ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍4
Жума айёмингиз муборак бўлсин яхшилар!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни бажариб, ажру савоблар олишимизни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Маънавият
ХУШҲУЛҚЛИК БЕЛГИЛАРИ


Ҳукамоларнинг айтишича, инсондаги хушҳулқликни ўнта нишонаси бор:
❕Биринчиси – халқ тўғри деб топган нарсага нотўғри деб қарамаслик.
❕Иккинчиси – ўз нафсига инсоф бериш.
❕Учинчиси – айб қидирмаслик. ❕Тўртинчиси – бировдан ёмонлик содир бўлса, уни яхшиликка йўйиш.
❕Бешинчиси – агар гуноҳкор узр сўраса, узрини қабул қилиш. ❕Олтинчиси – муҳтожлар ҳожатини чиқариш.
❕Еттинчиси – эл ғамини ейиш. ❕Саккизинчиси – ўз айбини тан олиш.
❕Тўққизинчиси – эл билан очиқ юзли бўлиш.
❕Ўнинчиси – одамлар билан ширин муомала қилиш.

Мавлоно Ҳусайн ВОИЗ (КОШИФИЙ)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...


- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим!
Бандаларинг қалбларини хидоят нуринг билан ёрит, улар орасидаги мехр-мурувватни ҳам баракотинг билан ризқлантир! Амин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Бирор банда диндош биродарини бир гуноҳ билан айбласа, ўша гуноҳга ўзи мубтало бўлади.

Агар сизга фалончи ҳақида ёмонлик, масалан, намоз ўқимайди, Рамазонда рўза тутмайди каби хабар келса, ичингизда: "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам мағфират этсин!" деб айтинг!

Умар Абдул Кофий

"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар»
(Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади.

Илтижо-ю дуога ижобатли кун жума муборак бўлсин, азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ортиб борар Маккаю Мадина сари бўлган шавқим,
Қанийди ичиб замзам, қилсам Ҳабибимнинг зиёратин...
Эхромга бўлган иштиёқим баланд,
Қанийди Сизнинг зиёратингизга ташриф буюрсам Ҳабибим с.а.в..
.

🤲🏻Аллоҳим Маккаю Мадинада иймон ва Қуръон шаҳарларида бўлишни бизларга хам насиб этгин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖГА БОРАМИЗ!

Дунё ишларидан бошингни кўтар,
Ками ҳеч битмаган қалби порамиз.
Шунча куйганларинг бас, энди етар,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
​​"Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади"

(Бақара сураси, 195 оят).
🍃
"Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади"

(Бақара сураси, 222 оят).
🍃
"Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади"

(Бақара сураси, 222 оят).
🍃
"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади"

(Оли имрон, 76 оят).
🍃
"Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади"

(Оли имрон сураси, 146 оят).
🍃
"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади"

(Оли имрон сураси, 159 оят).
🍃
"Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"

(Моида сураси, 42 оят).
🍃
«Сен: "Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар", деб айт».

(Тавба сураси, 51- оят.)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Қуръон ўқишга дангасалик қилган пайтингизда ушбу муҳим фойдани эсланг:

Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз;

Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
Бир марта хатмга 3 миллион савоб оласиз.


Шайх муҳаддис Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
Telegram.me/IBRATLI

Намоз ўқишни ўрганишни истаганлар учун қўлланма
👉 @namoz_ibratli_bot 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

📃 НЕЪМАТЛАРНИ ҚАДРЛАНГ.

❗️Ифторлик қилишда эхтиёт бўлинг! Савоб умидида бошлаган ишингиз, гуноҳга айланиб қолмасин!!

🎙Нуриддин домла


Барча дўст ва яқинларингизга савоб учун етказиб қўйинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
РЎЗАДОРГА

🎙Толибжон Исроилов ✍Хаёт Каримов

Telegram.me/ibratli
Асл ибрат макони
Ифторлик (оғиз очиш) Дуоси (Тошкент вакти 18:57)

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Эслатма!
Саҳарлик тугаши ва ифторлик бошланиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида).

Тошкентдан аввал:
Хонабод 14/15; Андижон 11/12; Наманган 9/10; Фарғона 8/10; Хўжаобод 12/13; Чортоқ 9/10; Чуст 7/8; Риштон 6/8; Қува 9/12; Қўқон 5/7.

Тошкетндан кейин:
Бекобод 2/0; Гулистон 4/2; Жиззах 8/6; Денов 11/4; Термиз 13/6; Самарқанд 12/9; Каттақўрғон 15/12; Қарши 19/13; Нурота 17/16; Навоий 18/16; Учқудуқ 16/14; Бухоро 22/19; Урганч 34/35; Нукус 37/40.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир марта ноўрин айтилган "Алҳамдулиллаҳ" учун 30 йил қилинган тавба!
Барчамизга ибрат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Яқинда Дамас ҳайдайдиган бир шофёр укамиз билан гаплашиб қолдим. Ўзи Дамасни кунлик ижарага олиб ҳайдар экан.

Хуллас, бир куни машинада бир йигитнинг спорт либоси қолиб кетибди. Кийим кўринишидан қимматбаҳо, яъни, ўзига тўқроқ одамнинг кийими экан. Эгасига қайтариш учун бир ойча Дамасда олиб юрибди. Кейин эгаси топилавермагач, ўзининг маҳалласидаги бир кам камбағалроқ оиланинг фарзандига бериб юборибди.

Орадан 4 ой ўтиб Дамасга бир йигит чиқиб: "Ока, мана шу машинада бундан 5 ойча олдин кийимим қолиб кетганди. Сизни топа олмадим", дебди. Шофёр бўлиб ўтган воқеани айтиб, телефон рақамини бериб: "Кийимнинг баҳосини айтсангиз, мен тўлайман", дебди.

Икки кундан сўнг кийим йўқотган боланинг отаси телефон қилиб, у билан учрашмоқчилигини айтибди. Шофёр келишилган жойга бориб, унга ҳам бўлиб ўтган ишни тушунтириб, "Ока, кийимнинг баҳосини айтсангиз, шу ой топганимдан орттириб, албатта тўлайман", дебди. Боланинг отаси: "Менга кийимнинг пули керак эмас. Мен шунчаки бировнинг ҳаққидан қўрқадиган йигит билан шахсан кўришай, дегандим. Исмим фалончи, фалон идорада масъул лавозимда ишлайман. Бирон муаммо бўлса, бемалол киравер. Қўлимдан келганича ёрдам қиламан" дебди.

Шофёр йигит буни Аллоҳнинг қудратига қойил қолганидан қувониб гапириб берди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА


1-қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3