ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна
бир кун ортда қолди.🥀

"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

ОҚШОМ ХАЙРЛИ,
ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Дуоларингизда сўраган барча ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларнинг ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

...Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритган бўлса-ю, сиз унга "Салом" дея олсангиз, сиз унга қилинган энг улуғ садақанинг эгасидирсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133👏15😢13
Аҳнаф ибн Қайс айтадилар:
Олдимдан туриб кетган бирор кишини ёмонлик билан хотирламадим.


Имом Абул Фараж ибн Жавзий, ""Сифатус-софва", 607-бет.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢2👏1
Қария ва ўлим

Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқ масжидига кирди. Унда қария бир мўйсафид ўтирганини кўрди. Унинг олдига бориб:
- “Эй қария! Ўлишни хоҳлайсизми?” - деди. У:
- “Асло, йўқ. Эй Амирул мўминийн” - деди. Сулаймон:
- “Нега. Ёшингиз бир жойга бориб қолибдику?” - деб сўради. У:
- “Ёшлик ва унинг ёмонликлари кетди. Қарилик ва унинг яхшиликлари келди. Турсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман, ўтирсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман. Шу икки ҳолат давом этишини истайман” - деди. Халифа:
- “Умрингизнинг узун бўлишига қайси амалингиз сабаб бўляпти, айта оласизми?” - деди. У:
- “Эй Амирул мўминийн! Таҳоратни мукаммал қиламан. Намозни чиройли адо қиламан. Силаи раҳм одатим. Кўзим ва маълум аъзоларимни иффатда сақлайман. Аллоҳ берган ризқлардан ўзгаларга мурувват қиламан” - деб жавоб берди. Шунда Сулаймон ибн Абдулмалик:
- “Бежизга ўлим сизни четлаб ўтмаяпти экан” - деди.

Анвар Абдурахмонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍159😢28👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯРАТГАНГА ИЛТИЖО...

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢7👏1
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик ва яхши сўз қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик ва ёмон сўз эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍194👏9😢9
Ҳаёти қай аҳволда бўлмасин, Раббисининг қазои-қадарига рози бўлиб, чиройли сабр ила табассум қилувчи инсонларга жуда ҳавас қиламан-да...

Абдулҳодий Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍185😢24👏5
​​✍️Ҳаётий ҳикоя:

ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ


Сизга ҳар бир қилган қилмишингиз жавоби, албатта, ўзингизга қайтажагини ҳаётим мисолида сўзлаб бермоқчиман. 80 ёшга киргунимча бирорта гуноҳим ва савобим Унинг эътиборидан четда қолмаганини ҳис қилдим. Исбот сифатида ваҳшиёна қотиллик қилганимни айтиб бераман. Олтмиш беш йил ўтса-да, у кунларни бир лаҳза ҳам эсдан чиқарганим йўқ. Бу ўй мени ҳануз таъқиб этади, жазосини 65 йилдан бери ўтайман.

Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса...

Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади...

Йиллар ўтиб кетма-кет уч ўғиллик бўлдим. Турмуш ўртоғим 35 ёшида оламдан ўтди. Учала ўғлимга бор меҳримни бериб катта қилдим. Аммо фарзандларим бемеҳр ва шафқатсиз бўлиб улғайди. 50 ёшимда хотини ўлган бир қассобга иккинчи бор турмушга чиқдим. У яхши феълли одам эди. Беш йиллик турмушимиздан сўнг қазо қилди. Наиложликдан катта ўғлимнинг уйига бордим. Бир вақтлар жажжи қизалоғимни қандай оч қолдирган бўлсам, мени ҳам болаларим шундай оч қолдирди. Келинларимнинг муносабати эса ўғилларимдан ҳам ўтиб тушарди. 80 ёшдан ошган кампир бўлсам, бир ишни эвидан чиқмасдим. Ҳатто ўғлим аёвсиз калтакларди ҳам. Опам раҳматликнинг келини мени кўришга келиб: “Сизни ўзим билан олиб кетаман”, деб қолди. Чунки ўғлим мени молхонага кўчириб қўйган эди. У мени ювиб-тараб, иссиқ-иссиқ овқат билан танамни қувватга келтирди. “Уйимнинг тўри сизники, хижолат бўлманг”, деган сари кўзимдан ёш дув-дув тўкиларди. Опам ўлгунча мен ўлсам бўлмасми-ди, дердим. Келинпошшанинг менга раҳми келиб кўзига ҳатто ёш келганда: “Мен шу муносабатларга лойиқман, деб дилимнинг четида менга тинчлик бермаётган сиримни очдим. “Мен қотилман!. Агар ўша қизимни ўлдирмаганимда ҳозир сизни ёшингизда бўлиб, менга меҳр кўрсатган бўлармиди?”

Уни бир ҳўплам сутга, яъни ўзининг ҳақи бўлган ризқига зор қилиб ўлдирдим. Жавобига ўзим очлик азобини бошимдан ўтказдим. Буни бировга айтиб шикоят қилмадим. Негаки, бу менга Аллоҳнинг жазосидир...

Кўп нарсаларни кеч тушундим, эсиз...

Тақдирнинг илоҳий амрлари – савоб ишларга мукофот ва ажри, гуноҳларга эса жазоси муқаррарлигини билганимда умримни бу тарзда ўтказмаган бўлардим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍262😢78👏5
Қайтар дунё бу.

Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Кечирсангиз кечириласиз.  Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар. Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади. Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Худо балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Агар бу ҳақида ҳеч ўйламаган бўлсангиз албатта фикр юритиб кўринг...


📖 Telegram.me/IBRATLI
 
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍166👏10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР ДУНЁ БУ...

Ҳайрулла Ҳамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч бир инсонга бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин!

Аллоҳга омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Файзли тонг барчамизга
муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢7👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга саҳар чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏7
#фикр
Агар одамларни ҳайратда қолдира олаётган бўлсангиз, билинг-ки, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраяптилар.

Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни улардан беркитганидан хабарлари йўқ.

Аллоҳга шукр қилинг!

Фахрланиб, кибрга берилиб кетманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢18👏9
Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси

9 кун (202 соат) давомида 7  қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан  сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди.  Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик.  Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз  ўз  хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
 
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари  катта ёрдам берди.  Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди.  Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик.  Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски,  чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига  тўғри келди.  Кейин сути буткул кесилди.  Шундан сўнг  тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик. 

Тупугимиз ҳам қуриди.  Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади.  Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади.  Қалби уришдан тўхтаганди....
       
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин.  Аслида бизни бу зулматдан  фақат дуоларимиз қутқарди...
  
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан  кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен  32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).



📖 Telegram.me/IBRATLI
  - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍298😢110👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда кеча кечаси яна зилзила содир бўлгани айтилмоқда.

Туркия ва Сурия чегарасидаги Ҳатай вилоятининг Самандағ(5,8 балл) ва Дефне(6,4 балл) шаҳарларида зилзила бўлган.

Аввалги зилзила талафотларидан ўзига келиб улгурмаган Ҳатайликларга Аллоҳнинг яна бир синови келди. Аллоҳ ўзи нажот берсин.

📖 Telegram.me/IBRATLI
  - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
😢181👍62
​​Ҳасад учқунлари

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.

Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

Ак
баршоҳ Расулов
 

📖 Telegram.me/IBRATLI
-
Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
👍197👏9