ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Болалар оиланинг сақланиб туриши ва давомийлиги учун муҳим омил. Аммо айни пайтда худди ўша болалар оиланинг дарз кетишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бирин-кетин болалар туғиларкан кўпинча она баъзан эса ота болалар билан овора бўлиб жуфтига етарлича эътибор беролмайди.

Бундай ҳолат фақат аёлларда бўлади, чунки улар бола туғиб,  кечалари бедор чиқади, энергияси қолмайди деб ўйлардим. Аммо эркакларда ҳам болага оғиб кетиш ва хотинига олдингидек эътибор бермаслик, натижада аёл эрини ўз боласидан қизғониш ҳолати учраркан. Шу ҳақда арабча сайтларда ижтимоий савол-жавоблар бўлимида ўқигандим. Аёллар бола туққач эри чақалоғига маҳлиё бўлиб қолганини, бундан ғаши келишини ёзади. Ўзи араб аёллари эрини боласидан устун қўядида. Ётоқхонасига ҳам қадамини бостирмайди. Икки ёшга етмасдан жойини алоҳида қилади. Аслида туғилиши биланоқ хизматкор қарайди. Юмшаб осилиб кетмасин деб ҳатто эмизмайди ҳам.

Жуда кўп инглиз жуфтликлар билан гаплашганимда, улар ҳаммаси айнан фарзандлари сабабли муносабатлари машаққатли синовлардан ўтгани, болалари вояга етиб инларини бирин-кетин тарк этгач яна муносабатлари яхшиланганини айтади.
Болаларим ҳали ёшлигини эшитиб менга тасалли бергандек " хавотир олма, бу кунлар ҳам ўтиб кетади, яна фақат икковинг истаганингдек яшай бошлайсан" деса мен уларга " Йўқ қаёқда, ундан кейин набиралар бўладию" десам вой Худойимей, ҳаётингиз мунча қийин бўлмаса дейди...

Фазлиддин Мўмин

Муаллиф аввал Саудияда кейин хозирда Англияда яшайди..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😁21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СИҚИЛМА...

Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма.
Ташвишлардан кунда бир жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...

🎙Нуриддин домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кечинма

Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир.


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. БУГУНИНГИЗ 
МУБОРАК БЎЛСИН!


Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ ОДАМЛАР

Ҳаста бўлганимда гиёҳдек ўсди,
Ҳасадгўй кимсанинг йўлини тўсди,
Ҳамон ёдимдадир, эҳ ўша дамлар
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Баъзан ёш кўраман кўзларингизда,
Эзгу шиор бордир сўзларингизда
Бир бор суҳбат қурсам кетгайдир ғамлар,
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Ёмоннинг заҳридан панд еган дўстсиз
Хулқ ва одобидан қанд еган дўстсиз,
Мен таъзим қиламан сизларга сўзсиз
Фаришта кабисиз яхши одамлар.

Қўлини дуога очганларимсиз,
Ғийбату тухматдан қочганларимсиз,
Меҳрини нур қилиб сочганларимсиз,
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Кўришсак ҳамиша ёруғ юз билан,
Ҳол-аҳвол сўрайсиз эзгу ҳис билан,
Билингиз, Шоира доим сиз билан,
Фаришта кабисиз яхши одамлар.


Шоира Тўлаганова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
                🍁 🍁 🍁
    Гўзал қалб соҳибларига
         кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
#Муомила
(Кимнинг ҳулқи ёмон бўлса ризқи тораяди...)

📖 Чет элдаги кафеларнинг бирида хўжайини мижозларини гўзал муомилага ўргатмоқ учун шу усулни қўллабди, тахтачадаги ёзув:


"Кофе беринг!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи 5 евро бўлади.


"Илтимос, кофе беринг!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи 3 евро бўлади.

"Хайрли кун, сохиб! Битта кофе беринг, илтимос! Раҳмат сизга!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи 2 евро бўлади.


ҲУЛҚ ГЎЗАЛ БЎЛСА,
РИЗҚ ҲАМ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ.


..шундай эмасми, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110
ҚУШ УЯСИ

Аксар тарбияли хонадонларда "ёмон йўлга юрма", "чекма, ичма" деган гаплар бўлмайди. Ва шундай хонадонларнинг фарзандлари чекмайди ва бошқаси ҳам бўлмайди. Ота-оналарининг кундалик ҳулқи ўрнак олиб тарбия топишларига кифоя қилади...

Сизнинг ҳам, бизнинг ҳам фарзандларимиз олдида бу таъқиқларни ишлатишга ҳожат бўлмасин...

------------

Болалигимда "бир одам ичиб олиб, маст бўлиб қолибди" деганимда гап эшитгандим. "Яхши одам ёмон одамнинг қилиғини гапирмайди, уйдаги аёллар бундай гапларни эшитишлари яхши эмас. Кўчанинг гапи кўчада, уйники уйда қолсин" дейишганди.

------------

Расмга тушсам ҳам ёлғиз тушаман. Ёшлик қилиб бошқалар билан тушган пайтим бўлган, энди номаҳрам эркак кишини расмини уйимизга киришини ҳоҳламайман. Тушсам ҳам, кўчада қолади, (ё ФБда)...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97
Одоб - гапирганда тилини,
ёлғиз қолганда қалбини,
ташқарига чиққанда кўзини
тийиш деганидир.

Юнус Эмро


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73
Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.

Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.
Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдиригзига битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хоксорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.

Аллоҳ ҳар лаҳзангизни саодатга тўлдирсин!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢3👏1😁1
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам...

Аммо биргина орзу-хавас ва хотираларнигина охири бўлмас экан....

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢28👎1
УСТА ВА КУМУШ БЎЛАГИ

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍127😢9👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ИШОНГАНИМ, ЎЗИНГ
ЯГОНА АЛЛОХ...


🎙Сардор Рахмхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА ВА БУГУН

...🥀Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

...🥀Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

...🥀Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.

...🥀Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.

...🥀Кеча кўзларимда Каъбани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимда Каъба қуришни дуоларимда сўраяпман.

...🥀Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢4
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95
📖 ҚАБРИСТОНГА БОРИБ, МОЗОРЛАРГА ҚАРАНГ...

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгура олмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
«Бу ишларни бошқа биров қила олмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор.
– Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».

Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍204😢27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНДАМАСЛАР ОЛАМИ

🎙Абдужаббор Файзиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак_бўлсин

КЎРГИМ   КЕЛАЁТИР   СИЗНИ   ТУШИМДА...

У  зотни тушида бир маротаба кўришни орзу қилмаган мусулмон бўлмаса керак...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ!


Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢31👏1