ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
#Психолог_маслаҳати

Ақл-бу бош. Қалб-бу юрак

Бош зўр ишлагани билан юраксиз хеч нарсага айланади....

Лекин ақл ишламаса ҳам юрак ураверса яшай олади инсон...

Азизларим ақлингизга зўр берманг, қўрқув ақлда бўлади...

Юракда фақат ишонч, умид бўлади, чунки қалбда Aллоҳ номи бор..

Юрагингизни тингланг, ақлингиздаги қўрқувларни унутиб, ишончда ва умидда Aллоҳни эсланг!

Қўрқув ва ваҳима ақлнинг ўйини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18
#Қалб_тубидан

ҲАЁТ БАҲОРИ

Ҳаётда Аллоҳнинг Каломидан-да гўзалроқ баҳор борми?! Умуман, борлиқда Қуръондан-да муҳташамроқ боғ борми?! Қани, ҳаёт баҳори бўлмиш Қуръонга келинглар, уни ўрганамиз!

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
📖 "Қалб тубидан" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФОТОАПАРАТ ЎҒИРЛАГАН ДЎСТ

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_савол

Илгари туркий қабила аёллари қизболани уйига совчиликга боришганда бир идишда сув олиб чиқишни талаб қилишган ва... кейин улар шу сувни нима қилишган ?

Бу савол заковатчиларни хам ўйлантириб қўйган!

❗️Диққат савол:
Улар сувни нима қилишган?

👉 ЖАВОБИ 👈
👍303😁146👎91😢60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИДАН


📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
📖 ОСОН БУЗИЛГАН АНЪАНА

Икром амаки ҳам шу йили элга ош бериб ўғил уйлади, тўй қилди. Қизлариданку, кўнгли тўқ: икки-уч йил олдин ўзларидан тинишган. Шунисига ҳам шукур қилади.
Аёли билан энди фарзандлари роҳатини коʻраман деб турганда бошига мусибат тушди: аёлини бериб қўйди...
Нима қилсин - бандалик...Аёли ҳам саодатли хотин экан шу йил рамазон кириши билан қазо қилди.
...Яқинда ўғли маҳалла гузари ёнида Икром акани дазмолланмаган кўйлакда кўриб қолди. Эсини таниганидан бери отасини дазмолсиз кийимда кўрмагани учунми негадир бу ўғилга эриш туйилди. Ўғил хуноб бўлиб уйга келди. У чойга ўтирган вақтда гап орасида келиндан сўради:
-Дадамни гузар ёнида кўрдим..!
- Ҳа, иш билан кетяпман деб чиқиб кетдилар.
- Кийимлари дазмолсиз...
- Ҳалиги дазмол ўлгур ишламай қолибди, шунга...
- Онам раҳматлининг ўттиз йилдан бери бирор марта бузилмаган дазмоли сенга келиб ишламай қолибдида...
Келин мум тишлади.


Ғанишер ҲАҚНАЗАРОВ


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍70😢12😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА - ОНАНИ ҚАДРЛАНГ..

❗️Ота-онанинг дуоси ҳар вақт ва ҳар жойда ижобатдир.
Уларнинг дуосига зорлар бор...
Ота-онани борида қадрланг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢1
#Қисқа_ҳикоя

ЧОРАСИЗЛИК

Ўғил отасини йўқлагани бугун ҳар кунгидан эрта келди. Саломлашди, юз-қўлларини нам сочиқ билан артди. Кейин хотини тайёрлаб бериб юборган нонуштани оғзига тутди. Ота емади, у томонга ҳатто қайрилиб ҳам қарамади. Уч ойдирки, ич-этини еб юрган ўғил отасининг жонсарак қўлларини ушлаб икки жумлани йиғи аралаш такрорлай бошлади: «Нима қилай, ота, нима қилай, айтинг..?»
Унинг аламли ноласини шифокорнинг бўғиқ овози бузди: "Аппаратни ўчириш ҳақидаги тилхатга имзо чекасизми?"

Соҳиба Муллаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабр қилинг ва ишончингизни йўқотманг, нима бўлганда ҳам сабрингизни жамлаб, тақдирингиздан рози бўлинг... Сабрсизлик ва исён билан бир қадам ҳам босолмайсиз. Қалбингизда розилик бўлмаса ҳотиржамлик бўлмайди, сабр билан қалб таскин топади....
Ҳотиржамлигингиз бўлса ҳақиқат денгизи кўз олдингда гавдаланади ва сиз унда кичик бир томчи эканингизни англайсиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар. Шунда у:
“Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим бизларни ҳам
ҳулқи қуронлардан қилсин...

Хайрли тун, қадрдон...

Аллоҳга омонатсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги тонг, янги имкон муборак булсин, азизлар!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Кун давомида барчамизга яхшилик ва яхшилар ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов


🥀Тонгги ният вожиб дейдилар, Роббим, бугунимга солиҳларни ҳамроҳ қил..! 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧОЙНАК...

🎙Толибжон Исроилов
✍Эркин Воҳидов

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, бошқаларни хам мақташни, руҳлантиришни ўрганинг, худбин бўлманг;

– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

– Очиқ юз, гўзал калом кўнгиллар калитидир;

– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан.
..
👍22
"Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!"

Борди-ю, оиланг ва фарзандларинг сен билан бахтиёр бўла олмаётган, шодлана олмаётган эканлар, билки, халқинг ва сен яшаётган жамият ҳам ҳаргиз сен билан бахтли бўлолмайди. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: "Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!".

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📖 "Қалб тубидан" китоби

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оталар_учун

СИЗ ОТА БЎЛДИНГИЗ...

Албатта кўринг!!

(1-қисм)

Ота бўлган ёки бўладиган биродарларингизга юборинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
ТАРБИЯ

Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди.
Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди.
Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди.
Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим.
Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди.
Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди.
Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди.
Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман. Ҳатто аям ҳам.
Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга бўлдим.
Қаерга борсам, ота-онам шарафига раҳмат айтишди, берган тарбияси мукаммалигини кўп такрорлашди.
Ҳар бир қиз учун шарафли бўлган: отасидан раҳмат эшитиш бахтига ҳам эришдим.
Катта тажрибага эга устозим мендан сўради:
– Ота - онангиз қандай насиҳатлар қилган, келинг тарбия ҳақида гаплашайлик.
Ўйлаб қолдим, шу вақтгача доим ўзим маъқул деб билган ишни қилган эканман, улар қаршилик қилишмаганлар, хато қилсам, сенга ишонамиз дейишган, холос.
Бироқ доно отам менга бутун тарбияни, мана шу мукаммал тарбияни биргина «фариштам» деган сўз билан онгимга сингдирган экан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢6
Фарзандингизга гапираётганда эътиборли бўлинг... Унга яхши таъриф беринг, яхши сўзлар айтинг... Сизнинг сўзларингиз унинг онгига ёзилиб, бир кун уни бошқарувчи ички овозга айланади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19
«СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН, де...»

Эндигина тили чиқаётган гўдакка «Онангни...» дея сўкинишни ўргатаётган кўп оталарни кўрдим, кўп буваларни кўрдим. Сўнг, ўша «ширин калом» билан ўзи «сийланган»ларни ҳам...
Қайтар дунё экан-да, нима эксанг, шуни ўрасан, дейдилар...

Аммо, кеча бир мўжиза кўрдим-ки...
Бозор йўлидаги дўкончада кашталанган матолар сотиб ўтирган аёл ширинзабон қизалоғига гап ўргатарди:
- Сизни яхши кўраман, де, она қизим...
Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди, кўзларимга ёш келди...

Алия


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБАССУМНИНГ ФАРҚИ

Қизча дадасидан сўради:
- Мени табассумим билан сизни табассумингиз орасида қандай фарқ бор?

Дадаси деди:
- Сен хурсанд бўлганингда табассум қиласан. Мен эса, сени хурсанд кўрсам табассум қиламан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22