ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА
ЁМОН КЎРИНА БОШЛАСА...


Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:

- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бундай эмаслигини тушиндим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини кўрдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

- Унда назарингни тий!

Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”- деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)

Қўлингдагига қаноат қил.
Аллоҳдан аёлингнинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢6👏5
Никоҳланишдан асл мақсад қўлга узук тақишлик эмас.

Кўзга парда, нафсга занжир тақишликдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБРИНГИЗГА  СУЯНАЙ  ОНА...

Бировнинг хасмидир суянсам синглим,
Инимга узатсам етмади қӯлим,
Ишонган дӯстларим синдирди кӯнглим
Она сабрингизга суянай бироз…

✍🏻Арслонбек Карим
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢16
​​КЕЧИРИНГ  ВА  УНУТИНГ!

Атрофингиздаги одамлардан фаришталикни талаб қилманг!
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас.
Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кӯнглига озор берамиз.

Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам яхши хислатлари бор.
Биз учун энг мукаммал бӯлган яхши инсонни ҳам  ёмон одатлари бўлади!

Озорларни эслаб юрмаслиги учун инсонга унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Биз кечиришимиз лозим, агар кечирмасак демак биз яхши одам бўлмай қоламиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ, шунчаки ёмон одатлар бор холос...
Яқинларингиз ва дӯсту ёрингиздан ёмон одатлари учун воз кечманг. Сиз уларни ёмон одатларини кечиринг ва унутинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148😢13👏5
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир...
Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар...
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммиз..?

Хатоларни кечиринг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУХТОЖ ҚИЛМАГИН...

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
Ҳали сўраламиз...

Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...
___

Сўраламиз...

Баридан, барчасидан сўраламиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢80👏11
​​САБОҚ

Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар.
Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар.

Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин ибодат ва фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди.

Йўқ асло!
Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади:

«БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ
ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!»


┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢35👏6
#Кун_хадиси

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар» (тўртовлари ривоят қилган).


┄┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏9😢4
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси бугун - милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

┄┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢11
БАРАОТНИНГ ФАЗЛИДАН БЕБАҲРА КИШИЛАР

Олусий (ваф. 1270/1854) раҳматуллоҳи алайҳ бароат кечаси фазли ҳақида қуйидаги асарни келтирганлар:

Ибн аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида қазоларнинг барчасига ҳукм қилиниб, рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси ўз эгаларига топширилади”.

Ҳа, албатта қисматида маҳрум бўлган баъзи кишилар бароат кечасидаги раҳмат назардан маҳрум бўладилар.

Бароат кечасидаги раҳмат назардан қуйидагилар бебаҳра қоладилар:
1. Аллоҳ таолога ширк келтирувчилар;
2. Гина сақлагувчилар;
3. Ноҳақ одам ўлдирганлар;
4. Бидъатчи аёллар;
5. Силаи раҳмни узгувчилар;
6. Шим ёки шалварини тупиғидан пастгача осилтириб, судраб юрувчилар;
7. Ноқобил фарзандлар;
8. Доимий ҳамр ичувчилар.

┄┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ.
Бароат кечаси фазилатлари.


🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Бароат кечасида тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади.

БУ КЕЧАДА ДУОЛАР
ҚАБУЛ БЎЛАДИ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ қилинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢10👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ИСТИҒФОРЛАР

Бароат кечасида Аллоҳ дунё осмонига Ўзига хос тушади ва:

"Истиғфор айтувчи борми, мен уни кечираман!
Ризқ сўровчи борми, мен унга ризқ бераман!
Балога учраган борми, мен унга офият бераман!" - дейди.

Бу ғанимат тундан унумли фойдаланиб қолинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏1
👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
6-март-2023 = 14-шаъбон-1444
7-март-2023 = 15-шаъбон-1444
8-март-2023 = 16-шаъбон-1444

Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан)
Душанба: 05:17 --- 18:23
Сешанба: 05:15 --- 18:24
Чоршанба:
05:14 --- 18:25

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109
​​#Туннома.

Осуда тун тилаймиз...

Таҳажжуд фонуслари уйингизни ёритган, зикрларингиз фаришталарни шоширган, қалбингиз уйқудан кўра аълороқ ибодат ҳузурини тотган хайрли амалларга бой хосиятли кечани Аллоҳ таоло сизга раво этсин!

Тунги ибодатлар ҳузурли бўлсин!



📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!
👍142👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор. Ризқни хайрлисини сўранг. Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!

Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг...

Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг. Хайрлиси сизга насиб этади.

Роббим ҳар дам, ҳар вақт Сизни хайри ила сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍178👏10😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷 ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни - жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСРА БИЗНИ

Асра бизни, асра яратган,
Дўст қўлидан кўчган тошлардан,
Нафси бузуқ, юраклари муз,
Юзи гўзал, қалам қошлардан!

Асра бизни, асра Яратган,
Одамсиёҳ, хайвонсифатдан.
Ёлғон ишқу, қалбаки меҳр,
Бошга келар қуруқ туҳматдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Фойданг тегса севгучи ёрдан.
Сўраганин бермасанг агар,
Оқ ёққану, қорайган қордан!

Асра бизни, асра Яратган,
Тили бошқа, дили бошқадан.
Ҳолимизга қўйма бир он ҳам,
Биз кетмайлик сендан бир қадам!

Асра бизни, асра Яратган,
Ҳар не бало бўлса асрагин!
Агар ўзинг меҳрибон бўлсанг,
Ёмонлар даф бўлмоғи тайин!

Асра бизни, асра Яратган,
Зулми бисёр бандаларингдан,
Роҳат топмай ўқилган намоз,
Ва омонат саждаларингдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Ёлғон сўзга учиб қолмайлик.
Минг тусланиб кўнгилга кирар,
Рўёларни қучиб қолмайлик!

Асра бизни, асра Яратган,
Берсанг тоза тилакларни бер.
Ҳар карвонга қўнаргоҳ эмас,
Пок-покиза юракларни бер.

Асра бизни, асра Яратган...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏7
.
Қалб давоси қуйидаги беш нарсададир:

— Қуръонни тафаккур билан ўқиш,
— Очиққан қорин (рўза),
— Тун намози (таҳажжуд),
— Саҳардаги тазарруʼ (тавба, истиғфор),
— Солиҳлар билан суҳбатдош бўлиш.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏5
Турмуш чорраҳаларида

Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.

Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.

Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.

- Тузукмисан?
- Ҳа, узр, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан, мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораман~да!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!

Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.

Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У, раҳмат,  деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.

Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.

Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ.

Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.

"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.

Умримда илк бор масжидга киришим эди.

Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.

Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.

Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.

Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.

Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.

Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.

Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.

Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.

Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.

Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.

Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.

Умрим бизнес билан ўткан экан.

Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.

Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?

Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.

Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!

Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍327😢48👏17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ...
Сенинг зеб-зийнатларинг Аллоҳдан ҳаё қилмоғингдир!


🎙Сирожиддин Ўсаров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢13