ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАМ МЕНГА САБРЛИ БЎЛ...

🎙Тўти Юсупова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Мулоҳаза

У бугун эски телефонини топиб олди, суратлар, видеотасвирлар хаммаси ажойиб хотираларни эслатди...
- Эххе.. Юз элликта смсим ҳам турибди экан-ку! - деди ўзидан-ўзи қувониб!
Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
"Бизни тезроқ олиб кетинг!"
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шахини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...
Яна бир қанча шу маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган хабарга тушди.
Шошиб очди:
"Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет! "
Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш харфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.
Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди, "рулдалигингда телефонда гаплашма" деб хавотир оларди.
Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган. Ўзича хабардаги харфларни "таржима" қилди: "Болам уйга келиб иссиқроқ кийиниб кет"
"Эх, Онам-а..." 😢

📖 Telegram.me/IBRATLI -
Хаётий хикоялар.
..
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Сардор Рахмхон


🥀 Биласизми, Қадрдон...
Атрофингиздаги барча инсонларга Сиз қайсидир хсусиятингиз билан кераксиз...
Ёрингизга вафоингиз, Фарзандингизга мехрингиз,
Дўстингизга содиқлигингиз,
Қўшнингизга одамийлигингиз, иш жойингизга хизматингиз ва хакозо...

Фақат онангизгагина сизнинг жонингизни омонлиги кифоя... Қай холатда бўлманг, фақат онангизгагина сизни интиқ кутади... Шундай экан, онангизни соғинтирманг... Онангизнинг дийдорини ғанимат билинг...

✍Дилбар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭЙ, ДУНЁ...

...Онамнинг пойига бош
қўйганим йўқ...


🎙Жахонгир Мажидов


Ажойиб монолог... Албатта эшитинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ФАРИШТАЛАР...

Хонадонингизда кекса одам, ота-онангиз борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, уларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.

Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз имкон ва неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга  дуо қилгувчи инсонларнинг қадр-қийматини билсак кифоя...
 
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт ташвишлари ёмғирдек гўё...
Ҳар кимнинг хаётида ташвишлардан асраш учун соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларига илиқлик, ёруғлик олиб киради. Сизни хаётингизда хам шундай инсонингиз дойимо бор бўлсин.

Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

Кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✅🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум!
Хайрли тонг, Азизим!
Бугунги куннинг файзу барокоти Сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин!

Хайрли кун, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЛАИ РАҲМ

Опа-синглингизни узатганмисиз?
Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Нозимжон Ҳошимжон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Пайғамбар алайҳиссалом сафар қилмоқчи бўлсалар, Мадинада охири кирадиган уйлари қизлари Фотиманики бўлар ва сафардан қайтсалар, кирадиган биринчи уйлари ҳам Фотиманики бўларди.

Қизларнинг кўнгли нозик, шунга қарамай отасига меҳрибон бўлади. Бундай кўнгил эгаларининг ҳаққини биринчи адо қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ОҚИБАТНИНГ КЎЗЛАРИ...

Баъзан ўйга толаман,
Нега инсон ғаройиб?
Минг бор ҳайрон қоламан,
Яшаяпмиз ажойиб.

Разолатга юз тутар,
Оқибатнинг кўзлари.
Бир кун бу кунлар ўтар,
Бўзарганда юзлари.

Муаллим «жон болам» деб,
Шогирдини қийнаса..
Фарзанд «жоним отам» деб,
Ота қадрин билмаса.

Укаларни эркалаб,
Ака юрса опичлаб.
Керакда йўл кўрсатмай,
Меҳр берса ҳовучлаб..

Сингил юм-юм йиғласа,
«Бахтсизман» деб айтолмай.
Армон дилни тиғласа,
Ортига ҳеч қайтолмай.

Опанинг дарди тошса,
Укалар боролмайди.
Оқибат хаддан ошса,
«Меҳр» жим туролмайди.

Қўшнини хасад ейди,
Тўхтамайди ғийбатдан.
«Менга нима, оҳ, дейди,»
Ийманмайди ғурбатдан.

Имзо зарур бўлганда,
Кунни тунга улаймиз.
Ишонч гулдай сўлганда,
Мажолсиз биз қулаймиз..

Қандай замонга қолдик,
Тин билмайди саволлар.
Ташвишлардан, эх, толдик,
Қийнамасин заволлар!

Дилафруз Эшонқулова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Катта ва оғир бир эшик бўлган экан. Одамлар шу эшикни очиб, кирмоқчи бўлибдилар.. қарасалар жуда ҳам маҳкам қулфланган экан. Шунда улар бор кучларини ишга солиб очмоқчи бўлиб, эшикни қаттиқ итариб кўрибдилар, натижа бўлмабди. Улар ҳаттоки эшикни синдирмоқчи ҳам бўлиб кўп ҳаракат қилибдилар.
Аммо эшик шунчалар маҳкам эканки, барча қилган ҳаракатлари зое кетибди.
Ва ниҳоят бир донишманд одам келиб, эшик қулфига бир-икки томчи ёғ қуйган экан, қулф осонликча очилиб кетибди.

✨Ҳикмат
Кўпчилик муаммоларини қўполлик билан, зўравонлик билан ёки шафқатсизларча ҳал қилмоқчи бўладилар. Лекин кўп холларда бир озгина «меҳр» керак эканлигини унутиб қўядилар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ИБРАТ УЧУН!

Уйга кетяпман. Кеч соат 7. Ёмғир ёғяпти. Пулим фақат автобусгагина етади, мен нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим ёмон бўлсада ичимда Аллохдан нажот сўраб кетяпман. Бекатда бир қари амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобуси келгач, қари амаки "рахмат, Аллох ниятингга етказсин" дея дуо қилиб кетди. Кейин бир эр-хотин келди. Уларга ҳам соябонимни тутдим. Улар мен кетадиган автобусга ўтиришди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлашди. Йўлкирамнинг пулига уйга нон сотиб олдим. Жилмайиб қўйдим. Хаёт нақадар гўзал!

📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқиши учун уларга очилган китоб бўлишимиздир! Шу сабабли уларнинг баъзиси сатрларимизни паст санайди, баъзиси нотўғри тушунади, баъзиси умуман тушунмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Заифа, ожиза саналадиган аёлларда шундай қудрат мавжудки,
улар атрофидагиларга, айниқса эрига кучли таъсир кўрсатиш хсусиятига эгалар.
Яхши хотин эрида
яхши ишларга рағбатни, ножоиз ишларга нафратни
шакллантира олади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин, Азизлар!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA