ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, қилган яхши амалимизни жаннатларга васила қилсин.

Бошланган янги кун барчага файзу барокатли келсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ зикрга, шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😁2
Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни
«ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз.

Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз.

Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам.

Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир гўзал «НЕЪМАТ»дир.

Ҳаёт неъматини бергани учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳҳату соғлигинг бўлса ҳаммадан бадавлатсан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢8
Бир куни "Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?" — деб ўйлаб қолдим. Лекин таклифимни рад этишидан, шу билан уйимга келмай қўйишидан қўрқардим. Шундай бўлса-да, ўша куни уйимга келиб, чой дамлаб олдимга қўйганида уйланиш ҳақида гапиришга жазм қилдим.
Энди гапирмоқчи бўлиб турсам, ўзи сўз бошлаб қолди:
— Менга уйланасизми?
Унинг бу гапига жавоб топа олмай қолдим. Бироздан кейин:
— Нима дедингиз? — деб сўрадим.
— Менга уйланасизми?
Бирдан ўжарлигим тутиб:
— Мен ҳеч кимнинг меҳр-шафқатига зор эмасман, — дедим.
— Аллоҳга қасамки, мен меҳр-шафқат кўрсатиш учун бу гапни айтмадим. Мен ҳақиқатдан сизни яхши кўриб қолдим. Сиз билан яшамоқчиман, — деди.
— Оёғим йўқ бўлса, — деб кесилган оёғимга ишора қилдим, — бошқа одамларга ўхшаб иш қила олмайман.
— Менга уйлансангиз, отамнинг фирмаларидан бирини бошқаришингиз мумкин бўлади. Уёқ-буёққа бориб юриш шарт эмас, ишингиз офисда бўлади.
Ҳозиргина бўлган гап-сўзлардан қаттиқ ҳайратга тушгандим. Тилимда фақат "Роббим, мени кечир", деган сўз айланар, кўзёшимни тўхтата олмас эдим...
Эй Роббим! Мени кечир, афв эт!
Мен Сенинг етук ҳикматинг ва тақдирингга қарши чиқдим. Агар ўша автоҳалокат бўлмаганида:
1. Ўзидан бошқани севмайдиган, туғмас хотинга уйланган бўлар эдим. Ўзингга ҳамд бўлсин-ки, вақт ўтмасидан олдин буни менга кўрсатиб қўйдинг.
2. Ҳарбий хизматга борган ва вафот этган бўлишим мумкин эди. Ўнг оёғимни олган бўлсанг ҳам мени тирик қолдирдинг.
3. Охири узоққа чўзилмайдиган ишга жойлашиш учун ҳаракат қилган эдим. Сен эса менга хаёлимга ҳам келмаган бир ишни бердинг....
***
Доимо Аллоҳ сизга энг яхши неъматларини ихтиёр қилишига ишонинг. У сиздан бирон нарсани олиб қўйса, хафа бўлманг. Қатъий ишонинг-ки, тез орада бундан кўра яхшироғини беради.

Хар бир ишда хикмат бор иншаАллах.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢1
Хаётга шунчалар кенг назар ташлангки...
Сиздаги муаммо, бу муаммо бўлмай қолсин.
Айтишганку хамма бўлаётган ишлар яхшиликка дейилган.
Сиз унутмангки йўқотганингиз хам яхшиликка, ундан хам бахтлироқ бўлишингиз учун йўқотгансиз...
Хаёт гузал! Ундан завқланинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51
ҲАЁТНИНГ БИЗГА КЕРАКЛИ БЎЛГАН БЕШ ҚОИДАСИ:

1) Одамларни ўзингизга хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Масофа сақланг ва ҳурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..

3) Сизни керак билган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сизни керак билмаган инсонларнинг ортидан қувламанг..

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШОНМА...

Умар Хайём
🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
ФАҚАТГИНА ИЧКАРИДАН ОЧИЛАДИГАН ЭШИК

Санъатшунос мутахасис одам намойишга қўйилган суратларни кўздан кечираркан, бир сурат унинг эътиборини тортди ва у рассомни чақириб сўради:

“Тўғриси жуда мукаммал асар, лекин маъносини тушунолмадим. Анави киши таққиллатаётган эшик ҳеч очилмайдими? Нега эшикда тутқич йўқ? Ё эшикка тутқич чизишни унутгансиз!“.

Рассом жилмайиб, шундай жавоб берди: “Чунки у оддий эшикни таққилатмаяпти.
Бу эшик инсон қалбини ифодалайди. Фақатгина ичкаридан очилиши мумкин бўлган эшик бу, уни ташқи тарафига тутқич шарт эмас.

Қалб эшиги Сизга ичкаридан очилмаса киролмайсиз!“.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢11
📖 ИЖАРА

- Салом, қалбингиздан менга хона берасизми? Мен уни ижарага олмоқчи эдим.
- Ҳа, келинг.
Янги қўшниларингиз билан танишинг. Ўнг томондаги хонада кичкинагина, қўрққан ва бир бурчакка қувилган бахт яшайди. Йўлакдан кетаётганингизда эҳтиёт бўлиб юринг, бу ерда чил-чил бўлган умид ётибди.
- Нега ванна муз билан тўлдирилган?
- У ерда кўнгил бор. Муз уни кенгайишини секинлаштиради. Мана бу хона сизники. У яқинда бўшади.
- Унда ким яшаганди?
- Орзу.



📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍77😢65
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ НИМА У...?

🎙Шерзод Карим
Малика Салимова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.
Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Муҳаммад Ротиб Нобулсий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍227😢34👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ҚИЁМАТ ЎЗ ЭШИГИН
ОЧМАГАНИГА ШУКР...


🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
Бир киши ҳакимларнинг биридан сўрабди:

- Агар одамлар мени ҳақорат қилсалар ва ёмон кўрсалар, қанча миқдорда хафа бўлишим керак?

Ҳаким шундай жавоб берибди:

- "Агар сен Аллоҳнинг ҳузурида мақтовга лойиқ бўлсанг, одамларнинг ёмон кўришининг зарари йўқ, бордию бунинг акси бўлса, сени бутун дунё аҳли яхши кўрса ҳам асло фойда бермайди".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢10
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

Хулоса

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»

(Бақара: 216 оят)

«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169😢15😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНА, МЕНИ ЎҒИЛ ҚИЛИБ ТУҒСАНГ БЎЛАРКАН...

Малика Салимова
🎙Гулзода Асадбекова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢9😁1
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
✔️
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
✔️
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
✔️
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
✔️
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
✔️
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
✔️
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
✔️
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍98😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчани соғ-омон етказсин!

Хайрли тун, Азизлар!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46