МУАММОЛАР
“Икки соат бўлди бизда свет йўқ”, деб,
Юзда ғазаб, кўзда жаҳл, қошлар уюқ.
Сиз светдан нолийсиз-а, дўстим ҳадеб,
Неча йилки қалбимизда оқибат йўқ!
Ёд олдингиз ҳақ-ҳуқуқнинг адабларин,
Жаҳлингизни қоғозга ҳам ўрамайсиз.
Сўрайсиз-ку газ ўчганда сабабларин,
Дилдан ўчган меҳр чўғин сўрамайсиз?!
Айтинг қайси дунёларда йўқ муаммо,
Нолишингиз баҳолари қанча бўлди?
Тўрт – беш ойки йўлларимиз бузуқ, аммо,
Бу нафс ўлгур бузилганга анча бўлди!
Наздингизда, атрофдаги ҳамма ноҳақ,
У кам – бу кам, ташвишлардан безяпсизми?
Ойлик камми, етмаганин тўлдирсин Ҳақ,
Иймонимиз камаймоқда, сезяпсизми?!
Ўлмасбек Самарқандий.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍183😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГНИКИЛАР...
🎙Толибжон Исроилов
Бугун 9-декабрь - ҳалқаро коррупцияга қарши кураш куни.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Толибжон Исроилов
Бугун 9-декабрь - ҳалқаро коррупцияга қарши кураш куни.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢2👏1
Хитойда коррупционер, порахўр, халқ мулкини ўмарган, талон-тарож қилган амалдорлар отиб ўлдиришга ҳукм қилинади ва жазо ижроси кўпчилик олдида катта майдонларда амалга оширилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158👏18😢6
Коррупция бугунги тараққиётимиз йўлида турган энг катта тўсиқлардан бири. Ундан халос бўлмас эканмиз, ҳеч қандай тараққиёт ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏23😢2
#ТАРИХ
• Чингизхон Бухорога ҳужум қилганида, шаҳар дарвозаларини ёриб кира олмади!
• Халқ матонат билан шаҳарни ҳимоя қилди.
• Шунда Чингизхон хат ёзди:
- Ким бизга қўшилса омонлик бераман!
• Шаҳар аҳолиси бу хатдан кейин иккига бўлинди.
• Бир қисм шаҳарни охирги томчи қон қолгунга қадар ҳимоя қилиш лозимлигини айтса, иккинчи қисм мўғуллар билар келишиш керак, дея бошлади.
• Кейин Чингизхон таслим бўлишни хоҳлаганларга алоҳида хат ёзди:
- Агар шаҳарни ҳимоя қиладиганларга қарши биз билан бирга туриб уришсангиз, сизга шаҳарнинг мулкини, султонлигини бераман!-, деди.
• Мансабпараст ва хоинлар Чингизхон аскарлари сафига қўшилди.
• Натижада ўша хоинлар «ғалаба» қилди.
• Чингизхон шаҳарга киргач илк қилган иши ўша хоинларни сўйдириш бўлди ва тарих саҳифаларига муҳрланган ушбу сўзини айтди:
- Ўзининг яқинларига хиёнат қилганлар менга вафодорлик қилармиди?!
Ибн Асирнинг «Ал Комил фит тарих» асаридан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍156👏2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гуноҳларим кўп. Уларни қандай ўчираман?»
✨Кўринг ва яқинларга ҳам улашинг! Роббимиз гуноҳларимизни мағфират қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
✨Кўринг ва яқинларга ҳам улашинг! Роббимиз гуноҳларимизни мағфират қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢12👏2
Ибн Авн айтадилар:
“Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан.
Гуноҳларингдан хам хотиржам бўлма. Чунки, уларнинг мағфират қилингани хам билмайсан.”
Ибн Абу Дунёнинг “Тавба” китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍92😢25👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят
АЛЛОҲ НЕ ДЕРКИН...
Хазрати Мусо (а.с.) Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
- Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор Пайғамбарига айтди:
- Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.
Хазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан бехол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа хеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Хазрати Мусо:
- Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? - деб сўради. Шунда
Парвардигор:
- Эй Мусо, қудратим хаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг хисобини бермагунича жаннатга қўймайман, - деди.
Биз Жавоб бера оламизми?

👍128😢25👏3
- Ука "қарз дафтарингиз" борми?
- Бор ака
- Шу дафтарингизда мухтож оилаларни қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, шуларни қарзларидан озод қилиб қўйсак дегандик.
Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
- Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччани уйини кўрсангиз нақ дворец дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа крутойлар.
- Менга булар керакмас , етим болалари бор ва мухтож камбағал оилаларни рўйхатини беринг ука.
- Окааа, сиз айтган оилалар заруратдан 200 - 300 грамм гўшт олишса бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор - номус бор. Қисқаси мени дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг.
Индай олмадим. 😔

👍303😢56👏15
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢21👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ўзи нима?!
- Ғамхона
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир иссиқ жой...
Аллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани бир баҳона...
Ҳар қандай ҳолимизда хам Аллоҳга шукрлар бўлсин!
Ҳазрати Шамс Табртзий
❄️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан ўтишимиз даркор... Бу кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг...
Бугуннинг ажойиботларини ўзимиз яратамиз, қадрдон...
Аллох сизга мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!

👍185👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
САЛОМАТ БЎЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏8😢3
Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир тонг бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏11
#Кайфият_учун😊
Қўшним 2 кун аввал кичкина ўғлига барабан олиб берди.
Бай бай....
Тирмизак мактабдан кела солиб барабан чалишни бошлайди. Концерт ярим тунгача давом этади. На уйқу бор, на ҳаловат...
Қўшнимга "Болангизга қарамайсизми? Асабларни тамом қилдику"- десам, бамайлихотир "Энди болада, келинг, бир яйрасин. Бугун эрта карнай олиб бермоқчиман. Ўшанда барабандан совур..."
Нимаааааа???
Барабан, карнааааай!
Кечқурун иккита конфет олиб кўчага чиқдим.
Қўшнимнинг ўғилчасини чақирдим.
Конфетларни бериб, бошини силадим.
"Полвон. Барабанни зўр чалар экансиз. Лекин барабанни ичида жуда ажойиб нарса бор"-деб уйига кузатиб қўйдим.
Эрталаб қўшним уйидан асабий ҳолда чиқди. Айтишича кечқурун ўғилчаси катта пичоқ билан барабаннинг қорнини ёрибди....
P.S. Қадрли қишлоқдошлар. Ечилмаган муаммоларингизни ҳал қилиб бераман.😀
Қишлоқлик ўқитувчи

👍222👏19😢3
Сиз ушбу кундан мўжиза кутяпсизми?
Ишончингиз комил бўлсин, Сиз ўзингиз ушбу куннинг мўъжизасиз, чунки ушбу кунга мўъжиза ва гўзал хотираларни Сиз жойлайсиз! Ишонинг, Сиз бетакрорсиз!
Ишонч ва хуш кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ишончингиз комил бўлсин, Сиз ўзингиз ушбу куннинг мўъжизасиз, чунки ушбу кунга мўъжиза ва гўзал хотираларни Сиз жойлайсиз! Ишонинг, Сиз бетакрорсиз!
Ишонч ва хуш кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏14
#Донолар_бисотидан
🌨
⛄️ Аслида ҳаётимдаги сохталарни жуда яхши биламан. Хоҳласам, улардан бир зумда ва қандай қутилишни ҳам биламан. Аммо, у сохталарни менинг самимиятимга эҳтиёжлари бор...
Жалолиддин Румий.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!

👍138👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАМОНА ЗАЙЛИ...
🎙Феруза Нажмиддинова
✍️Малика Салимова

👍74👏3
Озгина чидасак...
Аблаҳлар жазосин қиёмат куни,
Қақшатқич беражак албатта Қаҳҳор.
Золимдан олинур мазлумнинг хуни,
Озгина чидасак келади баҳор.
Жонимиз олмаса совуқ хонамиз,
Касал орттирмаса қари онамиз.
Ўзни овутишга бор баҳонамиз:
Озгина чидасак келади баҳор.
Киприклар ортига чиғи беркинар,
Изғиринлар битиб, қорлар ҳам тинар.
Уч ойлик душман-қиш ортга чекинар,
Озгина чидасак келади баҳор.
Инсоф нима қилсин пастлар шуъурида?
Бир кун қалтирарлар Хақ ҳузурида.
Исиниб оламиз қуёш нурида,
Озгина чидасак келади баҳор.
Халқим ҳар йил қишда таъзиринг ейсан,
"Ўлиб кетайликми совуқда?" дейсан.
На писанд на сени қиларлар хурсанд,
Озгина чидасак келади баҳор.
Халқни қақшатмоқлик кимгадир санъат,
Не керак уларга Фирдавс жаннат?
Авлод-аждодига олганча лаънат,
Озгина чидасак келади баҳор.
Газимизни четга сотинг бемалол,
Халқни қаҳратонга отинг бемалол.
Сўнг абад дўзахда ётинг бемалол,
Озгина чидасак келади баҳор.
Абдураҳмон Мешаян

👍268😢36👏17
Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди. Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига етти минг бердим. Эртасига улар яна келишди. Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Алҳамдулиллаҳ, хали халол инсонлар кӯп дедим...
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Алҳамдулиллаҳ, хали халол инсонлар кӯп дедим...
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍233😢50👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАН ОЛИШ
🎙Азалбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Азалбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏2
Бугунимиз...
Ташқари -10 даража совуқ. Йўл юзида эгни юпунроқ, дийдираб турган одам қўлини базўр кўтараяпти. Тўхтадим, эшикни очиб ака фалон жойгача (манзилни айтишни хоҳламадим) 2000 сўм бўладими деди титраб. Совиб қолибсиз ўтиринг дедим. Эгни юпун, оёқ кийими юпқалиги сабаб совуқ жонидан ўткан, дийдирабгина машинага ўтирди. Бироз йўл юргач, исинди чоғи секин гапира бошлади:
- Таксида юрадиган бола эмасман, жонимдан ўтиб кетти совуқ, оёқдан сув ҳам ўтган мажбур сизни тўхтадим.
- Совуқда нима қилиб юрибсиз деб, сўрадим мен.
- Болларни бир хурсанд қилай деган эдим. Сиз мени олган жойда, бурчакда Гўшт дўкон бор кўрган бўлсангиз. Ўша ерда арзон қийма сотаётган экан, килоси 60 минг сўм. Ҳар доим гўштга қурбим етмайди, бир қийма олиб келиб болаларни хурсанд қилмоқчи эдим. Буёғи қиш, совуқ, кучлироқ овқат ейилмаса болалар кўп касал бўлади, дори - дармонга пул қайда дейсиз.
- Қийма олдингизми, яна сўрадим мен.
- Олдим ака, ярим килога мўлжаллаб пул олган эдим. Пиёда келдим, пиёда кетаман деган эдим. Қарасам кун совуқ, 28000 сўмлик қийма олдим, 2000 сўмга йўлкира қилаяпман. Сал иссиқроқ бўлганда пиёда кетар эдим.
- Уйингиз иссиқми, яна сўрадим мен.
- Кўчадан кўра иссиқроқ, кулади. Ҳовлида тураман, газ йўқ, свет кунига 1 соатча берилаяпти, шунда ҳам иккита лампа ёқилса биттаси хира бўлиб қолади. Сув йўқ 1 ҳафтада бир келади, шунда ёмкостга йиғиб оламиз, мана 3 кундирки у ҳам музлаган. Овқатни амаллаб кўмир аралаш ўтинда қилаяпмиз. Ўзим чинни заводда ишлайман, кечадан бир оз вақтга таътилга чиқдик, газ йўқ, иш тўхтади. Хўжайин барака топсин, бир мунча пул берди. Хуллас яшаяпмиз ака шукр.
Лой, сирпанчиқ йўллар оралаб, пасқам уйлар томон кириб бораяпман, кимдир ойналарини целлофан билан, кимдир латта билан беркитган. Атроф бир мунча тутун, ҳамма топганини ёқиб исинаяпти. Нарироқда электри йўқ столба турибти, икки столба ораси футбол ўйнаётган болалар учун дарвоза вазифасини бажараяпти. Сариққа бўялган газ қувурлари маҳалла бошидан узиб ташланган, балки ёзда болаларга турник сифатида ас қотар бу қувурлар...
Уёғига ўйлагим ҳам келмади...
Озгина кутсак ёз келади...

👍245😢63👏5