ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
- Яшашдан қўрқасизми ёки ўлимданми?- деб сўради.
- Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак Аллоҳнинг ҳузуридамиз - дедим...

Салим АЙЮБИЙ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло айтади:
«Қўрқманглар, албатта, Мен сизлар биланман. Эшитаман ва кўраман..»

🍃
Аллоҳни паноҳидасиз қадрдон... Хайрли тун!
Яхши дам олинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Хайрли тонг, Азизлар!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчага муборак бўлсин! Дойимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашинг... Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАҲОР ВАЛЬСИ

🎼 Фредерик ШОПЕН

Кўзларингиз гўзаллик кўрсин...
Қалбингизга гўзаллик инсин...

Кун давомида хотиржамлик ва хуш кайфият хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Руҳият

​​"​Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилинг, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз. Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ранжитолмайди...

Марк Аврелий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Кайфиятни_кўтарамиз

Устма-уст йўл қўйилган хатоликлардан юрагингиз сиқилса, кастюмининг тугмасини паст-баланд ўтказадиган шаҳзода Чарльзни эсланг...
🙄🤭😊

Биз инсонлар умримизнинг ҳар лаҳзасида илк бор яшаймиз, шунинг учун адашишимиз, қоқилишимиз табиий...
Ҳар нега сиқилманг, қадрдон..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
🥀 БАХТЛИ БЎЛИШНИ
ИСТАЙСИЗМИ?


🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
🍃 - Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
🍃 - Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
🍃 - Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
🍃 - Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
🍃 - Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
🍃 - Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
🍃 - Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
🍃 - Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
🍃 - Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ва МЕН учун САБОҚ

Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар. Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар.

Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди.

Йўқ асло!
Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади:

«БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!»


┄
┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​#Ривоят

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб номзод қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади.

Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди:

– Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини оча билган кишини вазир лавозимига тайинлайман.

Аъёнлар дарвозага яқин ҳам бормади. Шунча одамнинг олдида шарманда бўлишни ўзларига эп кўрмай, бу ёғи нима бўлар экан деб кузата бошлади. Донолиги билан ном қозонган баъзи бир кишилар дарвозани бир қур айланиб кўрдилар-у, аммо эшикни очишга ҳаракат қилмадилар. Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди: донишмандлар воз кечган ишга уринишдан не наф!

Бироқ шу чоқ бир ясовул подшодан изн сўради. Рухсат олгач, дадил бориб дастани тортди: эшик осонгина очилди. Дарвоза ҳатто қулфланмаган ҳам экан. Шунчаки ўз ҳолича ёпиб қўйилган экан.

Ясовул ўзининг дадиллиги, таваккули туфайли юксак мартабага эришди.

Ҳаётда айнан шундай вазият учраши амримаҳол бўлса-да, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиб турамиз. Таваккалчилик, иккиланмай олға қадам ташлаш бизга муваффақият келтирса, журъатсизлигу қатъиятсизлик афсус ва аттангларга сабаб бўлади.

Ориф ТОЛИБ тайёрлади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММАСИ ЯХШИЛИККА...

Қўли кесилгани сабаб тирик қолган подшоҳ қиссаси.

🎙Ёрқин Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТАВАККУЛ ДАРСИ

1800 йил Истанбул, Усмонийлар даври. Айюб Султон мавзеси.

Ҳикоя қаҳрамонлари: маҳалланинг янги баққоли, маҳалла аҳлидан Меҳмед Салоҳиддин амаки ва аёли Хадижа хола.

Бошқаларидан фарқи бўлмаган навбатдаги бир куннинг бошланиши. Меҳмед Салоҳиддин амаки ҳар кун такрорланадиган одатий тонги харид учун кўчага чиқди. Оладиганлари, нонушта учун бир неча хил маҳсулотлар. Бу пайтда Хадижа хола нонушта дастурхони тайёрлаш билан машғул.
Дақиқалар ўтди, сут финжонда совий бошлади. Лекин Меҳмед амаки дўкондан ҳали қайтмади. Хадижа хола хавотирлана бошлади. Чунки баққолик дўконлари уйларининг нарироғидаги муюлиш бошида. Гапга берилиб қолдимикин, деб ўйлаб тураркан, Меҳмед амаки қўлидаги харидлар билан эшикда кўринди. Эшикдан кирар кирмас маълум савол сўралди:
— Қаерда қолдингиз бей, хавотирландим?
Меҳмед амаки бироз нафас ростлагач:
— Хоним, маҳалланинг бошида янги дўкон очилганини эшитдим. Харидни ўша ердан қилай, дедим, шунга бироз кечикдим.
Хадижа хола ҳайрон бўлиб:
— Нега? Олдинги баққол билан орангизда бир гап ўтдими ёки янги баққол арзонроқ сотар эканми?
— Йўқ, хоним йўқ! Ўйлаганингдай эмас. Бир Аллоҳнинг қули ҳеч кимдан ваъда олмай, бировга ишониб эмас, таваккалту Алаллоҳ, деб, Раззоқ бўлган мавлосига ишониб, келиб бизнинг маҳалламизда бир баққоллик дўкони очган. Бир маҳалладош бўлиб, узоқдан бўлса, кимнинг нимаси, танимаймиз, деб ундан харид қилишга бормасак, бу банданинг Аллоҳга бўлган таваккули сусайиши мумкин. Бунга эса Аллоҳ наздида бизлар масъул бўламиз!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».
Наҳл сураси, 97-оят.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётга саволлар билан келасан, ҳаёт эса жавоблари билан сени кузатиб қўяди. Келиш ва кетишнинг орасида бўлган вақт бир нафас олгулик. Шу бир нафасни олишдан олдин чиқармоқни билмоқ лозим. Агар диққат этиб қарасанг шу бир нафасни ютмоқлигинг сени қароринг. Уни иста ют, иста ютма. Биз ўзимиз чиқарган қарорлар қурбони бўламиз, ўзимиз танлаган йўлларни йўлчиси бўламиз. Қароримиз эса бир нафаслик муддатни гоҳ ҳуш этади, гоҳида ноҳуш. Демак қарорни танлашда адашмаслик керак... Ишонинг Қодир Аллоҳ ҳар он сизга тўғри йўлни кўрсатиб боради, сиз эса ўша тўғри йўлни танлашни ўрганинг. Бунинг учун кўзингиз билан эмас, қалбингиз кўзлари билан боқинг...

Аллох "Кўнгил кўрганини ёлғон демади..."
Нажм сураси 11 оят*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди...
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон!

Роббим, яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
⚡️Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар қилди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1😢1
#Ғафлатда_қолманг
☝️БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал кунлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? Бераман" дейдиган кечадир.

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Баро
ат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади. Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 17-мартдан 18-мартга ўтар кечасига, Яна бир тақвимга кўра 18-мартдан 19-мартга ўтар кечасига тўғри келади.

❓ ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

17-18-19-март кунлари
⏰ Са
харлик ва ифторлик вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Пайшанба: 05:17-18:32
Жума: 05:15-18:33
Шанба: 05:13-18:34

P.S.: Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларингизга эслатинг. Илло эслатувчига ҳам тенг савоб ёзилгай!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАРОАТ КЕЧАСИ

⚡️Эслатма!
Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади)


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
​​#Тафаккур

Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.


Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...