ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Бугун - 14 февраль нафақат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, бу яна расман халқаро китоб ҳадя қилиш байрами ҳам ҳисобланади ва бу байрам дуненинг 40дан ортиқ мамлакатида кенг нишонланади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАР ҲАМ КИТОБ ЎҚИБ, ИЛМ ОЛИШИ КЕРАК

🎙Мехринисо Нуруллаевна
Маркетолог, Бизнес тренер


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏2😢1
Мисрда французларга қарши курашган Муҳаммад Каримни тутиб Наполеоннинг ҳузурига олиб келишди. Наполеон унга деди:
- Сен каби ўз халқининг ҳимоясига жонини тиккан қаҳрамонларни ўлдириш менга тўғри келмаяпти. Тарих мени халқ қаҳрамонларини қатл қилган киши сифатида ёд этишини истамайман. Сенга имкон бераман. Агар менга ўлдирилган аскарларимга эваз ўлароқ ўн минг қитъа олтин келтирсанг сени озод қиламан.
Муҳаммад Карим деди:
- Ҳозир менда бунча олтин йўқ. Аммо савдогарларга юз минг қитъа олтин қарз берганман. Улар беришса беришим мумкин.
Наполеон унга олтинларини кишилардан олиши учун муҳлат берди. У ҳар куни занжирбанд ҳолда, француз аскарлари қуршовида бозорга борар, уларни деб жонини фидо қилаётган кишилардан умид қилар эди. Аммо бирорта савдогар олтин бермади. Аксинча, уни Искандарияни вайрон бўлишига сабабчи ва иқтисодий таназзул сабабчиси деб маломат қилишди.
Муҳаммад Карим Наполеоннинг ҳузурига қуруқ қўл билан қайтиб келди. Наполеон деди:
- Сени қатл қилишдан бошқа иложим қолмади. Чунки сен тижоратини ватан ҳурриятидан афзал биладиган қўрқоқ инсонлар учун менинг аскарларимни ўлдирдинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢12👏6
Ҳар кимки, вафо қилса,
вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса,
жазо топқусидир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур


🥀 Бу асрлар қанча тараққиёт топмасин, дунё барибир фақирдир. Чунки ҳали ҳануз одамзот бахт-саодат ва вафо излайди


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104
БИЛМАСДИЛАР.

Зулқарнайн (а.с.) ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Қўмондонимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, қўмондонга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса оладилар. Учинчи гуруҳ эса: “Қўмондон бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар.
Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтишибди. Ва оёқларига теккан нарсалар олтин экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик а! Нега қўмондонимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олсайдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юборсайдик, кўпроқ олсайдик. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирсайдик. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолсайдик...” – дея кўп олганларига қарамай барибир хафа эдилар.

Ҳикмат:
Қаноат қўрғондир. – У ерга кирсанг нафс ёмонлигидан қутиласан. Тоғликдир – у ерга чиқсанг душман ва дўстга қарамликдан халос бўлурсан.
(Алишер Навоий)

Муна Холмуродова таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚ ҲАҚИДА

Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган қисмигина ризқ ҳисобланади.

Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан.

Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир.

Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича сарфламасдан қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.


Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍186
Audio
ҚАЙТМОҚДАСАН...

✍️Иқбол Мирзо
🎤Toлибжон Исроилов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍66
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг муборак бўлсин, қадрдон...

• Тонгни соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш катта Бахт! Чунки, тонг - кунимизнинг яхши нияту дуоларга бой тотли бўлагидир.

Тонгга еттик Алхамдулиллах!

Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимиз бут, сабримиз кенг, виждонимиз пок бўлсин..

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги Чоршанба кунимиз файзу барокатли бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларга тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏3😢1
​​#Биласизми

ЧОРШАНБА КУН ФАЗИЛАТИ

Уламолар ҳар янги ишни чоршанба кунида бошлашни тавсия этганлар. Чоршанба кунида бошланган иш оқибати хайрли бўлади дейдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам ушбу кўрсатмага қатъий риоя қилардилар. У зот китобларининг баъзисида қачон, қаерда ва соат нечида ушбу китобни ёзишга киришганликларини асарнинг кириш қисмида баён этардилар. У зот китоб ёзишни бошлаган ва тугатган саналари тақвимдан кўрилса чоршанба кунидан бошланиб, шу кунда тугатилганини кўриш мумкин.


Даврон Нурмуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍202👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВАҚТНИНГ БАРОКАТ СИРИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хазратнинг жавобини кўринг, хулоса қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир одам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Раҳимаҳуллоҳга:

- Ҳазрат, фарзандим сизга ўхшасин деб Муҳаммад Содиқ деб исм қўйган эдим, лекин фосиқ чиқиб қолди, деб савол берганида, Ҳазрат шундай жавоб берган эканлар:

- Ўғлинг Муҳаммад Содиқдек бўлиш учун ўзинг унинг отаси Муҳаммад Юсуфдек бўлишинг керак.

Ўзимизни ислоҳ қилайлик, Азизлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢14👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИХЛОС АХЛИНИНГ ФАЛСАФАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дадалари ҳақида ёзилган шеър...

Албатта эшитинг

🎙Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢20👏12
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍260👏19😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...

Оқшом хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏12😢9