ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин, Қадрдон...

Саҳар тонгдан дуо қилинг
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин
Чин юракдан ибодат қилинг
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍213😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон сўзининг асл маъноси -- УНУТУВЧИдир.

Инсон вақти келиб ҳамма воқеа-ҳодисани унутади.

Ҳеч ким сизни яхши кўришга, яхшиликларингизни эслаб юришга мажбур эмас. Ҳеч кимдан хафа бўлманг. Шунчаки хаёт йўлингизда давом этинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢19
#Ривоят

ФАЛОКАТДАН ОЛИНГАН САБОҚ

Денгизчилардан бири Тинч океанида фалокатга учраган кема аҳлидан омон қолган биргина одам бўлиб, қайиқда йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетди. Уни қутқариб олишганида, оёқлари тупроққа текканида, одамлар: “Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?”, деб сўрашди. Шунда у: “Бу кўргуликдан олган энг катта сабоғим шу бўлдики, кишининг жони соғ, олдида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгулик таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ”, деб жавоб берди.

🥀Афсуски, одамзод буни тушуниши мумкин, лекин бошидан ўтмагунича ҳис қилолмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢7😁2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос.
Биз, ўзларидан бошқани тўғри йўлда эмас, - деб ўйлайдиган кишилар билан синалдик.


Абу Али ибн Сино

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢2👎1
Росулуллоҳ ﷺ шундай буюрганлар:

"Яхши кўрган кимсангизни меёрида яхши кўринг, чунки бир кун келиб душманингиз бўлиши мумкин. Ёмон кўрган кимсангизни ҳам меёрида ёмон кўринг, чунки бир кун келиб дўстингиз бўлиши мумкин."

📚Термизий ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132
Араб мамлакатларида, хусусан Мисрда икки одам хусуматлашганда учинчи бир бегона инсон келиб "Солли аъла Муҳаммад" дейди, буни кўп гувоҳи бўлдик. Шунда, икки жанжаллашаётган инсон саловат айтишга ва жанжални тарк қилишга мажбур бўлади ва бу билан вазият чиройли тарзда ҳал бўлади.

Бизнинг юртимизда ҳам эскидан "ўтган ишга саловат" деган нақл бор. Демакки, бизда ҳам чиройли одатлар бўлган. Буни татбиқ қилсак ёмон бўлмасди...

Салим Айюбий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢8
ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ

Кекса устоз шогирдига деди:
- Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер!
Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди.
- Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтилганидек қилгач, устоз кўк рангдаги буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди:
- Мен уларга эътибор қилмадим...
Устоз деди:
- Унда кўзларингни очиб қара!
Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди!
- Олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўзим юмуқ ҳолда кўк ранглиларини санашимни талаб қилдингиз... - хафа бўлди шогирд.
Кекса устоз табассум қилди:
- Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди.
- Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми?
- Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни эътироф этмаслигимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижаси. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бўлади, деб ишонсанг, уни излайсан ва топасан.

 
Нигора НЕЪМАТ қизи тайёрлади

📖 @Ibratli   - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍132😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасад – унинг устун эканини ҳис этиш.
Нафрат эса – мағлуб бўлганингизни тан олиш демакдир.

Ҳар иккиси хам ўзингни ҳалок қилиши мумкин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢4😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОХГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Тун бағрини ёриб чиқди нур,
Ибодатга шайланди тилим.
Дуоларим асрасин сизни,
Ҳайрли тонг дилга яқиним!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😁4😢1
Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади.

Улардан бири учиб шам пилигига яқин келди ва ортга қайтиб шундай деди:
— Олов ёритар экан.

Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди ва қайтиб шундай деди:
— У куйдирар экан!

Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганининг хаммасини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди.

Қиссадан ҳисса шуки:
Соҳиби илмлар кўпинча ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имконидан мосуво бўлади. Шу сабаб билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарса билмайди.

🥀Хаётда ҳам шундай қадрдон... кўп гапирган одам мавзусининг халокатли томонини билмайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢1
Баъзан «Хазиллашдим» орасида ҳақиқат бор.

Баъзан «Билмайман» орасида билим бор.

Баъзан «Менга барибир» орасида кераклиси бор.

Баъзан «Яхшиман»
орасида оғриқлар бор.


Шунчаки сиз англашни билинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢17😁2
Бир фақир кулбада бахтиёр ўсдим,
Меҳнатда қаварди кафтдаги пўстим.
Не-не зарбаларга чап берганману,
Агар сен ўқ отсанг, нишонман, дўстим.

Эҳе, қанча ёлғон сувдек ичилди,
Қанча қасамлардан осон кечилди.
Ним кулиб қўяман ким нима деса,
Фақат сен алдасанг, тамомман, дўстим.

Билсанг, яқиндан ҳам ёвлар чиқаркан,
Сал "кетмонинг учса" ғовлар чиқаркан.
Табассум ортида ғичирлайди тиш,
Фақат меҳринг билан омонман, дўстим.

Куйсам ҳузуринга қоқаман қанот,
Қоқилсам, кўзингдан излайман нажот.
Қара, кўрмайсанми маломатларни,
Оғриниб, ранг-рўйи самонман, дўстим!

Шоирнинг кўнгли бўш, шоир девона,
Унинг суянгани Оллоҳ ягона.
Мени нима деса, деяверсин ким,
Сени ёмон деса, "ёмонман" дўстим!


Фақат меҳринг билан омонман, дўстим!

Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MУАММОЛАР ҚАЧОН ХАЛ БЎЛАДИ ?

🎙Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👎2
​​#Ҳикоя
Ҳаётий сабоқ: “тарозининг иши қийинда, болам…”

Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди.

Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган қўлларида олмани тарозига осиб қайта-қайта тортди. Харидор: «Тўғри келмаяптими, хола?», деганди, онахон: «Тарозининг иши қийинда, болам. Бировнинг ҳақи…», деди.

Ана шу ерда бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қаноатда эканини чуқур ҳис этдим. «Тарозининг иши» ва бировнинг ҳақи борасида ҳам унутилмас сабоқ олдим. Тўғриси, онахонни қучоқлаб, йиғлагим келди…!

Нуриддин Муҳаммаджон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍181😢10
УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...


АЗИЗЛАР !
УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍258😢19😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯГОНА АЛЛОХ...

🎙Сардор Рахмхон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢5
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70