ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
8K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Қурбонлик
ЁЛҒОН МУҲАББАТНИНГ
ДАЪВОЛАРИ

Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади:
Бир йўловчи бир қишлоқда ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирган кишини кўрди. Унинг ёнида бир халта тўла нон бор эди.
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўради йўловчи.
– Итим очликдан ўляпти, – деди у киши.
– Халтадаги нима? – деди йўловчи.
– Нон, – деди ҳалиги киши.
– У ҳолда нима учун нондан итингизга ҳам бермаяпсиз? – деди йўловчи.
– Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да! – деди у киши.
Баъзи кишиларнинг «муҳаббатим бор», деб даъво қилишлари юқоридаги воқеага ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Унинг зарраси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Садақот ва яхшилик учун сарфланган маблағ бекордан бекорга йўқ бўлмайди. Шунингдек, қурбонлик гўштини тарқатиш ҳам зарур эмас. Бу амал ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсимлайди, хоҳласа ўзи истеъмол қилади. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштнинг ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам қурбонликнинг савоби етаверади.

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир» (Ҳаж сураси, 37-оят).

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ.

Қурбонлик кунига ҳам оз қолди.
Бу видеони яқинларга юборинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
ҚУРБОНЛИК

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.
Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим-а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар-да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг-чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй, Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай-да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.

Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148😢23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕТИМ ФАХД ҚИССАСИ

🎙Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
ИЛТИЖО

Сендан сўраганим дунё эмасдир,
Олтин,зар ё турли кимё эмасдир,
Билурсан-сўзларим риё эмасдир
Мени бергувчилар қаторида қил..


Қалбимга чизганман пок суратингни,
Намоён эт буюк куч-қудратингни
Дариғ тутма мендан мағфиратингни-
Мени бергувчилар қаторида қил..


Ҳотамсан-бергансан неки сўрасам
Истагим-амалим савобга ўрасам,
Ҳеч нарса бермабман, ўйлаб қарасам
Мени бергувчилар қаторида қил..


Савоб уммонингдан гавҳарлар терай
Саҳоват қил-берганингни баҳам кўрай,
Улуғ кунда сендан ёлғиз тилак сўрай
Мени бергувчилар қаторида қил..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢10👎1
Митти ҳақиқат

Турмуш - дойим бирор нима харид қилишга ундайди... худди нафас олишдек мухим... Улар навбатдаги нафасни олиш учун дўконга боришди. Тез орада, дўкондан қайтиб, машинага қараб юришганди, тахминан ўн ёшлардаги қизча уларга яна бир нафас олишни таклиф қилди: -"Ака, блинчик олинг, икки мингдан!" Уларнинг қорни тўқ эди, машинага ҳам ўтириб бўлишди. Қизча машина ойнасини тақиллатди: -Ака, блинчик олинг, ҳар бир машина иккитадан оляпти. Улар машина ойнасини очишди:
- Нечта қолди?
- Икки мингдан.
- Ҳоп, блинчигинг нечта қолди, шуларни сотсанг уйингга кетасанми?
- Тўртта қолди, ҳа кетаман...
- Унда сенга саккиз минг бераман, кейин уйингга кетасан, ҳа айтганча, қорнинг тўқми?
- Ҳа, тўқ.
- Бизнинг ҳам қорнимиз тўқ, шунинг учун блинчигинг керак эмас, ўзингга олиб қўявер, уни бизга сотгансан деб ҳисоблаймиз.
Қиз индамай, деярли тушунмай қараб қолди, унга бундай ҳолатда ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилмаганди, унга фақат қандай сотиш ўргатилган.
- Мана пул, энди тўғри уйингга бор.
- Ҳоп, раҳмат.
Қизча пулни олди ва чўнтагига солиб қўйдида дўкон ёнидаги ўриндиққа ўтирди. У ниманидир ўйлаган бўлиб, бироз жимиб қолди. Бир одамларга, бир машиналарга қарар экан, идишидан бир дона блинчик олди ва аста-секин ейишни бошлади...

Аҳмад Али Дилмурод

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢33👎2😁1
Моддий тангликка тушган, қўли калта кишини кўрсанг ва унинг машаққатини аритиш қудрати сенда бўлса, билгинки, сенинг топганингда унинг ҳаққи бор...

Ибн Арабий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91
📖 “РАҲМДИЛ” БОЙ

Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди:
"Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?".
Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди:
"Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍123😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нафақат қилган ишларимиз учун, балки қилмаган ишларимиз учун ҳам жавоб беришимиз бор...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туриш иймоннинг заифлигидан далолатдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз кучини билмоқчи бўлсангиз, ёлғиз қолганингизда ўзингизга назар солинг!!!
Аллоҳ сизни кўриб турар экан, Унга Ўзи рози бўладиган амалларингиз билан рўпаро бўлиш насиб этсин.

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.


«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят).


Каналимизга обуна бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢3
Бой аёл бир камбағалнинг уйи ёнидан ўтиб кетаётиб,уйдагиларнинг хурсандчилик қилаётганини, кулаётганини эшитиб қолди. Аёл хизматкорига шу уйга кириб, қандай байрамни нишонлашаётганини сўрашни буюрди.
-Бу уйда ёғоч кесувчининг оиласи яшаркан,-деб жавоб қилди хизматкор ичкарига кириб чиққач.-У ўтин сотибди. Шунинг учун қувонишяпти.
-Менинг эримни ишлари эса унчалик яхши эмас. Унинг муаммолари бор!-деди аёл хафахол.
Аёл бошқа сафар ҳам шу уй ёнидан ўтиб кетаётганида, яна кулги овозларини эшитди. У хурсандчилик сабабини аниқлашга хизматкорини юборибди. Хизматкор тезда қайтиб, ўтин кесувчининг хонадонида ўғил туғилганини айтибди. Учта боласини тузукроқ боқолмаса-да, тўртинчисининг туғилганидан хурандмиш.
-Қизларим эса менга фақат муаммо туғдиришади...,-хўрсинди аёл.
Учинчи мрта шу ёнидан ўтаётганда, аёл яна кулги овозларини эшитди ва бу гал сабабини аниқлаш учун ўзи киришга қарор қилди. У эшикни тақиллатди. Эшикни уй бекаси очди.
-Хурсандчилик қилаётганларингизнинг сабаби нимада?-сўради бой аёл.
-Шунчаки, ҳаммаси кўнгилдагидек, хурандчилик бўляпмиз.-деб жавоб қилди бека.
Бой аёл бу ердан чиқиб, машҳур бир донишманднинг ёнига жўнади. Унга ёғоч кесувчининг оиласи ҳақидаги ҳамма гапни айтиб, хитоб қилди:
-Бу адолатдан эмас!!! Менинг муаммоларим тўлиб-тошган, бу оила эса фақат хурсандчилик қилади.
-Сен бойсан, қизларинг, эринг бор,-деди донишманд. –Сенга нима етишмаяпти?!
-Мен бахтли бўлишни хоҳлайман,-дедиаёл.
-Ўзинг истамаснг атрофингда кўрмаётган нарсаларни сенга ҳеч ким сеҳрлаб кўрсатиб беролмайди...,-жавоб берди донишманд.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍158😢6
Агар сен гўзал қалбга эга бўлсанг, барча нарсани гўзал ҳолатда кўрасан.

Агар камтарин нафсга эга бўлсанг камига ҳам рози бўлаверасан.
Мана шу нарса - ҚАНОАТдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...

Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...

Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...

Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

Мавлоно Жалолиддин Румий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Қалбингни синдирдиларми?
• Жавоб қайтарма!
• Қадар ҳақли жавобни беражак.
• Агар ноҳақдан қалбингни оғритган бўлсалар ўкинма, ҳаққинга малаклар дуо қилажак!
• Сен эса баддуо ҳам қилма, кўнглингга ҳам олма!
• Кулимсираб қўй!
• Кечиб юбор-ки, улар ҳижолат тортсин!
• Дунё абадиймас, ахир!
• Мазлум ҳам, золим ҳам ўтиб кетажак!
• Ҳар ким ўз амалининг ҳисоби учун кетмоқда.
• Муҳими сен золимлардан бўлма!
• Золимларга кулиб қара ва:
«Маҳкаматул Куброда кўришгунча!» - дегин.
• Кифоя!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрдонлар, Қурбон хайит айёми кириб келишига хам оз вақт қолди. Агар билиб билмай бир бирингизни дилингизни оғритган бўлсангиз, Аллох учун кечиринг... Барчамиз қурбон хайит айёмини қалбларимиз покланган холда кутиб олайлик.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢3
🔹 КЕЧИРГАЙМИЗ...

Маҳзун бўлма, биродарим,
кулиб тургин,
Кўнглимга кел ҳамсуҳбатм
бўлиб юргин.
Кечирмаслар кечирмайди,
ўзинг кўргин,
Қаҳ-қаҳига бизлар оҳис пичирлаймиз
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Айт бўлурми, гулни сақлаб қафасларда?
Ёниш керак, яшаш керак нафасларда.
Ҳавас қилгин, қолиб кетма хасадларда
Токай дилга ғамбодалар ичиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Кўрдик қанча феъли турфа тарангларни,
Сўзларида мақтовсифат жарангларни.
Ҳам риёкор, ҳам ёлғончи фарангларни
Хотиротдан юлиб бир-бир ўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Ойдан гўзал эй чеҳраси ҳуройлилар,
Ёмонлар ҳам нурни сиздан сўрайдилар.
Қош-у кўзи бошдин оёқ чиройлилар
Дилга яхши ниҳолларни кўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢3
БАХТНИНГ САБАБИ...

Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?

Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢12😁1
Агар хоҳлаганингиз бўлмаса , бўлганини хоҳланг...
Шунда бахтли бўласиз...


Айман Ёғий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😁8