ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ЖОҲИЛ АЁЛНИНГ ЖАННАТ БАШОРАТИ

Ҳиндистонда бир жоҳил аёл бор эди. Ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди.
— Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан...

☝️Аллоҳ таолонинг исмининг таъзимини қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍229😢41👏9
Ота-оналаримиз фарзандларига моддий бино қуришни ўргатишди, лекин инсон биносини қуришни ўргатишмади. Фарзандларга тўйгача уйни таъмирлаш кераклиги уқтирилди, бироқ кўнгилни таъмирлаш ўргатилмади, болага пул қилиш ўргатилди, аммо яхшилик қилиш ўргатилмади, фарзандга бегоналардан шубҳа қилиш ўргатилди, лекин бегоналар учун ишончли бўлиш ўргатилмади. Натижада, бу фарзанд катта бўлиб уй қуруршни ўргандию, оила қурушни эплолмади, бу бола улғайиб соққа қилишни ўргандию, эзгулик қилишни иш билмади, қиз болани хўрлашни шараф деб билди, лекин кексайганда она деб муқаддаслаштирди, одамларни алдашни уддабуронлик деб, ишончли бўлишни нодонлик билди. Мунофиқликни вазиятдан чиқиш деб билди, тўғриликни қусур ҳисоблади, бошқаларни ёлғончи деди, лек ўзи ишончли бўлмади.

Омар Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149😢15👏10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЛСАМ...

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бизларни тинч-омонликда, тонгга саломат етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, қилган яхши амалимизни жаннатларга васила қилсин.

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - деб сўралганда, шундай жавоб берган экан:
"Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир"

Дуои саломлари ила мўжиза тонгларга файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 ​​3 - ДЕКАБРЬ ХАЛҚАРО
НОГИРОНЛАР КУНИ!

Бугун кўзи ожиз, ногирон ва мухтожларни йўқлаб, кўнгил олишни ният қилган хар бандага Аллоҳнинг рахмати ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢16👏3
​​#Ҳикоя
НОГИРОН БОЛАДАН САБОҚ

Йўлда кетаётиб машаққат билан юраётган болага кўзим тушди. Қўлтиқ таёққа суянган, гавдасини тутолмай ўнга - чапга чайқаларди. Ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамасида эди. Болага тикилиб қолгандим, тўсатдан ерга йиқилиб тушди. Югургилаб ёнига бориб, турғизишга уриндим.

Сассиз йиғларди.

– ИншааАллоҳ, бирор еринг оғримагандир,- дедим. – Бўлиб туради, хафа бўлма, болам.

– Хафа бўлмаяпман,- деди.- Аслида кўп ҳам хафа бўлавермайман.

– Лекин нега йиғлаяпсан? –дея сўрадим.

– Қўлим оғриди,- деди.- Шунинг учун кўзимдан ёш чиқиб кетди.

Қараб қўяй деб, кўйлагини сидирдим. Чап қўли билагидан кесилган эди. Шунинг учун бир қўлтиқтаёғини яхши тутолмасди.

Ўрнидан қўзғалиб:

– Кунда бир неча марта йиқилишга одатландим,- деди. – Ўтган йили йиқлиб тушганимда қўлим машина остида қолиб кетганди.

Сўз тополмай қийналдим. Тасалли бериш учун:

– Ўкинма!- дедим.- Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди.

Юзимга тикилган кўйи:

– Ўкинмайман,- дея жилмайди. – Аслида мен кўп хафа бўлмайман. Ўксинмайман.

– Бироз олдин ҳам шундай дединг,- дедим. – Нега бунақа деяпсан?

Қалтираётган гавдасини тик тутишга уриниб:

– Чунки мен Аллоҳга ишонаман,- деди.- Унга ишонганлар гўзал вужудли, соғлом бўлмайдиларми? ..

Бу гал индамай қолдим. Бир сўз айтолмасдим...

У табассум билан миннатдорчилик билдириб, ёнимдан узоқлашди...

Қаҳрамон боланинг ортидан қараб “Ажабо, қай биримиз бахтиёр эканмиз?..” дея ўйга ботиб қолдим...

Умида Адизова таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166😢46👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт бу қалбдаги хиссиёт, Аллоҳга ишонч... бахтни мол дунёдан излаганлар янглишадилар, уни моддиятга алоқаси йўқ...

🥀 Шукри ила боридан бахт туйганларнинг бахти бардавом бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢37
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

🌹 МАТОНАТ СОХИБАСИ
Албатта кўринг

Аллоҳ инсонга онг ва идрок ато қилган. Шу онг идроки ила инсон ўзини бахтли хис қилиши мумкин. Яъни бахт хам бахтсизлик хам хиссиёт махсули. Хисларингизни ўзингиз бошқаришни ўрганинг, тушкинликка берилманг.
Бахтли бўлишни истасангиз тақдирингизни борича қабул қилинг, нолиманг, эътиборингизни камчиликларга эмас, имконларга қаратинг. Кучли бўлинг ва боридан бахт яратинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144👏15😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малхам бўлиш учун, уларнинг холидан хабар олиш учун келганмиз...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масал
⸺ Қайғу асли нимадир?  ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон  кўради.

Сўфийлар масали.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢25👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат табассум қилган одамларга очар экан.


БАХТ  КУЛИШДАН  БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги  билан  атрофдагиларга қувонч улашиш  мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас...

ДОЙИМ  КУЛИБ  ЮРИНГ !😊

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ...

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78
​​​​#таскин.

Қачон бахтли бўласиз?!

Оқ либос кийган кунингиз бахтли кунингизмиди?!
Ёки ёнингизда худди шундай оқ либосдаги фаришта маҳрамингизга айланган кун-бахтлимидингиз?!

Биринчи фарзандингизни қўлга олган кунингизчи?!
Одамдан-одам келмоғи осонми?!
Кимдир бу бахтга етди, кимдир бу бахтнинг армонида кетди...

Болаларингиз ўртасида, юлдузли осмонга боқиб ётган- кунингиз, жозибали ёз оқшоми, найсонлар томчилаган ва сиз ҳоли жой топиб- уйқунгизни бузган бу ёмғирдан қочган тунингиз бахтлимидингиз?!

Келин туширган кун- сиз "бир тоғдан ошдим" деган кунингиз бахтиёрмидингиз?!
Ёки қиз узатган кун?!


Бахт қачон сизга ўзини сездирди?!

Бахт қачон сизга тутқич берди?!

Ўзи уни тутолдингизми?!

Ўйланманг, эслашга уринманг, булар ҳаммасини сиз "бахт" деб тушунсангизда - умрнинг ёрқин лаҳзалари эди ҳолос...

Шукр...

Хақиқий бахт эса- Сиз Аллоҳга ёруғ юз билан рўпара бўлган кунингиз ушалган бўлади.

Шу бахтга интилиб яшанг...

Умму Зайнаб


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Хаётий хикоя ва воқеалар
👍174😢21👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтиёрлик сизнинг бекаму-кўст ҳаёт кечираётганлигингизни англатмайди.
Балки бу сизнинг нуқсон-камчиликларга кўз юмишга қарор қилганингизни англатади.

Агар дунё биз истагандек бўлганида, биз жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏9
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Дуоларимдасиз қадрдон
Тунингиз осуда ўтсин!



┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Аллоҳим беморларга шифо, яқинларига сабр берсин. Сафардаги ватандошларимизга хам соғ омон оиласи бағрига қайтиш насиб қилсин.
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота-оналар дуоси билан кутиб олишга  не  етсин... Яқинларимизни  борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

Кунимиз хуш дийдор ва хуш хабарга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ДЎСТЛАРИМ,
ОДАМГА ОДАМ ҒАНИМАТ

Бугунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏5
МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАРДАН  БОШҚАСИН 
               ТОПА  ОЛМАЙСИЗ.
..

Хайрулла Хамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏8😢7