ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Юртимизда "Док-1 Макс" дори воситасидан вафот этган болалар сони бугунгача 20 нафарга етгани айтилмоқда...


Бу халқнинг кўргани, айтинг, каммиди!?
Бошида йиғилди ўғри, кўрнамак.
Кўзлари ёшланиб, мудом наммиди!?
Тупроққа қўйилди ўн саккиз гўдак...

Оқ либосни кийиб, қора юраклар,
Пул учун миллатни заҳарлаётир.
Мансабга ўтирмиш юлғич, туллаклар,
Индолмай турибди бирор баҳодир.

Тупроққа қўйилди ўн саккиз гўдак...
Аслида ўлганлар беклар виждони.
Минбарда айтишиб бизларга эртак,
Амалда қилишар бошқа ижрони...

"Катта"лар индамас, топилмас марди,
Хўжакўрсин учун кимгадир дўқлар.
Уларга қизиқмас, бу халқнинг дарди,
Мансабни йўқотиб қўйишдан қўрқар...

Тупроққа қўйилди ўн саккиз гўдак...
Аслида кўмилган беклар виждони.
Эй ўғри, талончи, юлғич, кўрнамак,
Бизларга тор қилманг Ўзбекистонни...

Девонайи Ҳақгўй


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢89👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НОБУД  БЎЛГАН  ГЎДАКЛАРГА  БАҒИШЛАНАДИ...

Нобуд бўлган гўдакларнинг ота-оналарига сабр берсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢120👍44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМГА АЙТИБ БЕР...

🎙Озодбек Назарбеков

Уруш юртидаги бешавқатлик ва бизнинг тинчлик юртимиздаги нафс қурбони бўлган гўдакларни Аллохим жаннатига олсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢64👍45👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб:

1 Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2 Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3 Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир.
Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135😢11👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корпоратив байрам ўрнига болажонлар йўқланди.

"Фарғона Сув таъминоти" мчж томонидан яхши ташаббус қилинибди.
Коллектив корпоратив янги йил байрами қилиш ўрнига бемор болажонлар холидан хабар олишибди.

Шу байрам дастурхонига кетадиган харажатни бир қисмига тизимда ишлаб, вафот этган 3 нафар ходимнинг оиласига рўзғорлик қилиб берилган, қолган қисмига Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар поликлиникасида турли (хусусан онкологик) касалликлар билан даволанаётган болажонларга совғалар олиб бориб, холларидан хабар олишибди, барака топишсин.

Бошқаларга ўрнак бўлсин!

Олимжон Хайдаров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ ТАБРИКЛАМАНГ,
Янги йил билан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢16
ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ
КУТМОҚДАСИЗ!?


Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.

Кимдир мелодий кунни байрам қилади, кимдир уни инкор этиб фақат диний байрам кунларни.

Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечасини кутади.

Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.

Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрига хайрни.

Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш орзусида.

Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Қуръонни ўргатади.

Бир-биридан тубдан фарқли икки ҳил жиҳат қарашлар... Ҳар ким ўзича хақ... чалкашликлар кўп... Байрамлар фарқи хақида домла, имомларимиз қайта ва қайта аниқлик киритиб, тушинча бериб келмоқдалар.

Диний ва дунёвий байрамлар ҳақида фитна қўзғаб, чалкаштириб дилозорлик қилишдан Аллоҳ сақласин...

Улашинг, шоядки сиз сабаб бир инсон дилозорликдан сақланса..
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍142😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ  ЙИЛ  ҲАҚИДА

🎙Нуриддин домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢8👏1
БИРОВНИ КОФИР ДЕЙИШНИНГ ХАТАРИ

Бировни кофир дейиш осон иш эмас. Чунки бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир. Аввало, Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон киши ўз биродарига «Эй, кофир», деса, икковларидан бири ўшандоқ бўлади», деганлар.

Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Иккинчидан, бировни кофир деб ҳукм чиқарилса ортидан ўта хатарли ишлар содир бўлади.
1. У билан хотини орасидаги никоҳ бузилади.
2. Фарзандлари унинг қарамоғидан чиқади.
3. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.
4. Уни маҳкамага бериб, муртад деган ҳукм чиқарилади.
5. У ўлса, ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар кабристонига кўмилмайди ва
меросдан маҳрум бўлади.
6. Ўша ҳолида ўлса, жаҳаннамий бўлади.

Шунинг учун ҳам такводор ва мутамаккин уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115👏9😢1
НАСИҲАТ

Бобом менга доимо шундай насиҳат қилар эдилар:
"Яхши инсон бўлсанг Аллоҳ сени янги Умар ибн Хаттоблар билан сийлайди!".
Мен насиҳатни олмадим шекилли, мингта Ҳажжож ичида қолдим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢15👏5
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини икром этсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлари учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сизу бизга ушбу йилнинг сўнгги тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ушбу тонг дуонгизда сўраган ниятларингизнинг барчасига Аллохим етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, хуш кайфият ила қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларга бериладиган ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, Яқинларингизга хуш кайфият ва меҳр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир йили ўтиб бормоқда. Уни розилик ва шукроналик билан кузатайликки, Аллоҳ келгуси йилда бизларга берадиган нематларини янада зиёда қилсин!

Бугунги кунингиз қувонч ва шодликка тўла бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166👏5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
ХАЙРЛИ  ТОНГ,  АЗИЗЛАР!

Бугунги кунингиз қувончу шодликларга, хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.

Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.

Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингда, сен сўрамасанг ҳам Аллоҳ берарини зиёда қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍159😢9👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунни болалар ва яқинларга қувонч улашишга набатдаги ҳуш кунларнинг бири деб билинг
    Аслида аҳли оиламиз ва яқинларимизнинг ўзи Аллоҳнинг бизларга берган туҳфасидир. Яқинларни қадрланг, кўнглини олинг, уларга хуш кайфият ва қувонч улашинг...

Дунё қувончу-шодликка тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81
#Донолар_бисотидан

Аслида ҳаётимдаги сохталарни жуда яхши биламан. Хоҳласам, улардан бир зумда ва қандай қутилишни ҳам биламан.
Аммо, у сохталарни менинг самимиятимга эҳтиёжи бор...

Жалолиддин Румий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан. Қойил!!!


БАХТ КУЛИШДАН БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги билан атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас

ДОЙИМ КУЛИБ ЮРИНГ ! 😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ...

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Муҳаммад Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢12👏8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭСКИ ЙИЛДА...

Кечагина келган "янги йил",
Бугун кетиш арафасида..
.

🎙Абдулла Бахрамов


Ҳаётингизга ташриф буюрган шундай "янги йиллар"ингиз кўп бўлсин... бир сўз билан айтганда, "умрингиз узоқ бўлсин, қадрдон!" Аллоҳ Сизни азиз қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏11