ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍1
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."

Муҳаммад Башир Иброҳиймий


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР ЙЎЛДОШИМ...

Ҳар муслима илк бор аёллик ва оналикка умр йўлдошининг уйида қадам қўяди. Ўша илк қадамида қоқилса куюнадиган, ўргатиб далда берадиган, ишонгани умр йўлдоши бўлсин ёнида...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тафаккур
Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Жамики рўзадор ака-укаларим номидан!

Азиз мунис ва камтарин
ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА.

Дунёнинг хаёю-шарми сизники!
Ширинлик ва ҳамда гарми сизники!
Ўзбегим аёли, унутманг асло:
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг,
Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг,
Уйғотасиз, ялиниб... бизларни, қаранг...
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар,
Сизсиз қуриб битар экин-у, ерлар,
Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз,
Газ йўқ ўчоғингиз... тутун ютяпсиз,
Ҳамон келажакдан умид... кутяпсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Қўлингиз косов-у, сочлар-супурги,
Эгнизда-кўйлаклар... бир йил бурунги,
Сизга бас, овсинлар жонли гурунги:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Аслида Аллоҳнинг раҳмати - Сизсиз!
Бирингиз - қайнона, келинсиз-қизсиз!
Билмадим аҳвол не бўларди, Сизсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Бу ҳақда ёзгандим... яна қайтаман,
Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман,
Кимгадир ёқмаса... баланд айтаман:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!



Қобилжон Исақов
"Имом Аъзам" жоме масжиди


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Азиз аёлларга юборинг!

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
5-АПРЕЛЬ, РЎЗАНИНГ 4-КУНИ. Ифторлик (оғиз очиш) Тошкент вақти билан.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.

Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
​​Рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин!

Рамазон, бизларни покла, бизларни яшнат
Бизларни Жаннатга яқинлаштир...


Хайрли ифторликлар тилаймиз!


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё ривоятлари ва сабоқлари...
👍1
ХОТИРА

❗️Хотираси пастлигидан
шикоят қиладиганлар учун

Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб:
- “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” - деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:
- “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” - деди. Мен:
- “Аллоҳга қасамки, ҳа” - дедим. Шунда у:
- “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” - дедилар.


Нолидим хотирамдан Вакиъга,
У “Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди менга.
Сўнг айтди илм илоҳий нур эканин,
Осий эса бундан маҳрум эканин.

(Шофеъий девони)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
Илмни амал қилиш учун ўрганинг. Кўпчилик шу жойда адашди. Илмлари тоғдек юксалиб кетди, амаллари эса зарра каби кичрайиб кетди...!

Иброҳим ибни Адҳам (қ.с.).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
#Пайғамбарлар_тарихи
МУСО АЛАЙХИССАЛОМ
11 қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍2
#Пайғамбарлар_тарихи
ИЛЁС АЛАЙХИССАЛОМ
12-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
#Пайғамбарлар_тарихи
АЛИЯСА
АЛАЙХИССАЛОМ

13-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
#Пайғамбарлар_тарихи
ДОВУД АЛАЙХИССАЛОМ
14-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
#Пайғамбарлар_тарихи
СУЛАЙМОН АЛАЙХИССАЛОМ
15-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
#Тафаккур
Неъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлиб, шунга яраша давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқадир, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​#туннома.

Осуда тун тилаймиз...

Таҳажжуд фонуслари уйингизни ёритган, зикрларингиз фаришталарни шоширган, қалбингиз уйқудан кўра аълороқ ибодат ҳузурини тотган хайрли амалларга бой хосиятли кечани Аллоҳ таоло сизга раво этсин!

Тонггача тун сохибига омонатсиз!



📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калиманинг чин дилдан айтинг
Парвардигор бўлсин мададкор.
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...


Айтишларича, эрта тонгдаги ҳар қандай ният амалга ошар экан...

Роббим розилиги учун рўза тутган барча ахли мусулмон рўзасини даргохида қабул қилсин, ғамимизни аритиб, гуноҳларимизни мағфират қилсин.
Қилаётган ибодатларимиздан ўзи рози бўлиб, Райёнида хуш қилсин.

Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!

Намоз ўқишни ўрганишни истаганлар учун қўлланма
👉 @namoz_ibratli_bot 👈

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
6-АПРЕЛЬ, РЎЗАНИНГ 5-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Шу ёлғон дунёда ягона ҳақиқати - иймони бўлганларга саломларимиз бўлсин!

Ғанимат кунлардан пайини олиш умиди билан тунни қиёмда ўтказганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин. Тутган рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин!

Рамазон - иймон ойи,
Рамазон - Қуръон ойи.
Роббим офият берса,
Рамазон - нажот ойи.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
7-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Ас
л ибрат макони
👍2
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
8-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони