ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онага берилган биринчи гул... (сизда ҳам шундай бўлганми?)

Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

☑️
ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Бугунги ёмғирли тонгда дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ зикрга, шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОМ ҲАҚИДА

🎙Қамариддин Бекмуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, бошқаларни хам мақташни, руҳлантиришни ўрганинг, худбин бўлманг;

– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

– Очиқ юз, гўзал калом кўнгиллар калитидир;

– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢11👎2
🍁 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😁5😢5
​​​​ГУМОН

Агар яхшилик ўн қисмдан иборат бўлса, тўққизтаси сукут қилишдадир”. “Агар яхшиликка буришнинг биронта йўли бўлса, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил...

Умар ибн Хаттоб

🍁

Сизни ёқтирмайдиган кимсалардан қўрқманг (чунки, у кимсаларнинг зарари аниқ ва равшандир) аксинча, сизнинг муҳаббатингизни қозонишни даъво қиладиган кимсалардан эҳтиёт бўлинг! (Аслида, хиёнат шулардан содир бўлади. Бунга тарих гувохдир!)

🍁

Бакр Ал-Музаний айтади: "Уйдан чиқиб, ким билан учрашсам, уни ўзимдан афзал деб кўраман. Чунки ўзим қандайлигимни аниқ биламан. Одамлар ҳақида фикр билдиришга эса иккиланаман (шундай пайтда улар ҳақида нотўғри фикрга боришдан кўра яхши гумон қилишим афзал)".

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. "Зуҳд".

🍁

Сукут қилиб турган шахс ҳақида ёмон гумон қилмагин! Фаразан сен сукут қилиб турган шахснинг ички дунёсини ўқисанг, кўпинча, у каби шахслар, атрофингдаги мунофиқлардан кўра кўпроқ сенга яхшиликни хоҳлайдиган дўстинг эканини биласан!

Шайх Мутаваллий Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)

🍁

Қалб мамлакати

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирон мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилиб ташлайди.
Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон деган ифлос киборлари бор.
Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади.
Бас, қалбни зийнатлантириш учун кўп зикр қилинг».

🍁

Аллоҳдан иймон ва куч-қувватида ёрдам сўрайдиган киши фақатгина
Ширин сўз;
Яхши гумон;
Олийжаноб хулқ;
Жоҳиллардан юз ўгиришни билади, холос.

🍁

Сизни бахтиёр этувчи кунлик енгил амаллар:

Садақа, хайр-эҳсон,
Сув улашиш,
Беморни зиёрат этиш,
Сизга ёмонлик қилган кишини кечириш,
Зухо-чошгоҳ намозини ўқиш,
Икки хусуматчининг орасини ислоҳ қилиш,
Таом улашиш,
Саломни фош қилиш,
Яхши гумон ила ижобий бўлиш.

Аллоҳим бизларга яхшилик эшикларини оч!

🍁

Гумон қилишдан эҳтиёт бўлинглар.
Зеъро, гумон қилиб гапиришлик – сўзларнинг энг ёлғонидир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😢11😁2
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

Хулоса

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»

(Бақара: 216 оят)

«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195😢26
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
✔️
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
✔️
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
✔️
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
✔️
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
✔️
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
✔️
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
✔️
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍130😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ХАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!

🎙Абдулло Бахрамов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи биродарларимиз доимо аламзада кайфиятда юришади, атрофга аламларини сочгилари келади. Шароитлар йўқлигидан, тўсиқларни кўплигидан, ҳақсизликларга чидай олишмайди. Аммо, илтимос аламингизни биродарларингиздан, яқинларингиздан олманг. Кўпроқ ўқинг, доимо қийинчиликлар бўлишини, дунё синов ҳовлиси эканини тушунинг. Тўхтаманг, ҳаракат қилаверинг. Заҳрингизни душманларга асраб қўйинг. Дўстлар шундоқ ҳам камайиб кетмоқда. Унутманг, ҳамма азоб чекаяпти, ҳамманинг ҳислари, аламлари бор. Биз ҳам жаннатда яшамаяпмиз.

Қудратуллоҳ Ахмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢5
​​Айб ахтарма

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍254😢7😁5
МЕҲМОН

Жунайд Суави

Автомашинам бир неча марта тақиллаб, оқибат буткул тўхтаб қолди. Умримда кўрмаганим, билмаганим жойларда чорасиз қолдим. Боягина ёғишни бошлаган қора, олд ойнани буткул қоплаган, ташқарини фақат ён томондаги ойналардан кўра олиш мумкин.
“Январ ойида саёҳатга чиқиб нима қилардинг? Ҳаво бироз илиганига ёз келди деб ўйлаганмидинг?” дедим ўзимга ўзим. Ҳа, хатоимни тан олишга мажбур эдим. Боз катта йўлда мошина тиқилинч бўлгани учун, мана бу ўнқир-чўнқир йўлдан юрдим ва алалоқибат тоғлар орасида қолиб кетдим. Оёғим совуқдан увишиб, тишларим тақиллашга тушди.
Қаердадир жон сақлашим керак эди. Машинадан чиқиб, атрофга кўз югуртирдим. Қалин ёғаётган қор пачалари орасида кўзларим бир амаллаб дарахтлар орасидаги уч-тўрт уйни илғади. Хотиржам нафас олдим ва машинани қулфлаб, яқинроқдаги уйни мўлжаллаб юра бошладим. Оҳиста тақиллатганим эшикни очган қизалоқ юзимга ҳайрат билан тикилди-да:
— Ота! – деди баланд овозда.- Бир амаки экан.
Йўғон овозли эркак:
— Кирсин!- деди- Ичкарига ол.
Оҳиста ичкарига кириб, эшикни ёпдим. Айвони кенг экан. Ичкаридагилар печкага яқин солинган ўринда ётган аёлнинг атрофида тўплангандилар. Кутилмаган меҳмон бўлганим учун аҳволимни очиқлашим керак эди. Уларга бу ерларга биринчи марта келаётганимни, машинам бузилиб қолганини айтмоқчи эдим.
Салом-аликдан кейин:
— Узоқлардан келяпман,- дедим.- Машинам...
Сўзимни тугатмасимдан ётоқдаги аёл машаққат билан ўрнидан қўзғалиб:
— Сенсан!- деди.- Ўзингсан-а? Билардим келишингни, жуда яхши билардим!..
Ҳеч нарсани тушунмай ҳайрон атрофимдагиларга қарадим. Аёлнинг боши устида турганлардан бири ёнимга яқинлашиб:
— Сени Германиядаги ўғлига ўхшатяпти. У ерда бир немис аёл билан оила қурдию, ҳатто онасига бир мактуб ҳам ёзмади. Аёл шўрлик ўғлини йўлига кўз тикиб узилолмай ётибди...
Аёлнинг ётоғига қараб юргандим, кекса аёл:
— Ҳа, сенсан! – дея яна такрорларди. – Ниҳоят келдинг. Келдинг-а, болам?! - дерди.
Ёнига бориб қўлини тавоф қилдим. Унинг юзи парда тушган кўзларидан оққан ёшлар билан намланган эди.
Титроқ қўллари билан юзимни силаганида:
— Ҳа,- дедим,- келдим. Менман, онажон!
Кичкина уйда икки кун қолиб кетдим ва аёлга тинимсиз Германиядаги ишларим, келини, неваралари ҳақида гапириб бердим. Табиийки, аёл бояқиш тўқима ҳикоямни роҳатланиб эшитарди. Орада хушидан кетиб қолар, ўзига келганида яна сўзлашимни истарди. Кекса аёл учинчи куни тонгда омонатини Эгасига топширди. Уни қишлоқ қабристонига дафн қилдик. Қабристондан чиқар эканман, бир неча минг километр узоқдан нима сабаб билан бу ерларга келиб қолганимни яхши англагандим...

Жунайд Суави

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍225😢29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НИМА КЎРДИНГ БОЛАНГДАН, ОНА ?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга фақат тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Хайрли тун, қадрдон...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мурувват кўрсатувчи,  ҳаққимизга  дуолар қилгувчи инсонларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...
 
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт бу - ёмғирдек  гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз дойимо бор бўлсин.
   
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

Атроф оламга қандай кўз билан боқсангиз у шундай кўринади...

Ёмғирли куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОН БЎЛАЙЛИК.

Муҳаммад Юсуф ижоди
🎤 Зухра Ашурова ижросида


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
РОБИЯНИНГ  МУҲАББАТИ

Кунлардан бир кун Робиядан :
- Сен шайтондан  нафратланасанми ? - деб сўрашибди.
- Йўқ!  -  деди у .
- Нечун? 
- чунки менинг Худога бўлган ишқим шайтондан нафратланишимга вақт қолдирмайди ,  - дебди-ю , яна давом этибди:
- Мен бирда пайғамбаримиз салолоҳу аълайҳи васалламни туш кўрдим. Ул зоти пок:
-  Робия , сен мени севасанми?  - деб сўрадилар. Ё , Расулуллоҳ ﷺ ким севмайди Сизни?  Лекин Ҳақ Ишқи мени борлиғимни шу қадар ишғол қилганки , бошқа бировни севиш ёки кимдандир нафратланишга заррача ҳам имкон йўқ деб жавоб қилибди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг.

Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг.

Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...

Аллоҳ таоло кунингизни сиз кутгандан ҳам гўзалроқ қилсин Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126