ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​Уч хил тижорат борки, улар ҳеч қачон касод бўлмайди:

1. Қуръон тиловат қилиш.
2. Намозни тўкис адо қилиш.
3. Мол мулкидан эҳсон қилиш.


«Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар»
Фотир сураси, 29-оят


Намоз ўқишни ўрганишни истаганлар учун қўлланма
👉 @namoz_ibratli_bot 👈

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
Telegram.me/IBRATLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ишларига қара, дўст, йўлдаги бир тошни четга суриб қўйсанг бир садақа савобини ёзади.
Ким билади, қалблардaги тошларни эритолсак қанча савоблар берар экан...!?


Кунингиз ва кўнглингиз ойдин бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_хадиси
🕊Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Жаннат аҳли уч тоифадир:

1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ;

2. Қариндошлари ва муҳтожга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;

3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши», деб айтганларини эшитдим.



Имом Муслим ривоятлари


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍4
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
— Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
ЎЗИНГИЗ
Жанг майдонларининг энг биринчиси ўзингизсиз. Агар ўзингиздан ғолиб бўлсангиз бошқа жангларда албатта ғолиб бўласиз. Агар ўзингиздан мағлуб бўлсангиз бошқа жангларда мағлуб бўлишингиз тайин!

Ҳасан ал-Банно роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Муаммо жасадимда эмас, қалбимдадир.

1.
Бир неча соатлаб ишлашни жасадим кўтаради. Намозда туришга келганда энг кичик сураларни танлаб ўқийман. Муаммо жасадимда эмас, қалбимдадир.

2. Неча бора арзимаган нарсалар билан тунни тонга улаганман. Ўшанда таҳажжудга туришим, икки ракаът бўлса-да намоз ўқишим мумкин эди. Ҳа.. Муаммо, юракда.. Жасадда эмас..

3. Фарзандларни ўқишга ўз вақтида боришларига шунчалар ҳарисман-ки, улар 9 йил мобайнида ҳеч қачон мактабга ухлаб қолмадилар. Лекин уларни Бомдод намозига уйғотишда муваффақиятсизман. Ҳатто, гоҳо ўзим ҳам тура олмайман. Дунё ишларига барвақт туриб, ибодатим учун туролмаслигимни кўриб билдимки - Муаммо жасдда эмас, қалбда экан.

4. Дунё хабарларини, турли миш-мишларни билиш учун соатлаб ўтираман. Ярим соат ўтириб Қуръон ўқишга, зикр айтишга тоқатим бўлмайди. Муаммо асло жасадда эмас, юракда..

5. Ўқишдалик кезларим имтиҳонга таёргарлик қилиб, муваффақият билан ўтиш учун йўлда кетаётганини ҳам унутиб қўйгудек дарс таёрлардим. Аммо ҳақиқий имтиҳон учун бутун умрим ҳам қисқалик қилиб қолди. Муаммо қалбда азизлар, жасадда эмас..

6. Кекса оқсоқоллар таровеҳ тугагунга қадар 20 ракаът оёқларида тик туришади. Ёш бўлсамда 10 ракаътга ҳам чидамай чиқиб кетар эдим. Демак муаммо жасадда эмас, қалбда экан.

Муаммоимиз қалбимизда.
Гуноҳлар, ҳаёт лаззатларига берилиш, ўлимни унутиш кабилар қалбимизни заиф қилиб, ўзимизни ҳалокатга етакламоқда.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍6
КЕЧИРИНГ...

🎙Мираббос Қуранбоев

Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
​​#ибрат
Оператор жавобини кутинг!..

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво бўлимининг Рамазон рўзаси масалалари бўйича қўнғироқ марказидаги (call-center’даги) бир оператор айтиб берди:

Навбатчилигимда бир опахон телефон қилиб сўради:
— «23 ёшли ногирон ўғлим бор. Қўл-оёғи, хуллас бутун танаси ишламайди. Ҳатто гапиролмайди ҳам. Овқатни ҳам чайнолмайди. Ўзим чайнаб бераман, фақат юта олади. Рамазон бошланганига уч кун бўлдики рўзани қолдирмай тутяпман, алҳамдулиллаҳ. Кундузлари оғзим ёпиқ бўлгани учун ўғлимга ҳар хил бўтқалар — кашалар пишириб беряпман».

Гапи шу ерга етганда опанинг тиниқ овози хиралашди. Бундан кейинги гапларини фақат йиғлаб гапирди:
— «Лекин ҳадеб бўтқа егиси келмаяпти. Оғзига солсам чиқариб ташлаяпти. Бошқа овқат егиси келяпти. Бошқасини эса чайнаб беришим керак. Болажонимнинг олдида ҳали ҳеч бунақа ожиз бўлиб қолмагандим. Бир ёқда ибодатим чала бўлмасин деб куйиняпман, бошқа ёқдан эса болам бояқиш очликдан азоблан...»

Опа хўнграб йиғлаб юборди. Ўзига келишини кутиб турдим, яна давом этди:
— «Хуллас ҳолат шундай. Энди айтсангиз, илтимос, оғзим ёпиқлида овқатни чайнаб берсам рўзам бузилмайдими?»

Аслида бу оддий масаланинг жавобини билардим. Лекин ҳозир эшитганларим хаёлимни бутунлай банд қилганидан, тилим у жавобга айланмай қолди. Неъматлар ҳақидаги, инсоннинг ношукрлиги ҳақидаги оят ва ҳадисларни шу сонияда англай бошладим. Опа сўраган масаланинг ҳукмини эса унутиб қўйдим. Айтолганим шу бўлдики:
«Масалани аниқлаб, сизга қўнғироқ қиламиз. Илтимос, оператор жавобини кутинг!!»

Икром Шариф


📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг...
👍3😢1
1919 йил эди. Истанбулни Инглиз қўшини босиб олганди. Шу йили мен ўрта мактабни битиргандим. Гўзал бир қиз эдим. Уйимизга ҳар куни совчилар келарди. Бир адвокат йигитдан ҳам совчи келди. Узоқдан кўрсатишди, келишган, чиройли йигит эди. Кўнглимга ўтирди ва унаштирилдик...

Мен қайлиғимни яхши кўрардим. Лампа чироқ ёруғида тонгга қадар кўрпа ёстиқ тикардим...

Лекин тез орада маҳаллада миш-миш тарқалди. "Оишанинг қайлиғи адвокат эмас экан, саводсиз бир йигит экан, масжидда тобут ташиб куни ўтаркан, деган миш миш тарқалди. Чор атрофим зимистон бўлди. Отам билан бориб кўрдик, ҳақиқатан тобут ташиб юрган экан масжид ҳовлисида...Фотиҳани бекор қилдик....

Орадан беш йил ўтган, 1924 йил эди. Мен бошқа йигитга турмушга чиққандим, бир фарзандим туғилганди. Мамлакатимиз ҳам душманлардан озод бўлганди.

Бир куни ўша йигитни Бейўғли маҳалласида кўриб қолдим. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. У мени кўриб титраб кетди, костюмининг тугмаларини ўтказди. Ниҳоятда ҳурмат кўрсатди менга ва " Агар вақтингиз бўлса, сизга бир пиёла чой ичишни таклиф қилмоқчи эдим", - деди. Албатта, дедим унга. Биз бир идорага кирдик. Бу бир адвокатлик идораси эди ва эшигига мен илк унаштирилган йигитнинг исми ёзилганди. Ичкарида ёрдамчилари хизмат қилишарди. "Сиз чиндан ҳам адвокатмидингиз, деб сўрадим ундан.
- "Ҳа", - деди.
- "Адвокат бўлсангиз, нега масжид ҳовлисида тобут кўтариб юрар эдингиз", - деб сўрадим яна...

У бошини эгганча, бир оз жим ўтирди. Кейин паст овозда шундай деди:

"Мени кечиринг. Истанбул ишғол қилинганди, ҳамма тарафни Инглиз аскарлари босиб кетганди. Улар ҳамма томонни, ҳар бир бурчакни текшириб юришарди. Биз Онадўлига, яъни мамлакат ичкарисига, миллий армиямизга қуролларни яширинча, фақат тобутларга солиб жўнатардик. Бу мамлакатимиз учун муҳим иш эди. Шунинг учун ҳам бу ишни сиздан сир тутишга мажбур эдим..."

Бу Ватан!!!

Биз бу ватанни жонларини ва муҳаббатларини ватанимиз учун фидо қилганлардан қарз олганмиз!

Эй, Роббим! Бор фитналарни йўққа чиқарадиган Ўзингсан!

Бизларни тўғри йўлдан адаштирма, Роббим!

Бизларни ислоҳ қил ва иттифоқда тут!

Амин!!! Амин!!! Амин!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИЛДОР...

🎙Хайрулла Ҳамидов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ота-оналарнинг ўтганларини раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
#ОТА

Бир ҳафта оч қолган пайтингизни эслай олмасангиз..,
Отангизга рахмат айтишни унутманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ифторлик_вақти 18:55

Ифторлик дуоси
:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Эслатма!
Саҳарлик тугаши ва ифторлик бошланиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида).

⏰Тошкентдан аввал:
Хонабод 14/15; Андижон 11/12; Наманган 9/10; Фарғона 8/10; Хўжаобод 12/13; Чортоқ 9/10; Чуст 7/8; Риштон 6/8; Қува 9/12; Қўқон 5/7.

⏰Кейин:
Бекобод 2/0; Гулистон 4/2; Жиззах 8/6; Денов 11/4; Термиз 13/6; Самарқанд 12/9; Каттақўрғон 15/12; Қарши 19/13; Нурота 17/16; Навоий 18/16; Учқудуқ 16/14; Бухоро 22/19; Урганч 34/35; Нукус 37/40.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларга хам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Таъом танага қувват бўлади. У қувват шариат доирасида бошқарилмаса, шаҳватга айланиб, сўнг гуноҳга етаклайди.

Раҳматли бувим, дастурхон йиғилганда ўқиладиган маъсур дуоларни қилиб бўлгач, охирида: "Аллохим, еган - ичганимизни ибодатга қувват қилгин!" деяр эдилар.

Дарҳақиқат, еётган таомларимиз гуноҳ ва маъсият учун қувват бўлаётган бир замонда, ўша дуоларнинг нақадар муҳим эканини англашимиз лозим.

Таомланишдан олдин ниятимизни тўғирлаб, охирида дуони қилишни унутмайлик. Зеро, ният ва дуонинг амалга таъсири жуда улкандир.


Ифторингиз ҳузурли, дуоингиз ижобатли бўлсин, қадирдон..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- Бегуноҳ оғиз билан дуо қил, - деди дарвеш.
- Бегуноҳ оғиз қандай бўлади, - дея сўрадим.
Деди:- Аввал бошқаларни дуо қилган оғиз - бегуноҳ оғиз бўлади...!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Пайғамбарлар_тарихи
ЗАКАРИЁ АЛАЙХИССАЛОМ
16-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
#Пайғамбарлар_тарихи
ЮНУС АЛАЙХИССАЛОМ
17-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
👍1
#Пайғамбарлар_тарихи
ИСО АЛАЙХИССАЛОМ
18-қисм

🎙Афзал Рафиков ўқиди


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
#Пайғамбарлар_тарихи
ХОРУН АЛАЙХИССАЛОМ
19-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Тунги ибодатлар ҳайрли ўтсин... Аллоҳнинг паноҳидасиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Шуни билингки,
бу дунё уч кундир:

⚜ Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.

⚜ Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.

⚜ Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ
!

Ушбу кун барчангизга эзгулик тароватини бахшида этиб, тинчилик-хотиржамлик ва офиятда ўтсин..!

Намоз ўқишни ўрганишни истаганлар учун қўлланма
👉 @namoz_ibratli_bot 👈

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3