ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
🥀 БАХТЛИ БЎЛИШНИ
ИСТАЙСИЗМИ?


🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
🍃 - Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
🍃 - Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
🍃 - Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
🍃 - Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
🍃 - Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
🍃 - Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
🍃 - Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
🍃 - Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
🍃 - Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ва МЕН учун САБОҚ

Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар. Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар.

Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди.

Йўқ асло!
Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади:

«БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!»


┄
┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​#Ривоят

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб номзод қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади.

Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди:

– Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини оча билган кишини вазир лавозимига тайинлайман.

Аъёнлар дарвозага яқин ҳам бормади. Шунча одамнинг олдида шарманда бўлишни ўзларига эп кўрмай, бу ёғи нима бўлар экан деб кузата бошлади. Донолиги билан ном қозонган баъзи бир кишилар дарвозани бир қур айланиб кўрдилар-у, аммо эшикни очишга ҳаракат қилмадилар. Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди: донишмандлар воз кечган ишга уринишдан не наф!

Бироқ шу чоқ бир ясовул подшодан изн сўради. Рухсат олгач, дадил бориб дастани тортди: эшик осонгина очилди. Дарвоза ҳатто қулфланмаган ҳам экан. Шунчаки ўз ҳолича ёпиб қўйилган экан.

Ясовул ўзининг дадиллиги, таваккули туфайли юксак мартабага эришди.

Ҳаётда айнан шундай вазият учраши амримаҳол бўлса-да, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиб турамиз. Таваккалчилик, иккиланмай олға қадам ташлаш бизга муваффақият келтирса, журъатсизлигу қатъиятсизлик афсус ва аттангларга сабаб бўлади.

Ориф ТОЛИБ тайёрлади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММАСИ ЯХШИЛИККА...

Қўли кесилгани сабаб тирик қолган подшоҳ қиссаси.

🎙Ёрқин Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТАВАККУЛ ДАРСИ

1800 йил Истанбул, Усмонийлар даври. Айюб Султон мавзеси.

Ҳикоя қаҳрамонлари: маҳалланинг янги баққоли, маҳалла аҳлидан Меҳмед Салоҳиддин амаки ва аёли Хадижа хола.

Бошқаларидан фарқи бўлмаган навбатдаги бир куннинг бошланиши. Меҳмед Салоҳиддин амаки ҳар кун такрорланадиган одатий тонги харид учун кўчага чиқди. Оладиганлари, нонушта учун бир неча хил маҳсулотлар. Бу пайтда Хадижа хола нонушта дастурхони тайёрлаш билан машғул.
Дақиқалар ўтди, сут финжонда совий бошлади. Лекин Меҳмед амаки дўкондан ҳали қайтмади. Хадижа хола хавотирлана бошлади. Чунки баққолик дўконлари уйларининг нарироғидаги муюлиш бошида. Гапга берилиб қолдимикин, деб ўйлаб тураркан, Меҳмед амаки қўлидаги харидлар билан эшикда кўринди. Эшикдан кирар кирмас маълум савол сўралди:
— Қаерда қолдингиз бей, хавотирландим?
Меҳмед амаки бироз нафас ростлагач:
— Хоним, маҳалланинг бошида янги дўкон очилганини эшитдим. Харидни ўша ердан қилай, дедим, шунга бироз кечикдим.
Хадижа хола ҳайрон бўлиб:
— Нега? Олдинги баққол билан орангизда бир гап ўтдими ёки янги баққол арзонроқ сотар эканми?
— Йўқ, хоним йўқ! Ўйлаганингдай эмас. Бир Аллоҳнинг қули ҳеч кимдан ваъда олмай, бировга ишониб эмас, таваккалту Алаллоҳ, деб, Раззоқ бўлган мавлосига ишониб, келиб бизнинг маҳалламизда бир баққоллик дўкони очган. Бир маҳалладош бўлиб, узоқдан бўлса, кимнинг нимаси, танимаймиз, деб ундан харид қилишга бормасак, бу банданинг Аллоҳга бўлган таваккули сусайиши мумкин. Бунга эса Аллоҳ наздида бизлар масъул бўламиз!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».
Наҳл сураси, 97-оят.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётга саволлар билан келасан, ҳаёт эса жавоблари билан сени кузатиб қўяди. Келиш ва кетишнинг орасида бўлган вақт бир нафас олгулик. Шу бир нафасни олишдан олдин чиқармоқни билмоқ лозим. Агар диққат этиб қарасанг шу бир нафасни ютмоқлигинг сени қароринг. Уни иста ют, иста ютма. Биз ўзимиз чиқарган қарорлар қурбони бўламиз, ўзимиз танлаган йўлларни йўлчиси бўламиз. Қароримиз эса бир нафаслик муддатни гоҳ ҳуш этади, гоҳида ноҳуш. Демак қарорни танлашда адашмаслик керак... Ишонинг Қодир Аллоҳ ҳар он сизга тўғри йўлни кўрсатиб боради, сиз эса ўша тўғри йўлни танлашни ўрганинг. Бунинг учун кўзингиз билан эмас, қалбингиз кўзлари билан боқинг...

Аллох "Кўнгил кўрганини ёлғон демади..."
Нажм сураси 11 оят*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди...
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон!

Роббим, яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
⚡️Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар қилди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1😢1
#Ғафлатда_қолманг
☝️БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал кунлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? Бераман" дейдиган кечадир.

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Баро
ат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади. Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 17-мартдан 18-мартга ўтар кечасига, Яна бир тақвимга кўра 18-мартдан 19-мартга ўтар кечасига тўғри келади.

❓ ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

17-18-19-март кунлари
⏰ Са
харлик ва ифторлик вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Пайшанба: 05:17-18:32
Жума: 05:15-18:33
Шанба: 05:13-18:34

P.S.: Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларингизга эслатинг. Илло эслатувчига ҳам тенг савоб ёзилгай!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАРОАТ КЕЧАСИ

⚡️Эслатма!
Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади)


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
​​#Тафаккур

Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.


Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
ТАФАККУР

Эр-хотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000(икки юз миллион) сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 бола туғилиши керак. Шунча сперма бачадон сари ошиқади. Уларнинг деярли бари йўлда ҳалок бўлади. Баъзиси чарчаб ҳалок бўлади, бошқаси мағлуб бўлиб. Фақатгина 50 таси қолади. Шундан ҳам биттагинаси тухумдонда жойлашишга муваффақ бўлади. Ана шу ғолиб бўлиб жойлашган зот сизсиз!
Мана шу буюк кураш ҳақида фикр қилганмисиз. Ўшанда югурганингизда оёғингиз, қўлингиз ва қошу-кўзингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда дипломингиз, билимингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда бировдан таълим олмаган эдингиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермаган эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Олдингизда битта йўналиш бор эди. Ана шу йўналишда сабот билан ҳаракат қилиб ниҳоят ғолиб бўлган эдингиз.
Кўп чақалоқлар онаси қорнида вафот этади. Сиз эса бундан нажот топдингиз.
Кўп чақалоқлар туғилиб бир неча йил яшаб гўдаклигида вафот этишади. Сиз бундан нажот топдингиз.
Кўп болалар етарли овқатланмаслик туфайли вафот этиб кетишади. Аммо сиз бундан нажот топдингиз.
Бугун эса қўрқиб умидсизланиб ўтирибсиз.
Нега ўзингизни зиёнда деб ҳисоблайсиз?! Нега ишончни йўқотдингиз?!
Бугун оёғингиз бор, қўлингиз бор, илмингиз бор, туйғуларингиз бор, режалар қилиш учун ақлингиз етарли. Таслим бўлмасдан шу ергача етиб келдингиз. Энди нега тўхтаб қолмоқчисиз?! Нега ҳамма нарсамни йўқотдим дейсиз?! Нечук бунчалар умидсизлик?!
Аллоҳ сизни кўраяпти, ҳамма вақт сизни муҳофаза қилаяпти, риоянгизни қилаяпти. У вакилликка кифоядир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
#Донолардан

Ҳар бир кишига кун давомида энг камида ўн мартда ҳаётини ўзгартиришга имконият берилади. Омад эса ўша имкониятни тўғри ишлата олганга кулиб боқади.

Андреа Моруа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ФАҚИРГА БАХИЛЛИК, БОЙГА САХИЙЛИК ҚИЛАДИГАНЛАР

Бир аёл кекса сотувчидан "Тухумлар неча пулдан?" деб сўради.

Сотувчи "Донаси икки дирҳамдан" деди.

"Олтитасини ўн дирҳамга берсангиз оламан, бермасангиз, кетавераман" деди аёл.

Сотувчи "Келинг, олинг, шояд Аллоҳ таоло мушкулимизни осон қилса! Ҳали савдо қилмагандим. Бу биринчи савдо" деди.

Аёл тухумларни олдию, ғалаба нашидасини сураётган ғолибдек бориб, машинасига ўтирди. Дунонаси билан ошхоналардан бирида кўришди ва кўнгиллари тусаган таомларни буюртма қилишди. Таомлар келгач, одатларига кўра, озгина ейишди ва кўпини қолдиришди.

Кейин аёл пулини тўлашга кетди. Жами 130 дирҳам бўлибди. Ошхоначига 150 дирҳам берди ва "Қайтимини ўзингизга олинг" деди.

Ушбу ҳолат ошхоначи учун оғриқлимасдир, аммо кекса сотувчи учун оғриқли эди.

Нега фақир сотувчилардан нарса олаётганимизда бахиллигимизни, кучимизни уларга ишлатамизу, саховатимизга муҳтож бўлмаганларга сахийлик қиламиз?!

Бир бола айтяпти "Намоздан кейин отам турли нарсалар сотадиган камбағал кишилардан, эҳтиёжлари бўлмаса ҳам, қиммат нархларда маҳсулотлар сотиб олардилар. Мен бунинг сабабини сўрасам, отам "Бу ўша сотувчиларни камситмай, хижолатга қўймай, уларга бериладиган садақадир" дегандилар".

Икки хил тарбия. Биринчи воқеада одамларнинг қалбларини ҳисобга олмаслик, ижтимоий мунофиқлик кўзга ташланса, кейингисида инсонларнинг қалбларини оғритмасдан уларга мурувват қилиш кўринади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍4
#Ривоят

КИМ ҲАҚ?

Подшоҳ асирлардан бирини ўлимга буйирди. Чорасиз қолган асир тушкунликка тушди, ақлини йўқотишига сал қолди. Жонидан умидини узган кўнгилга нима келса гапираверади, дейдилар. Асир ҳам қараб турмай: ўз қавми тилида подшоҳни ҳақоратлаб, номаъқул сўзларни айта бошлади.
Подшоҳ унинг нима деяётгани билан қизиқди.
— Ғазабини енгиб гуноҳкорларни кечирадиганларни алқамоқда, подшоҳим, — деб жавоб берди биринчи вазир.
— Биз каби кишиларга подшоҳ хузурида рост сўзлашдан бошқаси лозим эмас, — деди иккинчи вазир эса уни койиб. — Бу асир подшоҳимизни беҳурмат қилди, номаъқул гапларни сўзлади ахир!
Шунда подшоҳ айтди:
— Майли... Аммо донолар яхшилик олиб келган ёлғон, фитна қўзғайдиган рост гапдан аълороқ, дейдилар. Биринчи вазирнинг оқилона иши ҳаққи, асирнинг қонидан кечдим.

«Гулистон жавоҳирлари» китобидан.


🥀"Оқ бўлмаган" сўзу амалларни "оққа буркаб" қўювчи оқкўнгил инсонлардан Аллох рози бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳли жаннат бўлган саҳобаларни изларидан боришни истайсизми?

🎙Нозимжон Ҳошимжон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

✨Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтишни унутманг!

✨"Дилдош, борлигингиз учун миннатдорман!!!"

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ушбу тонгини бирга кутиб олиш насиб қилибди, Алҳамдулиллаҳ! Аллохим барчамизга ушбу кунни хайрли қилсин! Барчамизни ўз панохида асрасин!

Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг, балки, Аллоҳ сизнинг илтижоингизни эштишни истагандир...

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг бизга берган хар бир куннинг ўзи бахт!! Шундай экан Бахтли бўлиш учун табассум килинг!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин! Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2