ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОМ

Салом, инсоф, мен келдим,
Дунёда нима гаплар?
Дарз еб оғринмадими
Юрак деган тарафлар?

Салом, меҳр, мен келдим,
Ростгўй кўзинг кулдими?
Ноҳақликка чидолмай
Ёстиғинг ҳўл бўлдими?

Салом, виждон мен келдим
Фақат айт гапнинг ростин.
Чап томонга салгина-
Босмадими тарозинг?

Салом, қадр, мен келдим
Дўстинг меҳр омонми?
Қадрсизлик дардидан-
Оғринганинг ёлғонми?

Салом илҳом, мен келдим
Дарвозангни оч, дўстим.
Кўрдинг, шеригим қанча-
Бири қош, бири кўзим.

Гарчи тошқин дарёдек
Ўзанимиз ўзимиз.
Ўйлаб кўрдим йўқ экан
Шеьрдан бошқа дўстимиз.

Сайёра Тўйчиева,

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😁8😢4
Бир кекса отахон уяли телефон устаси олдига келиб, унга телефони ўчиб қолганини айтиб, уни тузатиб беришини сўради.
Уста текшириб кўриб, телефон ўчиб қолмаганини, яхши ишлаётганини айтди.

Шунда отахоннинг ичидан бир нима узилди: «Нега унда фарзандларим қўнғироқ қилишмайди?»

Ота-оналар меҳр булоғи бўлишлари билан бирга, ўзлари ҳам меҳрга эҳтиёж сезадилар....

Улардан ўз эътиборингизни аяманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
📹 ЎКСИНМА, ЭЙ ОНА...

...Ўғлингдан кўрмасанг,
қизинг бор ахир...

🎙Азалбегим



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢39👎4
#Кечинма

Менинг мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган дўстим бор. У менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бошқа дўстларим мени тарк этганида, риёкорлик қилганида ва ёки йиқилган дамларим ёнимга келишга иккиланиб, бурчак-бурчаклардан қарашиб турганида, у доим ийманмай ёнимга келади. Куйинма, дўстим, дейди, ҳаёт ўзи шунақа... Гоҳи алланарсадан норози бўлиб жаҳл отига минсам, тутақиб ўзимни беобрў қилсам, у менинг ҳовуримдан тушишимни кутиб туради. Роса ҳам пайтини билади-да, аста қулоғимга шивирлайди: бўлди, дўстим, барибир фойдаси йўқ... Кейин биз иккимиз олисларга кетиб қоламиз. Узоқ бир ерларга бориб ҳаммага тескари қараб ўтириб оламиз: "Қўявер, дунё ўзи шунақа!.."
Ўша дўстим ким, биласизми?
Ўша дўстим ⸺ ўзим!

Сизнинг-чи, сизнинг ҳам шундай дўстингиз борми?..

Байрам Али


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢23😁2
📖 Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

Шамс Тебризий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢8👏1
Кеча болаликдаги дўстим мени зиёрат қилиш учун келибди. Анча гаплашиб ўтирдик. Болалигида жуда шўх эди.
Китоб, илм деган нарсалар унга бегона эди...

Ҳозир шунақа ўзгарганки, гапларини эшитиб ҳайрон қолдим. Ҳадис, оятлардан гапиради нуқул. Элликдан ошганда Қуръон курсига бораётган экан. Бир порага яқин ёд олибди.
Шунақа ҳавасим келди.
Суҳбат давомида, ўн йилча олдин мендан бир гап эшитганини эслади. Ўзимнинг эсимда йўқ. Ўшанда илмнинг фазилати, аҳли илм бўлишнинг зарурлиги, чунки аҳли илмнинг гуноҳларини мағфирати учун ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтишини эслатган эканман. "Аҳли илмлар сафига киришлик учун қайсидир даргоҳда ўқиш шарт эмас. Кунига энг камида ўн беш минут китоб ўқиш, илмга интилиш кифоя", деган эканман. Ўша гап унга қаттиқ таъсир қилган экан. Анчагина китоблар ўқиб чиқибди.
Аллоҳ дўстимнинг илмга бўлган муҳаббатини зиёда қилсин!
Иллохим, жаннатларда ҳам мени излаб юрсин!

Шу дўстимнинг ихлоси ҳурмати, гуноҳларимни кечир, эй Роббим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга фақат тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢7😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга салом улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

┉┅━🔘━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЛАИ РАҲМ

Опа-синглингизни узатганмисиз? Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлишини истаса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” 

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглисини йиғлатмайди ака деган...

🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢10
Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...

Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики... Мана, сизларга хам илиндим...

Дилфуза Комил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍205😢3👎1
#Байрам

💥Бугун, 27-ноябр кўплаб мамлакатларда Онажонлар байрами нишонланмоқда


Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим
Ташвиши бир уммон,қувончи ярим,
Эй ,менинг жаннатий онажонларим
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин

Табассум кетмасин юзларингиздан
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан
Чаманлар гулласин изларингиздан
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😁2
БОЗОРДА

Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди.
Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди. Робия кўнгли тўлиб, қизига раҳмат деди. Қизи эса, чўнтагидан пулларни чиқариб берди.
— Бу қанақаси?! — деди Робия ҳайрон қолиб. — Бунча нарсани қайси пулга олиб келдинг?
Қизининг кўзида ёш йилтиллади:
— Ҳеч ким пулимни олмади. Картошкачи амакиям, пиёзчи амакиям: «Раҳматли отанг яхши одам эди, ёш кетди», деб бир килодан эмас, икки килодан берди. Пулимни эса олишмади.
Робиянинг мижжасига ёш қалқиб чиқди.

Жасур КЕНГБОЕВ


Яхшилик қилинг...
Яхшиликлар албатта қайтади...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍206😢73😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сендан бирор бир нарса сўраганни қуруқ қайтарма... Тирноқ қадар бўлса ҳам, унга бир нарса бер! Ҳар бир яхшилик садақадир.

Бу дунёдаги яхшилик ахллари охиратда ҳам яхшилик ахллари бўлиб қоладилар.

Имом Ғаззолий
"Мукошафатул қулуб"



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94
​...Ҳолсизликдан кўзларингни юмма, болажон! «Келинг, тарозида тортилинг», дея ортиқ ялинма! Бошингни, овозингни кўтар! Атрофингдагиларга тик боқиб:
- Эй махлуқот, орангизда одамлар борми? Одамлар бўлса, келсин, бу тарозида инсоф тортаман, бу тарозида виждон тортаман! Ғафлатда қолманг, виждонингизни, инсофингизни ўлчаб кўринг! Сув текинга тортаман, – де...
Бўйнингни қисма, бошингни эгма!
Биласанми, сен кимсан? Сен бизнинг тарозибонимизсан! Эрта бир кун келиши аниқ бўлган МАҲКАМА КУНИда сенинг аҳволингга кўз юмган қанча-қанча ман-ман деганларнинг боқий тақдири шу митти тарозинг тоши – кўнгил синиқларингдан бўлган тарозинг ўлчовларида ҳал бўлади. Сен шундай КАТТА ОДАМсан!

Дилфуза Комил


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢45👏5👎2😁1
#Эслатма

Тош-тарози бозор учун эмас, Виждон ва Иймон бутунлигини ўлчаш учун яратилган илоҳий ўлчовдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😁4😢1
🔥ДУО ва ҚАРҒИШ...

Бир сўз бор, ким қандай тушунар билмам,
Ёмонлик кўрганлар, оҳиста айтсин...
Кимгадир бу жумла, қилар кўп алам,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Мушкулимиз осон қилган яхшилар,
Бизнинг қадримизни билган яхшилар,
Кўнглига яхшилик илган яхшилар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Севгимиз назарга илмаган гўзал,
Ҳаттоки қадримиз билмаган гўзал,
Ошиққа илтифот қилмаган гўзал,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Сўрасам ёрдамин аямаган дўст,
Кибр сўқмоғига йўламаган дўст,
Заррача ёмонлик тиламаган дўст,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Иғво фитналарга ташлаб кетганлар,
Йўлимиз азобга бошлаб кетганлар,
Маҳзун кўзимизни ёшлаб кетганлар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Чиройли дуоми ёки бир қарғиш,
Ким қандай тушунар ўзи учун иш,
Дўстларим, душманим, бегона, таниш,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Зоҳид Зиё

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢14👎4