ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ОМОНМИСИЗ,
ЯҚИНЛАРИМ...


🎙Мухаббат Мехмонова

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍64😁2😢2
#Гўзал_тавсия

ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

“Ҳикматлар чашмаси”дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😁6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУДО БЕРСИН БАХТИНГИЗНИ
ОПА–СИНГИЛЛАРИМ...

Бугун 7 август опа-сингиллар куни экан

Опа сингил дегани жонга жондош бўлади
Қийналганда хасратларда ёнда ёндош бўлади
Бутун умр қалбингизга таскин, сирдош бўлади.
Юзингдаги табассумга дилдош, сабаб бўлади

Опа-сингилларни юбориб,
уларни табриклаб қўйинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢8👏1
"Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!"

Борди-ю, оиланг ва фарзандларинг сен билан бахтиёр бўла олмаётган, шодлана олмаётган эканлар, билки, халқинг ва сен яшаётган жамият ҳам ҳаргиз сен билан бахтли бўлолмайди. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: "Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!".

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📖 "Қалб тубидан" китоби

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эртага_АШУРО_куни

АШУРО КУНИ АҲЛИ ОИЛАСИГА КЕНГЧИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

🎙 Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭРГА ҚУЛОҚ СОЛИШ
УЧУН УЧ САБАБ


🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизлар, ҳаётингизда шундай кишиларни учратасизки, улар ўзларининг эзгу амаллари, гўзал ниятлари ва самимий тилаклари ила қалбингизни нурафшон этадилар.
Албатта, ҳамма ҳам бирдай самимий эмас... зирапчалар ҳам учрайди бу хаётда... Уларга парво қилманг, сиз дойим сўлим келажак сари одимланг.

Раббимиз ҳар синовини кейинги мукофоти учун яратган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шерият
ҲАЁТ ШУНДАЙ ЯРАЛГАН...

🎙Абдулла Бахрамов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👎2
Қизимга насиҳатим:

1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин.

2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил.
Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди.

3. Доим кулиб юргин.
Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради.
Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан.

4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама.
Иш тугамайди.
Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда.

5. Қулдек келин бўлма.
Тоқатинг доирасида ишларни қил.

6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин.
Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин.

7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак.

8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл.
Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган.
Мутлоқ бахт - Жаннатда.

9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут.

Миразиз Ахмедов

📚 Telegram.me/IBRATLI
👍164😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЛЕФОНДАГИ СУҲБАТ

Онанинг узатган қизи билан суҳбати асосида

Марҳабо Каримова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢1
​​УСТОЗ НАСИҲАТИ

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган.
Шуни унутманг!
Улар яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади.
Ғанимат билинг...

"Устозлар насихатлари"дан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢20😁6👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугунги шукуҳли тонгни қаршилаётган қадрли диндошларим, ашуро куни барчангизга муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган ният ва дуоларимизни Аллоҳ ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Қадрдоним, Аллоҳ сизга ушбу тонг уйғонишни насиб этибдими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз... Сизни керак билиб, хаққингизга дуо қилганлар омон бўлсинлар...

Ашуро кунининг файзу барокати Сиз билан бирга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Ашуро кунининг файзу барокати йил давомида хонадонингизни тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66
​​Бугун олий ўқув юртларида тест имтиҳонлар бошланди. Юртимизнинг барча абитуриент ёшларига омад тилаймиз!


Келажак тақдири қалам учида,
Ақлингиз аниқлар аъмолингизни
Кўнгилни кенг қилинг, ўйланманг жуда,
Аллоҳ осон қилсин саволингизни!

Биламан, юракда озроқ ҳаяжон,
Бироқ кўнглингизда, режалар катта.
Қадрдон сингилжон, азиз укажон,
Талаба бўлгайсиз шу йил албатта!

Ўлмасбек Самарқандий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢2
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР
УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари олдидан ўқиладиган дуо тавсиялар

1). «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2). «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий»
(Тоҳо сураси, 25-28-оятлар)

3). «Робби зидни илман ва фаҳман» Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли ўтишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АШУРО КУНИ ҲАҚИДА ХИКОЯ

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
Ҳадисда: «Ким Ашуро куни аҳли аёли ва фарзандларига (таом ва ҳадяларни тортиқ этишда) кенгчилик қилса, Аллоҳ ҳам йилнинг бошқа кунларида унга (ризқида) кенгчилик қилиб қўяди», деб айтилган.
Имом Байҳақий ва бошқалар ривояти

Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши айтилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АШУРО кунида ахли оиласига кенглик қилиб, рўзғор бутлаб, оиласига совға улашган банданинг хонадонидан йил давомида файз-барака аримайди, тўкинчилик бўлади.

Бозорлик қилиб рўзғор бутлашга аср вақтигача улгуринг, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢6
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар:

1.Рўза тутиш.
2.Закот бериш.
3.Тирноқларини олиш.
4.Ғусл қилиш.
5.Касални кўриш.
6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8.Кийим эхсон қилиш.
9.Жаноза намозига қатнашиш.
10.Силаи рахм қилиш.
11.4 ракат нафл намоз ўқиш.
12.Оиласига кенгчилик байрам қилиш.
13.Қарз бериш.
14.Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15.Ифторлик бериш

Дўстларингизга ҳам эслатиб қўйинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢3👎1
​​#кун_тавсифи.

АШУРО КУНИДА СОДИР
БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР

– Ашуро кунида Иброҳим алайҳиссалом туғилдилар ҳамда шу кунда (Намруд ёқтирган) оловдан қутқарилганлар;

– Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот берди ва шу кунда унинг душмани бўлган Фиръавнни Нил дарёсига ғарқ қилган;

– Ашуро кунида Идрис алайҳиссалом олий маконга кўтарилганлар;

– Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом Ашуро кунида дарддан фориғ қилган;

– Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиш воқеаси ҳам Ашуро кунида содир бўлган;

– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини Ашуро кунида қабул қилган;

– Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси ҳам Жудий тоғига айнан шу кунда тўхтаган;

– Яна Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги шу кунда ўзиларига қайтарилган;

– Юнус алайҳиссаломнинг балиқнинг қорнидан саломат чиқишлари ҳам Ашуро кунида бўлган;

– Шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари Яқуб алайҳиссалом бағрига қайтиши, ота-боланинг узоқ йиллик ҳижрондан сўнгги учрашуви ҳам айнан Ашуро кунида рўй берган.

– Бундан ташқари, Жаброил, Мийкоил, Исрофил фаришталар ва аршу курси ҳам Ашуро кунида яратилди. Ашуро кунида осмону ерлар, жаннат ва қалам ҳам шу кунда яратилди.


Муҳаммаднаби ОРИПОВ,
Риштон тумани бош имом-хатиби


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍252😢14👏3👎2😁1