ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(
Жума сураси, 9-оят).

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Аллоҳ таоло осмонлару ерни жума куни яратган, Одам атони шу куни халқ этган, уни шу кунда жаннатга киритиб, у ердан чиқарган. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади. Жума намози мискин-фақирларнинг ҳажига тенглаштирилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг.
🤲🏻
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.

🕌Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!


ЖУМА муборак диндошим! Ибодатлар, дуолар қабул бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА...

У дунёдаги оталар нидоси: "Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга..."

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍183😢32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА, СИЗСИЗ  ЯШАШ 
ҚИЙИН  БЎЛЯПТИ...


🎙Тахмина

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢35👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲ, ОДАМЛАР...

Анчадан буён Ўрозбой аканинг хаёли паришон.
- «Нексия» олсаммикан ё…
У роса иккиланди.
- Қачонгача пиёда юрасиз? – деди хотини. – Биз пулни мисқоллаб йиққанмиз. Сиз эса…
- Назармат… Бундай чоқ нима қилишга ҳайронсан.
- У сизга бир сўм берган эмас!
Туйқус, аканинг юрагида нимадир бош кўтарди. Укасиникига келди, хаста онасига:
- Қийналиб бўлсаям бир қарорга келдим, эна, мен сизни даволатаман, - деди.

Шониёз Мелибоев.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍106😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
БОЛАМ,  ОНАНГ  ҚАРИЯПТИ...
(...Айрилиққа тайёр тур... )

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢23😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:

— Отадан;
— Онадан;
— Ака-укадан;
— Опа-сингилдан!

Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:

— Ғамдан;
— Маҳзунликдан;
— Ожизликдан;
— Бахилликдан!

Тўрт кишига бағритошлик қилманг:

— Етимга;
— Мискингга;
— Фақирга;
— Беморга!

Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:

— Сабрни;
— Ҳалимликни;
— Илмни;
— Саҳийликни!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳолатининг ўлим билан боғлиқ ўзгаришидаги жиҳат шуки, унга тириклигида ошкор бўлмаган нарсалар ўлимдан сўнг ойдинлашади. Бу ҳолат бамисоли, уйкуда аён бўлмаган нарсалар уйғоқликда намоён бўлганига ўхшайди. Одамлар уйқудадирлар, ўлгач эса уйғонадилар.
     Вафотидан сўнг инсонга энг аввал зарар берадиган ёмонликлар ва фойда берадиган яхшиликлар кўринади. Булар инсон қалбининг ичкарисига яширилган китобда битилгандир. Дунё ташвишлари инсонни бу китобга диққат қилишдан чалғитган эди. Ташвишлар кесилгач, унга барча амаллари кўринади. Ёмонликларини кўриб, шу даражада ҳасрат чекадики, бу ҳасратдан халос бўлиш учун ҳатто оловнинг тубига ўзни отишни афзал билади.

Шунда унга айтилади:

«Намои аъмолингни ўқи!
Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»
(Ал-исро, 14-оят).



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢16👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...

Сиз Аллоҳнинг панохидасиз,

Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин.

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзу барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик
АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!

Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!
Ватанимизнинг миллионлаб болаларини қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👎3😢1
БАЙРАМ МУБОРАК АЗИЗ УСТОЗЛАР!

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍90👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР !

Юртимиз учун, болажонларимиз учун дойимо соғ - омон бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
​​УСТОЗ  АСАЛАРИ  КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейинги дарсингизни интиқ бўлиб кутамиз. Лекин китобнинг ўзидан ўқиб ўргансак дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, нега шундай? – дейишди.
Устоз:
–Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан - деди талабалар.
–Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Уларнинг таъми аччиқ, - деди талабалар.
Устоз шунда:
–Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм йиғиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

📚Устозларни эъзозланг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДДИЙ МУАЛЛИМ - ДА,
ОДДИЙ МУАЛЛИМ


Мухаммад Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ!

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда ҳеч нарса қолмади", дедим".
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни егин" деди ва бироздан сўнг менга: "хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларингга озуқага айланмокда", деди.
Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар, ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".


"Ҳикматлар чашмаси"дан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89
​​​​#Ибратли

ЙЎҚЛАБ ҚЎЙИНГ

Аҳли шогирд, байрамда бир бор,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг,
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ҳамдам Аллаёр.


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍62😢3
БИР УСУЛЛИ ПОЛВОН

Курашчи бўлишни жудаям истайдиган бир бола бор эди. Тақдирнинг синовини қарангки, у автоҳалокатда чап қўлидан айрилди. Ота-онаси кўнгли ўксимасин деб болани бир мураббийга топширди. Аммо бечора боланинг кайфияти жуда тушкун эди, умуман полвон бўла олмайман деган гап хаёлига ўрнашиб олганди. Устози, агар у етарли даражада шуғулланса, ҳатто чемпион ҳам бўлиши мумкинлигини айтди. Бола бу гапга у қадар ишонмади-ю, лекин юрагида умид учқунлади.
Устоз биринчи дарсда унга ўнг қўли билан рақибни тутиб, устидан ошириб ерга уришни ўргатди. Аммо иккинчи, учинчи ва ундан кейинги дарсларда ҳам фақат шу хилда шуғулланишди.
Бола бир хил ҳаракатни қайтара­веришдан зерикди. Бир куни устозига бу усулни яхши ўзлаштириб олганини, бошқа усулларни ўрганмоқчилигини айтди. Устози эса бунга рози бўлмади.
– Бу усулни энг зўр даражада бажарадиган полвон сен бўлишингни истайман, – деди у.
Бола бир ҳаракатни такрорлайвериб, ҳадисини олди, уни жуда тез бажаришни ўрганди. Бироқ бошқа усулларни ҳозирча билмасди.
Бир куни устози уни мусобақага ёздирди. Бола бу хабарни эшитиб, эсанкиради:
– Рақибларим биринчи уринишдаёқ мени ағдаришса керак, – деди.
Устози эса:
– Сен билганингни амалда қўлла, шунинг ўзи етарли, – деб таскин берди.
Бола илк олишувда рақибини қийинчиликсиз енгди. Кейинги рақибларни ҳам мағлуб этди. Ҳолбуки, биттагина усулни ишлатаётганди. Аммо негадир рақиблари унга қаршилик кўрсата олмасди. Финалдаги рақибининг гавдаси ундан икки баравар катта эди, шунга қарамай, уни ҳам йиқитди.
Боланинг қалби севинчу ҳайратга тўла эди. Шундай кучли полвонлар мендай битта қўли йўқ рақибга қандай қилиб осонгина мағлуб бўляпти деб ўйларди у. Устози бу ҳолга тушунтириш берди:
– Ўғлим, сен қўллаётган усул курашдаги энг зўр усуллардан бири. Унга қарши туришнинг битта йўли бор: у рақибининг чап қўлини тутиб олиш керак...



Имкон йўқ жойда ютуққа йўл кўрсатган зийрак устоз ва муаллимларга таъзимдамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147😢11😁2