ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Тонгингизни гўзал дуолар, гўзал тилаклар, гўзал ниятлар безасин, зеро, улар амалга ошгусидир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега бунча йиғладинг осмон,
Ё уйингда бўлдими мотам.
Юрак-бағринг эзилди ёмон,
Эзиб юбордингку мени ҳам!

Ранжитдими Ҳилол дилдошинг,
Юлдузларга зиёсин сочиб.
Ё ҳиёнат қилиб Қуёшинг,
Қучоғингдан кетдими қочиб?!

Ёмғирларинг ҳаддидан ошди,
Булутларинг олмаяпди тин.
Ва бошидан ёққан кўз ёшни,
Тўйиб-тўйиб ичмоқда Замин!

Нега бунча тўйиб йиғладинг,
Нима бўлди?
Нечун бу фиғон?
Бунча дардни қаердан олдинг,
Нега бунча махзунсан, Осмон!

Сенга таскин беролмам, кечир,
Овутишга сўзим йўқ, ишон,
Иккимизга йиғламоқ тақдир,
Мен ҳам сендек юрак-бағри қон!

Малика Тавфиқ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢10👏2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.

Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...

Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍225😢9👏3👎1
Фақир киши бозорчига:
– Аллоҳ учун менга мевалардан бергин - деди. Сотувчи чириган, айниганларни териб берди.

У киши халтага қараса, меваларнинг бари чириган, эзилган экан.
Чўнтагидан бир неча майда пул топиб сотувчига узатти ва:
— Шу пулга яраша бергин!- деди.
Сотувчи меваларнинг яхшисидан териб солди.

Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!" деди...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍281😢29👎16👏16😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_САВОЛ

Айтишларича, бир афсонада тангри лойдан инсонни ясабди-ю, мана шунча лой ортиб қолган экан. Шу ортиб қолган лойдан инсонга "сенга нима ясаб берай" деганда, инсон бир нарсани сўраган экан...

❗️Диққат савол 👇

ИНСОН НИМАНИ СЎРАГАН?
👍3.93K👎1.14K😢807😁785👏698😱507
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.


📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍548😢41👏15😁9👎6😱4
СЕН ХАЁТГА КУЛИБ БОҚ, ДЎСТИМ

🎙Толибжон Исроилов


Telegram.me/IBRATLI -
Асл ибрат макони...
👍173😢14👏8👎3
📖 МЕТРО БУ – БОШҚА ДУНЁ

Ер ости йўли бўлганлиги учундир балки… хуллас қандайдир хаёлларга етаклайдиган маскан. Унда турфа нигоҳлар, турфа ўйлар, турли хил ташвишлар қоришиб кетган. Ҳар манзилда одамларни алмашиб туришини айтмайсизми.

Доимгидек ўқишга кетиш учун метро томон йўл олдим. Метро зиналаридан тушар эканман, у ердаги ҳар бир огоҳлантириш ҳаётга нисбатан қўлланилганга ўхшаши мени ўйга толдирди. Мисол учун, «Платформа четида турманг» дегани. Биласизми нима, кўнглингизга яқин бир инсон адолатсизлик қилсаю, унинг нигоҳидан четда турсангиз, нақадар оғир. Кўнгилнинг четида тургандан кўра платформа четида турган хавфсизроқдир, балки. Вагон эшикларида «Илтимос, суянмангиз» деган ёзувга кўзингиз тушгандир. Суянганингизда эшик очилса, бирор кор-ҳол бўлиши мумкин. Қани энди бевафо ёр, сирти ёлғон дўстда ҳам шундай огоҳлик белгиси бўлса…

Шу хаёллар билан кетаётганимда кейинги бекат ҳақида хабар берилди. Қизиқ, одам бошидан синовли кунларни ўтказаётганда эртага бахтли куннинг манзили деган хабар келса: «Ҳурматли умр йўловчиси, эртага қувончли, омадли манзил», деб етказилсайди. Ёки эртага айрилиқ ёхуд ҳижроннинг сўнгги куни деган хабар келсачи. Меҳрлар мустаҳкамроқ, бир-бирини қадрига етиш, муҳаббат азизроқ бўлармиди, эҳтимол… Бир манзилда йўловчилар тушди. Уларга қарата «Ҳурматли йўловчилар, вагонда буюмларингизни унутиб қолдирманг. Шубҳали буюмларни кўрганингизда метрополитен ходимларига хабар беринг. Огоҳ бўлинг», дея таъкидланди. Ана холос, бу қандай ҳаётий гап. Яна айтилса: «Ҳурматли умр йўловчиси, бир кўнгилдан чиқаётганингизни сезсангиз, доғ қолдирманг, шубҳали кирдикорларни билсангиз…» Кимга… маломат ва алдамчиликни касб этганларга айтамизми?

Вагон яна қўзғала бошлади: «Ногирон, кекса, ёш болали одамларга жой беринг», деб айтилди. Мажруҳ одамларга қайси одам кўнглидан жой бераркин… Афсус, буни кам ҳолларда учратамиз…

Охирги бекат… Яна ўша гап: «Вагондан тушаётганингизда буюмларингизни унутманг. Хайр, соғ бўлинг». Йўқ, йўқ, бу ўшандай гап эмас, бу катта огоҳлик белгисидир. Умр ҳам худди метродек. Умр кунлари охири тезлашгандек, гоҳи секинлашгандай. Йилларни ортида қолдириб сўнгги манзилга келасан. Метрода сайр қилгандек, дунёни ҳам айланасан. Ҳаёт турфа кўринишлар билан бизни охирги бекатларга олиб келади.
Метро бу… бошқа дунё…


Наргиза Сайдуллаева


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍262😢11😁5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕБАҲО ҲИКМАТ

Сени олдингга ташвиши бор кимса келса, уни эшит!

Сени ҳузурингга кимдир узр сўраб келса, уни кечир!

Сени бирор муҳтож киши йўқлаб келса, унга инфоқ қил!

Қуръон доимо сенинг ёнингда бўлмоғи талаб қилинмайди. Лекин, унинг ояти сенинг ахлоқингда бўлмоғи матлубдир.

Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОХИРГИ КУН ҲАҚИДА
МУЛОХАЗАЛАР

🎙Мухамадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢4👏2
Илоҳий ваъда:

“Агар Аллоҳ қалбингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур..”
(Анфол 70)

Илоҳий яхшиликлар миқдори - ниятларнинг эзгулиги миқдорича бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИРГА САЛОВАТ АЙТАМИЗ

Келинг, саловат тинглаймиз ва бирга такрорлаймиз.

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



Жума куни пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Буни яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.

🥀 Ўқишни билмасангиз, эшитиб бирга такрорланг, бу ҳам хидоят сари қадам...

Аллоҳ жума кунини сизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ТОНГГИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢1
​​Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍75😱1😢1
Жума айёмингиз муборак бўлсин яхшилар!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍16👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни бажариб, ажру савоблар олишимизни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37