ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢3
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Бугун милодий 2022 йил 30 июль куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил - 1444 йил бошланади.

• Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади.

• Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади.

• “Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.


Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢2👎1
🎉Янги (ҳижрий 1444)
йилингиз муборак бўлсин!

🌙Ислом оламида Янги йил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
Allah Allah Aghina

🎙Nazwa Maulidia


Аллоҳ ойи - Муҳаррам ой муборак бўлсин!

Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍52😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳу ривоят қилдилар:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:
"Рамазон ойидан кейинги рўзанинг энг афзали Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзадир".
Зеро, янги йилни ҳайрли амал ва ибодат бўлган рўза билан бошланса, иншаАллоҳ йил давомида баракот ёғилиб туришига васила бўлади.
🍃
Қадрлигим бугун дастурхонларни безатинг, яқинларингизга ҳадялар улашинг!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😁2
Яхши инсонлар билан бирга имонлашиш ва ғийбатлашиш ўртасида жуда катта масофа бор. Бири осмонда, иккинчиси ер қаърида. Бири нур, иккинчиси зулмат. Бири тотли, иккинчиси ёқимсиз.

Зиёвуддин Рахим


ИБРАТЛИ СУХБАТДОШЛАР
грухи сухбатига қўшилинг
👉
@ibratli_dunyo 👈


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАРРАМ ОЙИ БАРАКАСИДАН
БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢1
Мен Оиша онамизнинг етмиш минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди.
(Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу)

Етмиш минг дирҳам бугунги кунда 800 миллион сўмдан ошади. Бу пулга энг сара кийимлардан минглаб сотиб олиш мумкин...

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСРИ САОДАТНИ ЖУДА
СОҒИНДИМ


🎙️ Бинту Мухтор

Кечиринг сизни охири ёздим
Нима ёзай дея ақлдан оздим
Бу дунёнинг макридан бездим
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢30
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢2
📖 Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢20😁1
Неъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлиб, шунга яраша давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқадир, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга яна бир янги кун тонгидан бирга бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😁2😢2
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍45😁2
​​#Ибрат

Диёнат

Бир диёнатли фозил одамнинг уйида сичқонлар кўпайиб кетди. Одамлар унга:
— Нега уйингизда мушук асрамайсиз? Мушук сичқонлар кушандаси эканини биласиз-ку. Агар битта мушук асрасангиз, сичқонлар ҳужумидан қутуласиз,— дедилар.
Диёнатли фозил одам уларга:
— Тўғри айтасизлар, лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқонлар мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқаладилар, қўшниларимга кўп азият берадилар. Ўзимга истамаган нарсамни қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни кўзлаб, бошқаларга зарар етказайми? Йўқ, бу ишни виждоним асло қабул қилмайди,— деб жавоб берди.

Байт:
Ҳар неки ўзингга бўлмаса писанд,
Тутма раво ўзгага, эй аржуманд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👎5
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍186
Уйдаги товуқ, кимнинг ризқи ???

Али Тантовий ҳикоя қилади:
Уни менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..

У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢3😁2
Юзни гўзаллаштирадиган табассум,
Қалбни гўзаллаштирадиган дуо,
Дунёни гўзаллаштирадиган нарса эса яхшиликдир...

Сиз шунга нима дейсиз?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢1
Қадим – қадим замонда, Хитойнинг мўъжаз қишлоқларидан бирида бир йигит яшар экан.
Унга 36 ёшида жуда бойиб кетишини башорат қилишибди. Йигитнинг ота-онаси ва бутун қишлоқ аҳли бу хабардан ғоят суюнишибди. Йигитнинг ота-боболари боғбон ўтган эканлар.
Лекин йигит ҳеч бир ҳунар ўрганмабди. «Куч ва вақт сарфлаб нима қиламан? Ахир барибир бой бўламан-ку?» Умрини шу тарзда, ота - онасининг қарамоғида ўтказаверибди.
Вақт - соати етиб, йигитнинг ота – онаси вафот этишибди. Йигит аждодларидан мерос бўлиб келаётган уй ва боғни сотибди. Ўзи қишлоқ четидаги омонат ҳужрада яшаб юрибди. Қишлоқ аҳолиси уни боқибди: ҳадемай у бойиб кетади, қишлоққа фойдаси тегар! Шу тариқа башорат қилинган вақт келибди. Йигит 36 ёшга тўлибди.

Лекин бойликдан дарак йўқмиш. Қўшнилар нолий бошлашибди, уни ортиқ боқишни исташмасмиш. Бой бўлиши керак бўлган киши мева тергани ўрмонга борибди. Бир дона ҳам мева топмабди. Тарвузи қўлтиғидан тушиб, ортига қайтаётган экан, йўлда катта чуқурга тушиб кетибди. Чуқурдан чиқиш учун зиначалар кавласа, кифоя эди. Лекин шунга ҳам эриниб, қишлоқдаги деҳқонлар ўтгунича ўтираверибди. Уларнинг ёрдамида чуқурдан базўр чиқиб олганидан кейин ҳужрасига келиб, жойига ётибди ва ўлиб қолибди. Хитойликнинг руҳи осмонга чиқиши билан яратганга эътироз билдирибди. Саросима бошланибди. Тақдирлар китобига қарашса, ҳақиқатан ҳам хитойлик киши 36 ёшида катта бойликка эга бўлиши керак эди. Ғазначини чақиришибди.

— Ҳа, худди шундай, – дебди ғазначи. – Бойлик жойида турибди. Муаммо олувчи билан боғлиқ. Бойликни бериш муддати етганида биз бу кишини боғбонлар орасидан изладик. Узоқ изладик, лекин топа олмадик. Кейин ҳарбийлар, олимлар, деҳқонлар орасидан қидирдик. Ҳеч қаерда йўқ. Ота – онасининг уйига бордик, аммо уни топмадик, уйда бошқа кишилар яшаркан. Қидириб – қидириб, ўрмондан топдик. Йўлдаги чуқурга бойликни ташлаб қўйдик, бироз қазиса бўлди эди. Яна иш юришмади. Кейин ҳужрасига боргандик, кечикиб қолибмиз. Шундай қилиб хитойликка бойлик тегмади.

Хулоса ўзингиздан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢11😁7