ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда кеча кечаси яна зилзила содир бўлгани айтилмоқда.

Туркия ва Сурия чегарасидаги Ҳатай вилоятининг Самандағ(5,8 балл) ва Дефне(6,4 балл) шаҳарларида зилзила бўлган.

Аввалги зилзила талафотларидан ўзига келиб улгурмаган Ҳатайликларга Аллоҳнинг яна бир синови келди. Аллоҳ ўзи нажот берсин.

📖 Telegram.me/IBRATLI
  - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
😢181👍62
​​Ҳасад учқунлари

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.

Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

Ак
баршоҳ Расулов
 

📖 Telegram.me/IBRATLI
-
Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
👍197👏9
Она муҳаббати қаршисида таъзим қилишди.
(Ҳаётий воқеа)

Япония. Мамлакат аҳолисини даҳшатга солган зилзила. Ушбу даҳшатли зилзиладан сўнг, қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечира бошладилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган ёш жувоннинг уйига киришди. Улар вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасининг бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар зудлик билан ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган бетон девордан атиги бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчилар раҳбари тешикдан қарар экан, аёлнинг ётган ҳолати уни таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди, гўё. Қулаган бино бўлаклари унинг бош ва белларини қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарув гуруҳи раҳбари тирик қолгандир, деган умид билан унинг нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

Қутарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни ҳам кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, бироқ гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки, аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган экан… У бақирганча, бу ёққа келинглар, бу ёққа! Бу ерда болакай бор экан, болакай, дерди.

Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлнинг атрофидаги бетон деворни парчалай бошладилар. Ваниҳоят чангга беланган оппоқ матога ўралган, ушбу тўполлар ором уйқусини бузмаган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Жажжи чақалоқ эса қутқарувчилар қўлида сокин ухларди… Болакайни текшириш учун зудлик билан етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефон уни диққатини тортди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…”. Телефон қўлдан-қўлга ўтаркан, экрандаги “Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…” деган ёзувни ўқиган ҳар бир қутқарувчи, юм-юм йиғлаганча, жасоратли она муҳаббати қаршисида таъзим қилди…

Илҳом МАЪРУПОВ таржимаси.

📖
@Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍53😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа.

1. Кофирлар.

"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32 оят)

2. Тажовузкор бўлганлар.

"
Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят)

3. Бузғунчилар.

"
Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят)

4. Хиёнат қилувчилар.

"
Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят)

5. Золимлар.

"
Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят)

6. Исрофчилар.

"
У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят)

7. Такаббурлик қилиш.

"
Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят)

8. Ҳовлиқиш.

"
Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят)

9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.

"
Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят)

10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.

"
Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍210👏9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғанимат...

4 нарса,  4 нарса туфайли қўлдан кетади!

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг,

2. Қувват - ҳасад қилсанг,

3. Фурсат - қадрига етмасанг,

4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОХГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муродбаҳш чоршанба,
1-Шаъбон, қамарий 1444-йил

ШАЪБОН  ОЙИ  МУБОРАК 
    БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАЪБОН  ОЙИ  ҚАНДАЙ  ОЙ  ЭКАНИНИ  БИЛАСИЗМИ?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😢16👏6
Бир йигит айтади:
«Ишдан уйимга одатий пайт, кеч қайтаётгандим. Йўл четида банан сотаётган кишини кўрдим. У совуқда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётганди.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан бориб банан сотиб олмоқчи бўлдим. Мен у томон юзланиб борарканман, бошқа тарафдан ҳам бир йигит кела бошлади.
У ҳам банан сотиб олмоқчи экан. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга: - Мен сотувчига раҳмим келганидан сотиб олмоқчи эдим. Совуқда турмасин деган эдим, - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди.

Шу тобда "бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди" - деб ўйладим.
Бугун эса яна ўша кўчада ўша сотувчини кўрдим. Уни аравасининг олдида тозалик ходими ерларни супуриб юрганди. У сотувчи халтага бир нечта банан солиб унга узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, бошқа томондан ёрдам қўшинини юборар экан.

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍214😢20👏3
Энам бот-бот айтади: «Худо муғомбир бандасининг оёғидан чалиб туради, бу пухта, барибир ризқини айириб ейди, деб. Соддадил бандасини эса сийлаб туради, кўпинча ризқини олдириб юргани учун...»

Қандай ажойиб фалсафа!


Байрам АЛИ,
«Мен билган очун»дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍221😢26👏2
Гиёҳ ўзини дардга шифо деб ўйламасин.
Чора ҳам Аллоҳ,
Табиб ҳам Аллоҳ...
Қул, қулни билмасдан муҳокама қилмасин.
Муҳокама қилгувчи ҳам Аллоҳ,
Ҳукм қилгувчи ҳам Аллоҳ...


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢9
Дуонинг ижобати

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.

 
Акбаршоҳ Расулов тайёрлади


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍296😢7👏4
Уч нарса сизнинг ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:

-Беморлик.
-Мусофирлик.
-Яқин кишингизни йўқотиш.

📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари
👍144😢50
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
Донишманддан сўрадилар:
– Яхши одамни қандай билиш мумкин?

Донишманд жавоб қилибди:
Сиз одамнинг қандайлигини билишда унинг сўзига, кийимига,  ишига қараманг! Бу ҳолатга алданишингиз мумкин.

Сиз унинг атроф - мухитига қаранг.
Яхши одам ўз атрофидаги одамларнинг ҳурматида ва тоза мухитда яшайди...
Бу ҳол билан алдаш мумкин эмас...



Рус тилидан Дилбар таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156👏3
Кишининг ҳақиқатни ҳимоя қила туриб сўкингани, ҳақоратлагани ёки жаҳли чиққанини кўрсангиз билингки, унинг нияти бузуқдир. Ҳақиқат бундайларга муҳтож эмас.

Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ


Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ СЎНГГИ БЕКАТ

🎙Ахрор Хўжа
Хуршид Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётнинг бир қонунияти бор:
Берсанг — оласан!

Бир нимага эга бўлмоқчимисан, аввал бир нима бер. Ҳеч қачон фалон ишим яхши бўлиб кетса, кейин фалон қиламан, дема. Аввал қил, кейин ажрини кут.

Аллоҳ сизу бизни ажр-савоби кўп ишларга қодир қилсин, қадрдон...

Аллоҳга омонатсиз,
яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Шаъбон ойининг мунаввар тонги барчамизга муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунингиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163👏8😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛДА БЎЛСИН...

Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Кимдир ҳушнуд давлатининг донғи билан
Кимлар сарҳуш ибодатли тонгги билан
Одам азиз бу дунёда онги билан
Ҳуш ниятинг дилда бўлсин, тилда бўлсин,
Тилаганинг энг аввало элга бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏13
🔹Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки, ҳали табиатинг тоза экан.

🔹Агар ўзингдан бошқаларда ҳам қалб гўзаллигини кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🔹Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

🔹Агар ўзингдан бошқаларга ҳам холис яхшилик қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!


Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢1