This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онага берилган биринчи гул... (сизда ҳам шундай бўлганми?)
Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
☑️ ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍133😢21👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳақиқат
Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон... Биздан кейин нима қолади?!
Менимча яхши ном ва яхши амал...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

👍88😢20👏5
ДИД ТАРБИЯСИ
Кеча уй тозалаётиб Шерали Жўраевнинг "Эй, сарбон" қўшиғини баланд қўйволдим. Қизимга ёқмади:
— Ойии, қанаққиб эшитасла шунақа зерикарлии ашулалани?
— Зерикарлимас, қизим. Эртак айтяпти-ку.
— ???
— Тасаввур қилки, чўл. Ҳов анунда Қизилқумга бордикку, тахминан шунақа чўл. Фақат ёз, иссииииқ. Карвон кетяпти. Унда бир маликани бошқа юртга келин қилиб олиб кетишяпти. Карвон ёнида маликага ошиқ йигит унга етиб етолмай кетяпти. Улгурмаяпти. Йигит чарчаган, чанқаган, лекин маликани кўздан қочиргиси йўқ, иложи борича кўпроқ унга қараб олгиси келяпти. Шунда у Карвонбошидан илтимос қиляпти, секинроқ юр деяпти.
Қилма фиғон, эй Саъдиё, ҳеч арзимас ул бевафо,
Тоқатни қўймас бу жафо, ақлу имоним борадур.
— Бевафо нима дегани?
— Айтган сўзида турмайдиган дегани.
— Обещалка экан-да малика?
— Шунақа!
— Мм-даа. Грустная сказка.
— Бу “сказка”ни тўрт даҳо 800 йил давомида яратган.
—. Қандай?
— 800 йил олдин яшаган Саъдий Шерозий форс тилида ғазал ёзган. 20- асрда бошқа бир даҳо — Аҳмад Зоҳир деган афғон қўшиқчиси уни қўшиқ қилиб куйлаган. Кейин Шоислом Шомуҳамедов деган ўзбек таржимони ғазални форсийдаги гўзаллиги, мусиқаси ва ширасини сақлаб, чиройли қилиб ўзбекчага таржима қилган. Кейин яна бир даҳо — Шерали Жўраев куй басталаб, айтган. Шеър рус ва бошқа тилларга ҳам ўгирилган. Чунки Аҳмад Зоҳир айтган қўшиқ дунё даражасидаги хитга айланган….
———
Бугун ишдан келсам қизим қулоқлик тақиб, қўшиқ тинглаб хиргойи қилиб юрибди:
“Эй сорбон,
Ммм мммм мммммм...”
— Ойи, сиз манга бу ашулани юқтирдиз!
— Яхши-да, “битс-битс”ларингдан сал бошқачароқ қўшиқлар ҳам юқиб турсин, иммунитетга фойда))
Шаҳноза Соатова
📖 Telegram.me/IBRATLI -
Дунё ва ҳаётий воқеалар...
.

YouTube
Шерали Жураев Сорбон 1985-1987
Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
👍313👏24😢5
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган нарсалардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Уйидаги ҳар бир пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага, катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍268😢20👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧДАН КЕЙИН КЕЧ...
(Бола тарбияси хақида)
🎙Адхамжон Абдурахмон
Олимларнинг такидлашича, бола 3 ёшгача бўлган даврида барча одамийлик хислатларнинг 80%ини атрофдаги яқинларидан олиб, ўзига сингдириб бўлар экан. Қолган 20%ини кейинги умри давомида олар экан...
Болага эътиборли бўлинг, улар келажагимиз...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...

👍106😢24
Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" нашридан кейин ўша давр учун анча катта пул ҳисобланган қалам ҳақи олади. Ёзувчининг ўғли Ҳабибулла отасидан велосипед олиб беришини сўрайди. Қодирий қуйидаги сўзларни айтиб рад этади:
"Ўғлим, мен сенга велосипед олиб беришга қурбим етади, лекин атрофга қара, халқ юпун, ялангоёқ, ярим оч кун кечирмоқда. Мен сенга велосипед олиб беришдан уяламан, менинг ўғлим сифатида оч, юпун ва ялангоёқ ҳолдаги миллатдошларинг олдида велосипед миниб юришдан сен ҳам уялишинг керак".
Абу Абдулвадуд саҳифасидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Ўғлим, мен сенга велосипед олиб беришга қурбим етади, лекин атрофга қара, халқ юпун, ялангоёқ, ярим оч кун кечирмоқда. Мен сенга велосипед олиб беришдан уяламан, менинг ўғлим сифатида оч, юпун ва ялангоёқ ҳолдаги миллатдошларинг олдида велосипед миниб юришдан сен ҳам уялишинг керак".
Абу Абдулвадуд саҳифасидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢37👏9
#қасам.
Бозорда пайпоқ сотиб ўтирган кишининг ёнига яқинлашиб:
– Ювганда ранги чиқмайдими? - деб сўрадим.
– Агар ранги чиқса, топган пулим ҳаром бўлсин, боламни ўлигига ишлатай - деди савдогар.
Унинг қасамига сесканиб, уч жуфт пайпоқ сотиб олдим.
Ҳар гал ўша пайпоқларни юваётганимда гўё улардан эмас, менинг дилимдан қоп-қора сиёҳ оқаётгандек титрашга тушаман.
Нега унга шу саволни бердим, нега уни шу қасамни ичишга мажбур этдим деб...
Сурайё Зоҳир.

👍139😢84👏6
Онамнинг бир гаплари бўларди:
"Машина ҳайдаш учун хужжат шарт бўлгани каби бола туғиш учун ҳам хужжат сўрашсин. Ким фарзанд кўрмоқчи бўлса имтиҳонга кириб, тестлардан ўтсин. Тарбиялай олмайдигани ота-она бўлишдан воз кечсин!"
Теварак атрофга назар солиб, ҳаётимда эшитган энг мантиқли гап шу эканлигини ҳис қилдим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Машина ҳайдаш учун хужжат шарт бўлгани каби бола туғиш учун ҳам хужжат сўрашсин. Ким фарзанд кўрмоқчи бўлса имтиҳонга кириб, тестлардан ўтсин. Тарбиялай олмайдигани ота-она бўлишдан воз кечсин!"
Теварак атрофга назар солиб, ҳаётимда эшитган энг мантиқли гап шу эканлигини ҳис қилдим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍228😢52👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
35 йилдан буён таълим соҳасидаман, шунинг учун бемалол шуни айта оламанки, бирор бир талабани хулқининг гўзаллигини кўрсам, бунинг орқасида ОНАси турганлигига тўлиқ ишонаман!
БОЛА тарбиясининг гўзаллиги ОНАдандир.
Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БОЛА тарбиясининг гўзаллиги ОНАдандир.
Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148👏9
📖Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз! Келажакни кўра олган одамни бахтли хаёт кутади.. биз сахар чиқиб кетиб, ярим тунда қайтамиз.. келажак эса ухлаябди...
Болаларга кўпроқ вақт ажратинг...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...
Болаларга кўпроқ вақт ажратинг...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...
👍95😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...
Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.
Аллохга омонатсиз..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.
Аллохга омонатсиз..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

👍122👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга салом улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга салом улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👏2
АССАЛОМ...
Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...
Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...
Хазонрезги

👍111
#Соғинч
– Тобингиз йўқми, она?
– ...
– Нега хомушсиз?
– ...
– Нега кўзларингиз маъюс?
– ...
– Қаерга боқяпсиз?
– ...
– Кимни кутяпсиз?
– ...
– Кўзларингиз менда-ю, лекин гапларимни эшитмаяпсиз?
– ...
– Акаларим, опаларим... Ахир улар сизга мендан кўра меҳрибонроқ-ку! Ёки сизни хафа қилишдими..?
– ...
– Онажон, илтимос, гапиринг, нима бўлди сизга?!
–...Соғиндим, болам!

👍219😢85👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА КАСАЛМАН ДЕМАНГ...
🎼🎤Музаффар Абдуазимов
🥀 Оналар дийдори омонатдир... Онаси борлар, онангиз йўқланг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎼🎤Музаффар Абдуазимов
🥀 Оналар дийдори омонатдир... Онаси борлар, онангиз йўқланг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125😢38👏9
ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...
📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...
📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍405👏22😢21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ КЕЛИНЛАР, ЭШИТИНГ, СИЗЛАР УЧУН
Қайнонадан насихат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Қайнонадан насихат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏18😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШОНМА...
Яхши ўғлим бор дея, ишонма: уйлантирмасдан...
Яхши қўшним бор дея ишонма: катта дардга йўлиқмасдан...
Яхши танишим бор дея ишонма: бошинг балога кирмасдан...
Яхши ишим бор дея ишонма: хасталаниб, тўшакка михланмасдан...
Яхши ака-укам бор дея ишонма: орага моддият кирмасдан...
Яхши ҳосилим бор дея ишонма: омборинг буғдойга тўлмасдан...
Яхши дўстим бор дея ишонма: орага дўст кўринган бириси кирмасдан...
Рахматтуллоҳ Дониёр
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍199👏13😢11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАФАҚАГА ЧИҚСАНГ
БИЛАРСАН
Изоҳга сўз топмадим...🥺
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БИЛАРСАН
Изоҳга сўз топмадим...🥺
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏23😢7
Донишманд айтган экан:
Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.
▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.
К.Колтон
▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.
▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.
Мирзо Бедил
▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилинга чиқарма.
Румий

👍181👏8😢1