ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Бир қабиланинг ажойиб урф-одатлари

Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон ёки гуноҳ иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб, бутун қабила ўраб олишар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонга илгари қилган барча яхши ишларини эслатишар ва ўша яхшиликлари учун унга миннатдорчилик билдиришар экан.

Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Уни мухит-жамият шакллантиради. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликга, хавфсизликга мухтож, аммо ушбу неъматларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб хато қилган инсонни руҳини кўтаришга ва аслида у кўп яхшиликлар қилган ва яхши инсонлигини эслатиб, уни асл холига қайтаришга харакат қилишар экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Яна бир тонгни осуда ва хотиржамликда қарши олдик
Алҳамдулиллаҳ.!

Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган.. Бу дунё ташвишлари сиқилишингизга арзимайди... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!

Аллоҳ юртимиз ахлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин!

Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбларда поклик бор, ёруғлик бор... Зеро, ҳар бир қалб Аллоҳнинг уйидир...

Баъзан каъбага етиш имконсиздек изтироб чекамиз... Лекин унутганимиз - Ҳар бир қалб КАЪБАдир... Ҳеч бир қалбни ранжитмангки, афсуслардан дилингиз озорланмасин...


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР !

Ушбу кун қалбларимизга хотиржамлик ато этсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
КУЛИБ ҚЎЙИНГ...

🎙Ёсун Абдурасулов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍92
​​БУГУН армон бўлади...

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кетамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пешонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢16👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ

📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар. 
Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқдир.
(Конфуций) 

📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид) 

📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен) 

📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир...
Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар...
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммиз..?

Хатоларни кечиринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢13
ХИКМАТЛИ ДУНЁ

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63
Баъзи йигитлар аввал ўқишни тугатиб олиш, сўнг 2-3 йил ишлаб пул топишни ният қилгани учун ота-онасининг тўй ҳақидаги гапларини эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Уларни тушуниш мумкин, мен шундай мулоҳазали йигитларни ҳурмат қиламан. Лекин бошқа сабаб билан уйланишни истамайдиганлар ҳам учраб туради. Улар уйланишдан бош тортишлари сабабини узоқ вақт яшириб юришади, охири биронта яқинларига ҳасрат қилишади: "Отам билан онам беш йилдан бери гаплашишмайди. Гапиргудай бўлишса ҳам, жанжаллашиб кетадилар. Шу жанжалли уйга келин тушадими? Ота-онамнинг бу қилиғи учун мен келиндан уяламан", Ниҳоятда ачинарли, ниҳоятда хунук манзара тўғрими. Тасаввур қилайлик, кимдир қилич яланғочлаб, "Болаларингнинг калласини узаман" деса, аразлашиб яшаётган ёки ажрашиб кетган ота ва она кўксини қалқон қилади. Ҳар бири: "Ўлдирсанг мени ўлдир, боламга тегма!- дейди. Шундай экан, азиз фарзандининг бахти учун ўз нафсини ўлдириб қўя қолса булмайдими?

Келинг, биргаликда Аллоҳга юзланиб, дуога қўл очайлик-да, фарзандлари бахтига ЗОМИН бўлаётган нодон ота оналарга инсоф берсин.

Тоҳир Малик "Тенг тенги билан бахтли" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢5👎2
ИЙМОННИНГ БАҲОСИ

Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди.

Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз».

Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190😢15👎3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Тунги ибодатлар ҳайрли ўтсин,
хайрли тун, қадирдон...

 
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш мунаввар тонг муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😢3😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзаллик
Дубайдаги "ЖАННАТ ГУЛЛАРИ" боғининг гўзаллигини Сизларга илиндик... Сизу бизга ҳам Ҳаж ибодати-ю, Дубай саёхати насиб қилсин.

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Кун хайрли бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52
📖 ИЖОДКОР

—Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! -деди у хотинига, фарзандларига, -Ижод қилаётганимда ҳалал берманглар!
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади!
У танилди. Унинг шох асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди. У шону шухратга бурканди.
—Энди етар, -деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб, -кексайибман...
Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди.
У бир уюм китоблари ичра ёлғиз қолганди.

Нодирабегим Иброҳимова

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍78😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗГА МАСЛАХАТИМ......

🎙АБДУКАРИМ МИРЗАЕВ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
Тулки ва эчки

Бахтсиз тасодиф туфайли бир Тулки ўрага тушиб кетибди. У ҳеч ўрадан чиқишнинг иложини қилолмабди. Бир пайт тепадан Эчки ўтиб қолибди. У Тулкидан пастда нима қилаётганини сўрабди.
— Эй, ҳали эшитмадингми? — дебди Тулки. — Яқинда қурғоқчилик бўлармиш, шунинг учун мен бу ерга сув борлигига ишонч ҳосил қилиш учун тушдим. Балки сен ҳам тушарсан? Эчкига бу маслаҳат маъқул келиб, пастга сакрабди. Аммо Тулки тезлик билан унинг орқасига чиқиб, оёқларини унинг узун шохларига қўйибди-да, ўрадан чиқиб олибди.
— Хайр, дўстим, — дебди Тулки, — кейинги сафар эсингда турсин: Ҳеч қачон ўзи мушкул аҳволда қолганнинг маслаҳатига қулоқ солма.

Эзоп масали.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍114👎6
Ҳамённинг бўшлиги бизнинг ким бўлишни истаётганимизга ҳеч қачон тўсқинлик қилмайди. Тўсқинлик қилиши мумкин бўлгани фақат калланинг ва қалбнинг бўшлигидир.

Норманн Пил

@IBRATLI - Дунё
👍95👎1
#илоҳий_қонунлар

Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.

Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.


Ҳазрати Шамс Табрезий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢6👎1