ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг илоҳийдир... Ҳар бир кун бир неъмат. Аллоҳ берган неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизнинг онг - идрокимизга боғлиқ. Аллоҳ бизга танлаш имкони берибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Эй дўстим!
Агар Аллоҳ таоло сизга ихлос неъматини берса, сизнинг ризқ талабида бозорга бориб халол меҳнат қилишингиз ҳам ибодатдир. Бунинг эъвазига Аллоҳ субханаҳу ва таоло сизни ажру савоб билан эҳтиром қилади.
Агар душанба куни тонг саҳарда вазифангизга ёки сизга топширилган ишни сидқидилдан бажаришга киришсангиз албатта бу ҳам бошқа бир ибодатдир. Аллоҳ таоло бу ишингизга ҳам мукаммал ажр беради.
Агар олийгоҳингизга дарс бериш ёки илм олиш учун борсангиз, Аллоҳ таоло буни хам сиздан ибодат деб қабул қилади.


Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИШЛОҚНИНГ БАҲОРИ ЭНГ ГЎЗАЛ БАҲОР...

✍Бехзод Хамро


•❈••✾••❈•
🥀Ахлоқни қишлоқдан олинг. Чунки зичлик руҳиятни бузади.

Илиё Абу Мозий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАЁТ ЧИЗГИСИ...

​​... - Бошимга бир иш тушиб, пулга муҳтож бўлиб қолдим, шунинг учун арзонга бервораман, бўлмаса, бу нархга сотмас эдим, - дейди у мўлтираб.
Сиз: «Йўқ, биродарим, буни сотманг. Мен эҳтиёжингизга яраша ёрдам берай, муаммоларингизни ҳал қилиб олинг», демайсиз - бунга ҳатто имконингиз бўла туриб ҳам.
- Фалончи мажбурликдан сотаётган экан, сув текинга олдим, - дейсиз кимгадир мақтаниб. Камига бировнинг ҳожатини чиқардим деб ҳам хисоблайсиз.
Сизни эшитаётганлар ачинади... У одамнинг ҳолидан бехабар қолганига эмас, у одамнинг яхши бир молини сув текинга сотаётганидан бехабар қолганига ачинади. Ичида: «Эйй, эртароқ билганимда ўзим олардим-а», дейди.

Бу – ҳаётимизнинг энг оддий чизгиларидан бири - дину диёнатдан, одамгарчиликдан гапириб, катта кетишга ҳаққимиз йўқлигини эслатувчи бир чизги...

Дилфуза Камол


🥀Мухтожликдан сотилаётган нарсанинг баҳоси - олувчининг инсоф даражасини кўрсатади.
Алл
ох кўриб турибди, дўст... бундай холга дуч келсангиз, сахийроқ бўлинг

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Ерга синиб тушиб, шикаст топган, ҳеч кимга кераксиз чўпга айланиб, оёқ остида ётган новдалардан қушларнинг чиройли уялар барпо қилиши – сиз билан биз учун катта ибратдир – синганлар, хор бўлганлар, оёқости қилинганларнинг қаддини тиклашига кўмак бериш билан балки жаннатий уйимиз тикланар?!.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
УМР ХИКМАТИ

Кўп йиллар бурун Хитойнинг олис қишлоқларидан бирида камбағал одам ва унинг ўғли умргузаронлик қилишган экан. Унинг кафтдай кичик ери, пастқам лойсувоқ кулба ҳамда отасидан мерос қолган аравакаш отидан бўлак давлати йўқ эди.
Кунларнинг бирида от тизгинини узиб, қочиб кетибди. Бахтсизликдан хабар топган қўни-қўшнилар камбағалга ачиниб, самимий, меҳнаткаш ва ҳалол бу инсондан кўнгил сўраб чиқишди.
"Йўқлаб чиққанингиз учун раҳмат, аммо бунинг бахтсизлик эканини сиз қаердан биласиз?" камбағал қўшниларидан сўради.
"Товба, рўзғорни тебратиб турган шундай отидан айрилса-ю, бунинг нақадар аянчли бахтсизлик эканини ҳис қилмаса!" ғўлдиради меҳмонлардан бири.
Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб, йўқолган айғир ҳовлига ёш мода от билан бирга кириб келди. Бу хушхабар қишлоқда яшин каби тез тарқаб, камбағални кўрган-билганлар уни бир отининг икки бўлгани, келган омади билан қутлай бошладилар.
"Аввало, раҳмат!" деди камбағал киши хотиржамлик билан жиддий оҳангда. "Аммо, бунинг ҳаётимдаги омадли ёки омадсиз воқеа эканлиги сиз тугул, ҳали ўзимга ҳам аён эмас".
Қўни-қўшнилар бир-бирларига бошига омад қуши қўнган камбағалнинг бу воқеадан ақлдан озганини айтиб, хайр-хўш қилдилар.
Орадан бир ой ўтди. Кунларнинг бирида ёш от уни қўлга ўргатаётган камбағалнинг ўғлини қаттиқ тепиб, йигитнинг оёғини синдириб қўйди.
Фалокатдан хабар топган таниш-билишлар совға-салом, егулик кўтариб келишди, камбағалга тасалли бериб, бўлган фожиа уларнинг кўнглини ҳам ғаш қилганини изҳор қилишди.
Камбағал бу гал ҳам босиқлик билан ўғли билан содир бўлган ҳодисанинг фожиа эмас, балки шунчаки тақдир ҳукми эканини айтди.
"Жондай азиз фарзанди оёғидан айрилишига оз қолса-ю, бу отанинг гапини қаранг! Тақдирдан эмиш! У чиндан ҳам ақлидан айрилибди", деди қўшнилардан бири.
Орадан 2-3 ҳафта ўтар-ўтмас Хитойга япон армияси ҳужум қилиши муносабати билан мамлакат қишлоқ-шаҳарларидаги барча қурол кўтаришга яроқли ёш-яланглар урушга олиб кетилди. Урушнинг совуқ нафаси бу қишлоққа ҳам етди: камбағалнинг ўғлидан ташқари барча навқирон йигитлар фронтга жўнадилар. Уларнинг деярли барчаси урушда ҳалок бўлдилар.
Камбағал киши уйма-уй кириб, жигаргўшаларидан айрилган қишлоқдошларидан ҳол сўради. Унинг ортидан маъюс қараб қолаётган одамларнинг кўнглидан "ҳаёт бизга раво кўраётган синовларда ҳам Яратганнинг бирор ҳикмати бордир", деб ўз-ўзларига тасалли берар эдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАНОХДАМАН...

🎙 Шерзод Карим
✍Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ЎЛИМ
Абдулҳақ Ишбилий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-оқибату фий зикрил мавт" номли китобида келтиради:
"Икки киши бир ер ҳақида низолашиб қолишди. Аллоҳ таоло ўша ердаги бир ғиштга тил ато қилди. Ғишт деди:
"Ҳой биродарлар! Мен подшоҳ эдим. Бир қанча йиллар подшоҳлик қилдим. Кейин вафот қилдим. Тупроққа айландим. Минг йил тупроқ бўлиб ётдим. Кейин мени кулол олиб келиб кўза ясади. Мени ишлатишди. Синиб парчаландим. Яна тупроққа айландим. Кейин бир киши мени олиб келиб ғишт қуйди. Мени мана шу деворга қўйди. Сизлар нега низолашаяпсизлар?! Нега хусуматлашаяпсизлар?!".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ТАШРИФ

У келганда ишлар ўзгарди, фикрлар чалғиди. Тиллар сўзламоқдан, кўзлар кўзламоқдан, ақллар оқиллик, юраклар ботирликдан қолди. Келгусидаги режа, эртанги мақсад, корхонадаги мансаб, ҳаётдаги матлаб... Ҳамма-ҳаммаси эсдан чиқди, унутилди, аламлар ичга ютилди. Унинг қадами ҳоҳ ҳушлик, ҳоҳ ноҳушлик бўлсин, қабул қилинди, бўйсунилди. Инкорга имкон, радга тараддуд қолмади. Ташрифига таклиф кутмади. Келишида ҳайбат, кетишида ҳайрат бўлди. У- кутилмаса-да, кутди... У-кимгадир шарбат. У-кимгадир лаззат. У-ҳайбат. У-кулфат. У-зийнат. У-роҳат. У-иззат. У-сўлим.
У... ҳар ким кутгани ЎЛИМ...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
- Яшашдан қўрқасизми ёки ўлимданми?- деб сўради.
- Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак Аллоҳнинг ҳузуридамиз - дедим...

Салим АЙЮБИЙ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло айтади:
«Қўрқманглар, албатта, Мен сизлар биланман. Эшитаман ва кўраман..»

🍃
Аллоҳни паноҳидасиз қадрдон... Хайрли тун!
Яхши дам олинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Хайрли тонг, Азизлар!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчага муборак бўлсин! Дойимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашинг... Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАҲОР ВАЛЬСИ

🎼 Фредерик ШОПЕН

Кўзларингиз гўзаллик кўрсин...
Қалбингизга гўзаллик инсин...

Кун давомида хотиржамлик ва хуш кайфият хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Руҳият

​​"​Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилинг, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз. Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ранжитолмайди...

Марк Аврелий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Кайфиятни_кўтарамиз

Устма-уст йўл қўйилган хатоликлардан юрагингиз сиқилса, кастюмининг тугмасини паст-баланд ўтказадиган шаҳзода Чарльзни эсланг...
🙄🤭😊

Биз инсонлар умримизнинг ҳар лаҳзасида илк бор яшаймиз, шунинг учун адашишимиз, қоқилишимиз табиий...
Ҳар нега сиқилманг, қадрдон..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
🥀 БАХТЛИ БЎЛИШНИ
ИСТАЙСИЗМИ?


🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
🍃 - Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
🍃 - Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг...
🍃 - Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
🍃 - Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
🍃 - Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
🍃 - Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
🍃 - Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
🍃 - Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
🍃 - Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ва МЕН учун САБОҚ

Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар. Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар.

Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди.

Йўқ асло!
Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади:

«БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!»


┄
┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​#Ривоят

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб номзод қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади.

Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди:

– Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини оча билган кишини вазир лавозимига тайинлайман.

Аъёнлар дарвозага яқин ҳам бормади. Шунча одамнинг олдида шарманда бўлишни ўзларига эп кўрмай, бу ёғи нима бўлар экан деб кузата бошлади. Донолиги билан ном қозонган баъзи бир кишилар дарвозани бир қур айланиб кўрдилар-у, аммо эшикни очишга ҳаракат қилмадилар. Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди: донишмандлар воз кечган ишга уринишдан не наф!

Бироқ шу чоқ бир ясовул подшодан изн сўради. Рухсат олгач, дадил бориб дастани тортди: эшик осонгина очилди. Дарвоза ҳатто қулфланмаган ҳам экан. Шунчаки ўз ҳолича ёпиб қўйилган экан.

Ясовул ўзининг дадиллиги, таваккули туфайли юксак мартабага эришди.

Ҳаётда айнан шундай вазият учраши амримаҳол бўлса-да, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиб турамиз. Таваккалчилик, иккиланмай олға қадам ташлаш бизга муваффақият келтирса, журъатсизлигу қатъиятсизлик афсус ва аттангларга сабаб бўлади.

Ориф ТОЛИБ тайёрлади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММАСИ ЯХШИЛИККА...

Қўли кесилгани сабаб тирик қолган подшоҳ қиссаси.

🎙Ёрқин Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТАВАККУЛ ДАРСИ

1800 йил Истанбул, Усмонийлар даври. Айюб Султон мавзеси.

Ҳикоя қаҳрамонлари: маҳалланинг янги баққоли, маҳалла аҳлидан Меҳмед Салоҳиддин амаки ва аёли Хадижа хола.

Бошқаларидан фарқи бўлмаган навбатдаги бир куннинг бошланиши. Меҳмед Салоҳиддин амаки ҳар кун такрорланадиган одатий тонги харид учун кўчага чиқди. Оладиганлари, нонушта учун бир неча хил маҳсулотлар. Бу пайтда Хадижа хола нонушта дастурхони тайёрлаш билан машғул.
Дақиқалар ўтди, сут финжонда совий бошлади. Лекин Меҳмед амаки дўкондан ҳали қайтмади. Хадижа хола хавотирлана бошлади. Чунки баққолик дўконлари уйларининг нарироғидаги муюлиш бошида. Гапга берилиб қолдимикин, деб ўйлаб тураркан, Меҳмед амаки қўлидаги харидлар билан эшикда кўринди. Эшикдан кирар кирмас маълум савол сўралди:
— Қаерда қолдингиз бей, хавотирландим?
Меҳмед амаки бироз нафас ростлагач:
— Хоним, маҳалланинг бошида янги дўкон очилганини эшитдим. Харидни ўша ердан қилай, дедим, шунга бироз кечикдим.
Хадижа хола ҳайрон бўлиб:
— Нега? Олдинги баққол билан орангизда бир гап ўтдими ёки янги баққол арзонроқ сотар эканми?
— Йўқ, хоним йўқ! Ўйлаганингдай эмас. Бир Аллоҳнинг қули ҳеч кимдан ваъда олмай, бировга ишониб эмас, таваккалту Алаллоҳ, деб, Раззоқ бўлган мавлосига ишониб, келиб бизнинг маҳалламизда бир баққоллик дўкони очган. Бир маҳалладош бўлиб, узоқдан бўлса, кимнинг нимаси, танимаймиз, деб ундан харид қилишга бормасак, бу банданинг Аллоҳга бўлган таваккули сусайиши мумкин. Бунга эса Аллоҳ наздида бизлар масъул бўламиз!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1