ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
"– Эй, ярамас қишлақи, сен ўлиб қолсанг мен нима қиламан?!"

"Новда" фильмидан



ХАЁТ ҚОНУНИ

Ҳаётингиздан кетганларга ачинманг! Улар ўз манфаатлари тугагач кетдилар, кетганларнинг ўрнига албатта янгилари келади. Бир қараганда эшитилиши хунук бўлсада, айнан шундай алмашиниш услубида атрофингиздагилар сараланади.
Чин ва сохталар фарқланади. Доимий ва вақтинчаларга ажратилади.

Зеро, бир нарсани унутмангки, АСЛ ДЎСТ ҳеч қачон кетмайди!
Сизни тарк этишни лозим топганлар эса икки дунёда сизга ДЎСТ бўлмайди!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👏1
Бир фақир кулбада бахтиёр ўсдим,
Меҳнатда қаварди кафтдаги пўстим.
Не-не зарбаларга чап берганману,
Агар сен ўқ отсанг, нишонман, дўстим.

Эҳе, қанча ёлғон сувдек ичилди,
Қанча қасамлардан осон кечилди.
Ним кулиб қўяман ким нима деса,
Фақат сен алдасанг, тамомман, дўстим.

Билсанг, яқиндан ҳам ёвлар чиқаркан,
Сал "кетмонинг учса" ғовлар чиқаркан.
Табассум ортида ғичирлайди тиш,
Фақат меҳринг билан омонман, дўстим.

Куйсам ҳузуринга қоқаман қанот,
Қоқилсам, кўзингдан излайман нажот.
Қара, кўрмайсанми маломатларни,
Оғриниб, ранг-рўйи самонман, дўстим!

Шоирнинг кўнгли бўш, шоир девона,
Унинг суянгани Оллоҳ ягона.
Мени нима деса, деяверсин ким,
Сени ёмон деса, "ёмонман" дўстим!


Фақат меҳринг билан омонман, дўстим!

Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍15
​​АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...

7. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилади, аммо вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😱2
Баъзан «Хазиллашдим» орасида ҳақиқат бор.

Баъзан «Билмайман» орасида билим бор.

Баъзан «Менга барибир» орасида кераклиси бор.

Баъзан «Яхшиман»
орасида оғриқлар бор.


Сиз шунчаки англашни билинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ

Бир киши бемор дўстига деди: “”Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!”
– Э, қўйсанг-чи шу гапларингни!..
– Нега энди?
– Қуръон – Аллоҳнинг каломи, бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб “суф” деганинг билан, бирор таъсири бўлармиди?!
Шунда дўсти беморнинг кўзига тик қараб деди: “Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!..
Бемор жаҳлдан қизариб-бўзариб, тили тутилиб, ғўлдираб қолди.
– Ана, кўрдингми! – деди дўсти. – Оддий ҳақорат сўзлари инсонга шунча таъсир кўрсатади-ю, Аллоҳнинг каломи таъсирсиз қоладими?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21😢5
#Тафаккур

Ё Қуръон сени гуноҳлардан тўсади...
Ё гуноҳлар сени Қуръондан тўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5😢2
Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Кимгадир яхшилик қиласиз, эвазига эса юзингизга тупиришади, сабабсиз четга суришади, турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!" "Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз ёнингиздан кетади.
Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам бериш учун келишади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи оғиб кетмаслиги учун, ёмонлик ортиқроқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам- айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам- исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз- ташвишланманг...

Яхшилик ҳам дунёда ўшанча, ёмонлик ҳам ўшанча...
Сизга яхшилик тутган чопарлар шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар- меҳмон бу дамда...
Дунё шунақа...


📖
Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍33😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...

Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...


Жалолиддин Румий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ КЕЧИРИНГ...

Рамазон яқин, азизлар... Араз-гиналарни унутиб, Рамазонни қалбларимиз покланган холда кутиб олайлик.

Мендан ўтган бўлса кечиринг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, азизлар...

Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

Аллохга омонатсиз..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бошланган яна бир мунаввар тонг барчага муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга тўла бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.



Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ НИЯТИ ПОКЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9
Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингизни равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Баъзи неъматлар инсон
кўринишида ҳам бўлади. Уларнинг қадри узоқлашганда ёки вафот этганда билинади....

🎙Омар Халил


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍13😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА КАСАЛМАН ДЕМАНГ...

🎼🎤Музаффар Абдуазимов


🥀 Оналар дийдори омонатдир... Онаси борлар, онангиз йўқланг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19😢5👎2
​​#Соғинч

– Тобингиз йўқми?
– ...
– Нега хомушсиз?
– ...
– Нега кўзларингиз маъюс?
– ...
– Қаерга боқяпсиз?
– ...
– Кимни кутяпсиз?
– ...
– Кўзларингиз менда-ю, лекин гапларимни эшитмаяпсиз?
– ...
– Акаларим, опаларим... Ахир улар сизга мендан кўра меҳрибонроқ-ку! Ёки сизни хафа қилишдими..?
– ...
– Онажон, илтимос, гапиринг, нима бўлди сизга?!
–...Соғиндим, болам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ БЎЛСА КИМНИНГ ОНАСИ

🎙Ферузабону

Онасини соғинганлар учун...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18
📚 “ИБРАТЛИ ДУНЁ” -
-НИНГ ИБРАТИЛИЛАРИ!

“Ибратли дунё” канали ва унинг аъзоларига бағишланади.


Сиз нима излайсиз кўҳна дунёдан,
Саодатми ёки ёп-ёруғ иймон?!
Нимаки топсангиз, билиб зиёдан,
Ибратли дунёда бўлингиз омон.

Муҳаббат ҳам бордир, меҳр ҳам бордир,
Садоқат ва вафо бунда мужассам.
Гоҳида ҳокисор, гоҳи кибордир,
Гоҳида заррадай, гоҳи муаззам.

Бўлинг дейман мудом севгида возиб,
Эй сиз ишқ элининг қудратлилари!
Аввал Ҳақ ишқига бўлинг муносиб,
“Ибратли дунё”нинг ибратлилари!

Юрак ташбеҳлар-ла тургайдир уриб,
Беғубор туйғули тасвирлар топинг.
“Ибратли дунё”га ташриф буюриб,
Бошқа ўзанларнинг дафтарин ёпинг!

Манзил танламоқда адашмадингиз,
Бу тармоқ ичинда кўп йўллар рўё.
Магарки, интернет номланса денгиз,
Бу тармоқда битта “Ибратли дунё”!

Кўнг
иллар ҳамиша меҳрга мойил,
Юраклар сўз дея ургай бегумон,
Менким, юрагида сўзи бор шоир,
“Ибратли дунё” нинг

Ўлмасбегиман!


✍Ўлм
асбек Самарқандий.


🥀Ажойиб шер учун ташаккур! Аллоҳ рози бўлсин, Ўлмасбек!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"SHAYANA FARM" - ҳинд фарм компаниясининг Генералний директори Ашок Кумар ва Турмуш ўртоғи Прия Кумардан ўзбекча қўшиқ!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22
#Табассум😊

– Дадаси ҳадеб ишлайверманг, жонингиз қадрига етинг, бизга соғ-саломат юришингиз муҳим. Ҳар ҳафта қиммат ресторанга олиб боришингиз, тез-тез тақинчоқ олиб беришингиз, чет эл саёҳатларига олиб боришингиз шартмас. Зарафшон виллада ёки Гоулден Ҳаус квартираларида яшамасак ҳам кунимиз ўтаверади. Асосий харажатларни -- ун, ёғ, картошка пиёзни қилиб берсангиз етади, ҳадеб янги кийим ҳам шартмас, йиртиқ бўлса ямаб кияверамиз, муҳими тинчлик-хотиржамлик бўлса шуниси катта неъмат , сиз бизга ҳали кўп керак бўласиз --- деб турадиган хотининг бўлса мазза бўлса керак -а?😅😁

Фаизиддин Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17😁2