собиқ курсдошим. Бўпти, эртадан мен ҳам рўза тутаман, дедим. Аммо қанчалик қатъятим бор эди ўшанда, билмайман.
Ҳа, рамазоннинг илк куни эди ўшанда, ё Расулуллоҳ! Менинг эса, оғзим очиқ!
Бир томондан ҳадисларингиз бизнинг тилимизга ҳам таржималар қилиниб, озми-кўпми ўқиб турибмиз, бошқа томондан эса, бир оёғимиз ҳали ҳам жаҳолат ботқоғида эди. Мен нодон, эртадан рўзани бошласам, маишат ўлади, шунинг учун охирги марта улфатлар билан бииир... дебман-да, Расулуллоҳ.
Ўша кеча нима бўлса бўлди. (Қилмишимдан Аллоҳга тавба қилдим. Сизнинг шафоатингизга умид боғладим. Шу тавба ва умидим орқасида қайтиб оғзимга ичкилик олмадим, ё Расулуллоҳ.)
...сўнг саҳар кирмасидан туриб ювиндим, кийимларимни алмаштириб, ўша дўстимнинг хонасига чиқдим. (Ётоқхонада турардик.) “Маишат”дан кейин бўладиган одатдаги бошоғриқдан асар ҳам йўқ, руҳим фавқулодда жуда тетик эди. Кайфиятимда ҳам ўзим билмаган бир ёрқинлик бор эди. Уч-тўрт киши бирга саҳарлик қилиб, оғиз ёпдик. Бир пас рўза масалаларидан суҳбатлашдик. Кейин улар бомдод намози ўқигани чиқишди. Мен эса, дўстимнинг ўрнига чўзилдим. Кўзим илинибди. Ўшанда илк бор сизни кўрдим, ё Расулуллоҳ! Қоматингиз, сўзларингиз, атворингиз худди саҳобаларингиз таърифлагандек эди. (Бу таърифларни кейинчалик ўқиб билдим.) Ўшанда безовта эдингиз. Мен Сизни безовта қилган нарса кечаги ишларим эканини билиб турардим. “Кимдир биринчи кунги рўзасини бузибди, энди ҳаммамиз бошқатдан тутамиз”, дедингиз. Лекин ўша бузғунчи ким эканини билиб туриб, айтмадингиз. Ҳузурингизда уятдан ерга кириб кетгудек бўлдим. Сўнг... уйғониб кетдим, дўстларим намоздан қайтишган экан.
Ўшанда илк бор поклик нелигини ҳис этдим, ё Расулуллоҳ!
Уни менга Сиз англатиб кетдингиз, ё Расулуллоҳ! (Кейинчалик яна бир марта жамолингизни насиб айлаб, неларнидир айтмоқчи бўлдингиз! Унга ҳам анчалар бўлди.)
Ҳамон ўша покликни, муборак жамолингизни соғинаман, ё Расулуллоҳ, лекин Раббингиз дунё ҳавасларию журм-исёнларга ғарқ бандасига Ҳабибининг жамолини лойиқ кўрмаётир!
Ё Расулуллоҳ, сизни соғиниш, жамолингизни бир бор туш кўриш – бахт, қиёматда ёнингизда бўлиш эса минг чандон улуғ бахт...
Раббимизнинг бизга онажонларимиздан ҳам меҳрибонроқ эканини айтгансиз. Дарҳақиқат, биз Уни шундай топдик. Ахир, бўлмаса, бир кун олдин, рамазондек муборак ойнинг илк кунида катта-катта гуноҳларни содир этиб турган бир бандасини эртасигаёқ, Исломнинг остонасидан ҳатлар-ҳатламас, саҳарлик билан сийлармиди, Расулининг жамолини изҳор этармиди?!
Ё Расулуллоҳ, Сизга саловот ва саломлар йўллаймиз, Сизга салому саловот йўллаш асносида Сизга лойиқ уммат бўлишимизда Оллоҳдан мадад тилаймиз.
Ё Расулуллоҳ, Сизни қиёмат кунида мақтовли мақомда тирилтиришини, Ҳавзи Кавсар бўйида бизни сиз ила дийдор кўриштиришини сўраймиз...
Тушларимга кириб туринг, ё Расулуллоҳ!..
Бир умматингиз

👍248😢36👏10
🌴 СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ...
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они ,
Соғиндим РАМАЗОННИ ...
Кўкка етар кун оҳим,
Тўкилгайдир гуноҳим,
Гўзал шамсим, хам моҳим,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Кенг қилгувчи сабримни ,
Кетгазгувчи ҳажримни,
Мукофотга - ажримни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Ҳар қадамда минг савоб,
Силаи- раҳми таъвоф,
Чўғ кўнглимга бўлсин об,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Банди қилган шайтонни,
Юксалтирган иймонни,
Жаннат томон имконни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ ...
Хазонрезги
📖 Telegram.me/IBRATLI
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они ,
Соғиндим РАМАЗОННИ ...
Кўкка етар кун оҳим,
Тўкилгайдир гуноҳим,
Гўзал шамсим, хам моҳим,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Кенг қилгувчи сабримни ,
Кетгазгувчи ҳажримни,
Мукофотга - ажримни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Ҳар қадамда минг савоб,
Силаи- раҳми таъвоф,
Чўғ кўнглимга бўлсин об,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Банди қилган шайтонни,
Юксалтирган иймонни,
Жаннат томон имконни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они,
Соғиндим РАМАЗОННИ...
СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ ...
Хазонрезги
📖 Telegram.me/IBRATLI
👍130👏12😢7
Антиқа саҳоват
- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"
Нуриддин Зиё
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

👍177😢33👏13