ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.93K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(“Tариху димашқ”)


Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏4😢3
ЖОҲИЛ АЁЛНИНГ ЖАННАТ БАШОРАТИ

Ҳиндистонда бир жоҳил аёл бор эди. Ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди.
— Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан...

☝️Аллоҳ таолонинг исмининг таъзимини қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157😢33👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дейишарки, тавбанинг кўз ёши етмиш минг йиллик йўлни босиб келаркан...

Қайлардадир тошиб, баъзан қадар ўқидан кўра шошиб келаркан...

Кечикса- биз қадар ўқига тутиламиз...

Сен ҳам тезроқ тавбага шошил...

Ҳудди ёпилишига бир бармоқ қолган эшикдан кириб олишга шошган мусофирдай...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢15
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155😢69👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУНДАЙ ИНСОНЛАРГА
ХАВАС ҚИЛАМАН...



🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Яхшиликнинг йўлини тўсмаган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам албатта тўсиқсиз эга бўласиз...

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон...

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

    Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётда завқланиб яшанг!

   Ҳар тонг отар экан, солиҳ бандалар бу кунларнинг ғанимат эканлигини, савобу яхшиликлар қилиб охиратга озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар!
   Аллоҳдан Сизларга хам шундай мадад, имкон сўраймиз. Кунингиз файзу барокат ва хайрли савобларга бой бўлсин!

Дуоларимиздасиз, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ барчамизга шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64
ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда, бу ҳақида ота-онага, фарзандга, жуфтга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилинса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликларни кўтаради».

(«Ҳикматлар»  китобидан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126
АЛЛОҲИМ...

Карим Бахриев
🎙Толибжон Исроилов


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍51😢7👏4
ОДАМЗОД

Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бормоғи мумкин.

То
ҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145👏11😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик!
Бирга бордик то ўзлари истагунча.
Чақалар ҳам ярақлайди, фурсат келиб,
Мис юзидан тилла суви ўчмагунча!

✍🏻Малика Тавфиқ
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏5😢3
– Болам адашиб қолдим
.Касалхонадан чиққандим.Шу десанг болаларимни кута-кута чарчаб, тўғри келган автобусга чиқдим. Энди уйимни тополмаяпман.” Қуёш шундай беэътибор фарзандлар борлигидан ҳайрон бўлди. Чолнинг бир оз паришонхотирлик касалига чалинганлигидан фойдаланиб уни қаровсиз қолдирган болаларга лаънат айтди.

“Ҳамма айб аёлида. У болаларига тўғри тарбия беролмаган. Ота-онага меҳрибон бўлиш кераклигини, бу ҳар бир фарзанднинг инсоний бурчи эканлигини тушунтирмаган. ”

Бирдан унинг кўз олдига Гулзира келди. Қанча бўлибди-я у ҳақда ўйламаганига. Уни эркалаб бир сўз демаганига. Ахир озгина эркалаб сўз айтса, игнанинг учича бўлса-да эътибор берса унинг осмонларда учиб юришини билади-ку. Қанча бўлди боласини қучоғига олмаганига? Балки бу чол ҳам ёшлигида болаларига меҳр бермагандир? Тирикчилик ташвиши дея, уларни унутиб қўйгандир...

Тўғрида меҳр берсанг меҳр оласан, қадр кўрсатсанг қадр топасан...” Қуёш шундай ҳаёллар оғушида гул дўконига бурилди. Кейин эса бир даста атиргулни қучоқлаб, ўйинчоқ растасига ўтди. Негадир кўнглида, қалбида бутун вужуди-да анчадан бери ҳис қилмагани хотиржамликни туйди. Бу хотиржамлик унинг томир-томирига қуйилиб борар, қуйилгани сари Қуёшнинг тунд юзи ёришиб бораверарди.

Бир соатлар ўтиб эшик қўнғироғи жиринглади. Аёл эшикни очди. Қуёш уйга кирди. Унинг кайфияти чоғ, қўлида бир дунё совға-салом бор, энг муҳими Гулзиранинг севимли атиргуллари қуёшнинг қўлида порлаб турарди. Анчадан бери қуёш нури кирмаган уй чарақлаб кетди.

– Кийининглар,– деди Қуёш нурини сочиб.Сизларни бир айлантириб келай. Аёл гул-гул яшнаб кетди. Қуёшга муҳаббати янада ортди. Ахир меҳр-қуёш дегани. Қуёшсиз яшаб бўладими?

Аёл эртасига эса тувакдаги гулни ишхонасига олиб кетди. Уни қуёш нури тушадиган энг ёруғ жойга қўйиб қўйди.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍186😢2
​​#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама


🥀 Унутманг !
Аёлини эъзозлаган эркак ҳар ишда омадли бўлади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢1
#Тафаккур
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки хулқи, ҳикмати ва ўзаро сабр-тоқати билан бунёд бўлади.
Ёмон хулқ ва сабрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қанча муҳаббатни нафратга айлантиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...


Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг, озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...

Аллоҳга омонатсиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Аллоҳнинг бандаларига берган энг яхши неъмати - уларнинг бир-бирига бўлган меҳр - муҳаббатидир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏7
ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!

Камрронбек Исмоилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢15👏3