ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ОДАМ ВА ШАЙТОН

🎤Дилбар Охунова


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍70😢18👎1
Расмда Хандақ ғазоти, чоршанба куни пешиндан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул ва ижобат бўлган.

Шу боис уламоларимиз чоршанба куни пешин ва аср намозлари орасида қилинган дуоларнинг ижобат бўлишини айтганлар.

Аллоҳ дуоларимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидек мустажоб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
Улар хам билиб олишсин!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢8😁1
Бир неча йил аввал бир нечта ёш, ўспирин йигитлар ўғрилик қилиб, қўлга тушишди. Улар қўшнисининг қўйини ўғрилашган экан. Суд жараёнида улардан «Нима учун бу ишни қилдиларинг?» деб сўралганда шундай жавоб беришди: «Бир куни чойхонада ўтирсак, ёши катта, соч-соқоли оқарган отахонлар бир воқеани айтиб беришди. Ёшлик пайтларида бир дўсти билан келишиб олиб, бошқа бир дўстининг уйидан қўчқорини ўғирлаб чиқиб, сўйиб, пиширишибди. Кейин қўчқорнинг эгасини ҳам зиёфатга чақиришибди. Зиёфатнинг охирида, қўчқорини эгасини ўзига едириб бўлгандан кейин «Бу сенинг қўчқоринг эди, биз уни ўғирлаб, мана, ўзингга едирдик» деб, на кулишини, на жаҳли қилишни билмай турган бечоранинг устидан маза қилиб, қотиб-қотиб кулишган экан. Шу воқеани эшитиб, уларга ҳавас қилдик. Биз ҳам шундай қилмоқчи эдик, қўлга тушиб қолдик».

Мана, беозордек кўринган бир қилиқнинг касофати. Бир ёмон ишга афсус қилиш ўрнига уни мақтаниб, кулиб айтиб ўтириш оқибатида ёшлар бунга ҳавас қилиб, тақлид қиламан деб ёш умрини хазон қиляпти. Халқимиз «Ҳазилнинг таги зил» деб шуни айтади.


Тиш ҳар куни мисвок билан тозаланишга муҳтож бўлганидек, инсоннинг онги, тафаккури ҳам ҳар куни тозаланиб турмоғи керак. Акс ҳолда тишнинг орасидан бадбўй ҳид чиққанидек, инсоннинг ҳасад, ғийбат, иғво каби ёмонлик қолдиқлари сингиб қолган онги, тафаккуридан авлодларга завол етади».

Саййид Раҳматуллоҳ



Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍148😢7😁1
Умматларнинг тубанлашуви ва заволи фарзандларидаги ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқнинг қулашидандир.

Муҳаммад Рашид Ризо

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОРИЯТ

У қандай гулшанки гули бўлмаса,
У қандай булбулки наво қилмаса,
У қандай одамки дили бўлмаса,
Ажиб бу дунёга хайронман, хайрон...

🎙Бахтиёр Фидоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👎2
Бир одам дўстларидан бирига шундай депти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
Дўсти хайрон бўлиб:
- Йигирма икки соат хеч нарса емадингми!?- деди.

Шу гапни бошқа бир дўстига айтипти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
У дўсти:
- Намозларингни тарк қилдингми?! - дебди...

«Инсоннинг этибори унинг иймони ва тарбиясидан дарак беради»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢7👎2
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган нарсалардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Уйидаги ҳар бир пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага, катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍178😢18👎3
.
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:

“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим»...



Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍167😢19
Ота-онангизнинг ҳидига ҳеч қандай атир тенг кела олмайди. Бутун Францияни сиқиб атирини ажратиб олсангизда, ота-онангизнинг ҳидини бера олмайди!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢25😁3👏1
📖 СИРЛИ ҲАМЁН

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман, деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал:
- «Ё, Худо, қудратингдан!» деб ҳайрон қолибди-да, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади , деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди ....
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан, камбағал ўтган қиш ота-онам совуқ хонада роса қийналишганди, энди бу пулга уйни таъмирлайман, деганди ҳамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота-онамга қолдириб , янги уй олиб кўчиб кетамиз , деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди.. ?!

Яъни , ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍154😁13😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ ЎЙЛАРКАН ОНАМ...

Ажойиб шеър учун муаллифга раҳмат!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқиллар уч хил бўлади:

Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши;

Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши;

Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши.

Сиз ҳам оқиллардан бўлинг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢4
Ахлоқнинг қиймати

Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларни хушмуомилаликка ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнидаги кофе нархномасига қуидаги сўзларни ёзиб қўйди:

«Битта қаҳва» – 3 евро.

«Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро.

«Хайрли кун. Илтимос, битта қаҳва» – 1 евро.


Ахлоқнинг ҳам қиймати бор!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик Аллоҳнинг ҳадясидир.

Унинг энг қуйиси - шакл гўзаллиги,
Ўртачаси - сўз гўзаллиги,
Энг олийси - хулқ гўзаллигидир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍54
ЯХШИ БЎЛСАНГ

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони...
👍46
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган хурмат- бахт- саодатингиз гарови.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89
10-11 ёшимда тенгдошларим билан футбол ўйнаётгандим. Нимадандир қаттиқ жаҳлим чиқиб: "Онангни эмгур" девордим. Ўзимдан-ўзим уялиб кетдим. Оғзимдан чиқаётган биринчи уятсиз сўзим шу эди. Бу менинг учун энг даҳшатли уятсиз сўз эди. Укам буни кўриб турган экан: "Сиз сўкиндингиз, дадамга айтиб бераман", деди. Энди бу иккинчи даҳшатли сўз эди. Биз сўкинмас эдик, энди ўлдим, дея ўйладим. Укамга ялиндим-ёрвордим...

Йиллар ўтди. Ҳалигача ҳозир болалар бемалол сўкадиган сўзлар уёқда турсин, ҳатто "сўлаги оқди", "терладим" ёки "бурнимни қоқдим" деган сўзларни айтишга ҳам уяламан.

Оилавий муҳитда гап кўп.

Мубашшир Аҳмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143
Ойгул унаштирилса, унаштирилган йигити билан қучоқлашиб бўй-бўй суратларини ижтимоий тармоқларга улашади.
Шуҳрат уйланиб хотинининг расмини профил сурати қилади.
Наргиза фарзанд кўради, инстаграмдан тортиб ватсабу телеграмларгача боласининг суратларини қўйиб "Маша Аллоҳ" дейди.
Кумуш эрининг бозорлигини музлаткичга чиройли тахлаб, суратга олади, инстаграмда улашганида юздан ортиқ "лайк" келиши учун.
Зуҳра емакхонага борса, овқатлари совугунча чиройли фонли сурат олишга уринади.
Хуллас, маҳрамият, андишаю ҳаё ер билан битта бўлди.
Эл-юрт орасида хотини билан ёнма-ён юришга уялган боболаримизнинг набиралари бугун хотинини никоҳлаб олмасдан бурун қучоқлаб ҳаммага кўз кўз қилади.
Пишираётган таоми қўшнининг бурнига сезилишидан истиҳола қилган момоларимизнинг набиралари еган-ичганидан тортиб, ич кийимларигача интернетда ҳаммага кўрсатадиган бўлди.
Жуфтининг исмини тилга олишдан ҳаё қилган буюкларнинг авлодлари бугун мана шу аҳволда. ''Номаҳрамнинг кўзи тушмасин!'' дея вафот этганида тунда кўмилишни истаган Ҳазрати Фотима ва фотимақалбли қизлардан қандай қилиб бор бўйию вужудини кўз-кўз қилиб суратлар улашадиган қизлар туғилди?
Тор кийинишдан андиша қилган, ўзини, иффатини муҳофаза қилган эркаклар қандай қилиб тор почали шимлар киядиган, танасининг ҳамма жойини элга кўрсатадиган кийимларда бемалол юрадиган эркакларга айланди?..
Ҳаё ҳисси билан кўзи ёригунича ҳомиладорлигини яширишга уринган оналардан, тор кийимлар билан ҳаётда ва ижтимоий тармоқда қаппайган қорнини кўз-кўз қиладиган оналар қандай кўпайди?
Биз қандай қилиб, маҳрамият рашкининг шарму ҳаёси билан танилган аждодларнинг маҳрамиятни билмаган, рашки йўқ, шарму ҳаёдан маҳрум авлодлари бўлдик?

Кеча ва бугун ўзгариб кетган қадриятларимиз ва ҳаёт тарзимизни ислоҳ қилишни аввал ўзимиздан бошламоғимиз керакмикин?...

* Ижтимоий тармоқларда эримиз (хотинимиз) билан қучоқлашиб турган суратимизни жойламаслигимиз — ёлғизлигимизни англатмайди.
* Интернетда болаларимизнинг суратларини қўйиб тил учида "Маша Аллоҳ"лар қабул қилишга иштиёқманд эмаслигимиз — бефарзандлигимизни билдирмайди.
* Ижтимоий тармоқларда овқатланаётганимиздаги суратларни баҳам кўрмаслигимиз, бизнинг оч ёхуд емакхоналарга бормаслигимизни билдирмайди.
* "Бу ишни қилдим!", "Фалонча ютуққа эришдим!", "Писмадон жойларга бордим!" дея мақтаниб блогпостлар қўймаслигимиз — бекорчилигимизга ишора эмас.

Биз ўзимизга берилган ҳамма нарса, нафасдан тортиб токи мана шу сўзларни ёзаётганда клавиатурани босаётгандаги бармоқларимизнинг ҳаракати ҳам шак-шубҳасиз Аллоҳдан эканини яхши биламиз! Бизнинг ҳеч нимамиз йўқ! Ҳеч нарсага қодир эмасмиз! Бўйнимиздан миямизгача мингларча томиру томирчалар борган. Биттаси узилса ё жинни бўламиз, ё ўламиз. Нимамизга бунча ишонамизу, нимамизни мақтаб кўз-кўз қиламиз?!

Умида Азиз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍226😢29😁1