ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​#мулоҳаза

Кўпинча оналарнинг фарзандига нисбатан асабийлиги, кўп бақириши отанинг онага бўлган муносабатларининг натижасидир.
Аҳли аёлингиз фарзандларингизга меҳрибон, мулойим бўлишини, сабр, босиқлик билан таълим ва тарбия беришини истасангиз, сиз унга худди шу услубда муомала қилинг.
Бундан ташқари аёлингиз уйда ўзини тутиши, ибодатларга ёндашуви, муомилаларида ҳам унга қилган муносабатингиз акс этади.
Аёл кўзгудир — сизга ўзингизни кўрсатади.

Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🌷Аёл билан муомала қилиш борасидаги сараланган ҳадис ва тавсиялар

• Аёлнинг юзига табассум қилиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингни юзига қилган табассуминг ҳам садақадур», ― дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

Демак, сиз табассум қиладиган инсон - аёлингиз бўлса қандоқ?!

• Аёлининг оғзига луқма солиш ила хушмуомалада бўлиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен Аллоҳнинг юзини истаб бирон нафақани инфоқ қилсанг, унга ажр оласан, ҳаттоки аёлингнинг оғзига солган луқмага ҳам (ажр оласан)», ― дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли лабини қўйиб ичган жойидан ичиш:

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзини қўйиб ичдилар. Мен узрли ҳолимда суяк ғажидим-да, сўнг уни Расулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзини қўйдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёлининг қўйнига суяниш ҳақида:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен ҳайзли пайтимда у зот менинг қўйнимга суяниб Қуръон ўқирдилар», ― дейди Оиша онамиз.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли билан бирга ғусл қилиш ҳақида:

Оиша, Умму Салама, Маймуна ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ҳадисларда, «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёли билан бир идишдан сув олиб ғусл қилар эдилар, ҳаттоки у зот: "менга ҳам (сув) қолдиринг!", дер эдилар. Оиша онамиз ҳам: "менга ҳам қолдиринг!", деб айтар эди».
(Муттафқун алайҳ)

• Аёлини эркалаб, у билан ўйнашиш ҳақида:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга: «Бокирага уйлансайдинг, сен уни, у эса сени эркалар эди»,– дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар, ўша пайт Оиша онамиз жория (ёш қиз) эди. Шунда Расулуллоҳ саҳобаларга: "Олдинга ўтаверинглар!", деди, улар олдинга ўтдилар, сўнгра, У зот Оиша онамизга: "Келинг! Югуриш мусобақаси ўйнаймиз", дедилар.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган)

• Аёлига уй ишларида кўмаклашиш:

Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда нима қилар эдилар?» – деб сўралганида. Оиша онамиз: «У Зот башардан бир башар эдилар. Кийимларини созлар, қўйларини соғар ва Ўзларига хизмат қилар эдилар», – деди.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган).

• Аёли учун оғзини тозалаш (хушбўйлаш) ҳақида:

Оиша онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар уйга кирсалар (ишни) мисвок (ишлатиш) билан бошлар эдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёли учун зийнатланиш ва хушбўйланиш ҳақида:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Мен аёлим учун зийнатланишни яхши кўраман, худдики, аёлимнинг мен учун зийнатланишини яхши кўрганимдек".

Абдулҳодий Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Гул совға қилишни ғарбона одат деб ўйлашади. Аслида эса мана бу ҳадиси шарифни унутишган бўлади:
"Кимга райҳон берилса, уни рад этмасин. Чунки у енгил ва ҳиди хушбўйдир".

Имом Муслим ривояти
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИЛЛОХИЙ МУХАББАТ

Бундан бир неча йиллар аввал Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим:
«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳи вассаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти.Биз ёз вақтида салқин излаб, чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим.-- Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен тахажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим.Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашингни соғиндим.Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида илоҳим охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани) – шу гапларингни соғиндим. Илоҳим охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин дейишдан ҳеч қачон эринмаслигингни соғиндим...»

Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этган бўлсин! Роббим сизларга ҳам улар каби мазмунли хаёт кечиришни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛИНГИЗГА
ШЕЪР АЙТАСИЗМИ?


🎙Устоз Рустамжон Домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отамиз жаннатда яшаганлар. Биз ерга отамиз каби қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун тушганмиз ва тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига қўшилиш учун ўз аслиятингни тоза сақлай бил, бу дунёнинг ўткинчи хавасларига берилма! Бу кичик курраи заминда вақтингни зое кетказма, кўпроқ солиҳ амаллар қилишга улгур»!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСТАК...

Яхши суҳбатдош қандай яхши-а! У билан гаплашиб руҳан юксаласиз, маънавий озуқа оласиз, қалбингиз таскин топади. Кетаётиб яна келаман дейсиз...

Бизнинг хам ниятимиз сизга яхши сухбатдош бўлишдир. Бугун Сизга яхши сухбатдош бўла олган бўлсак ва биз билан вақтингиз сермазмун ўтган бўлса, бундан мамнунмиз.

Аллоҳим, барчамизни солиҳ дўстлар билан ризқлантирсин! Амин!

ХАЙРЛИ ТУН!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✅🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.


«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят).


Каналимизга обуна бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
УЧ ВАСИЯТ

Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, қамалиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди... .



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Дўстинга сир айтсанг душманинг эшитади,
аёлинга сир айтсанг махалла эшитади,
онанга сир айтсанг яна ўша
панохинг отанг эшитади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Етимники кирдими, қус. Йўқса ҳаёт қустиради

(Бўлган воқеа)

Қўқондан Тошкентга икки мошина бўлиб, қурбон байрамини қариндошлар билан нишонлаш учун йўлга чиқдик. Отам, онам, орқада мен, тиззамда укам, синглим ва аммам. Иккинчи мошинада амаким оиласи билан... Йўлда кутилмаган мусибатга учрадик. Бизнинг мошинани йўлнинг у тарафидан келаётган камаз уриб юборди. Кўзимни очганимда касалхонада эдим. Ҳаммаёқ қий-чув, йиғи-сиғи... Бир онда ота-онам, аммам ва синглимдан айрилдим. Байрамимиз азага айланди.
Укам билан бувимникига кўчиб ўтдик. Кўп ўтмай бувим ҳам вафот этдилар. Амаким ва янгамнинг қўлида ҳаётнинг аччиқ, зарбаларига тик турган ҳолда яшай бошладик. Отамдан қолган уй-жой, мол-мулк ҳаммаси амакимнинг номига ўтди. Онамнинг тилла тақинчоқлари эса янгамни бисотига кирди. Биз ҳали ёш бўлганимиз учун, ҳеч нарса демасдан амаким ва янгамга итоат қилиб яшаб юравердик. Орадан 4 йил ўтди. Мен 16 ёшга кирдим.
Амакимнинг қизи эса 17 га. Иккимизга совчилар кела бошлади. Тақдирни қаранг-ки, ака-укага қўш келин қилиб узатадиган бўлдилар. Етимнинг кўрган куни қурсин...
Ҳамма яхши нарсалар опамга, менга эса шукр ҳақида насиҳатлар. Онамдан қолганлар менга етади деб ўзимни овунтираман. Адашган эканман. Янгам онамдан қолган тилла тақинчоқларни менга эмас, қизига тақди. Наилож қўлимдан нима ҳам келар эди. Аллоҳга солдим. Унинг Ўзи нақадар адолатли Зот! Ҳаёт ҳали олдинда.
Тўй ҳам ўтди...
Мен ҳомиладор бўлдим.
Овсинимда эса ҳа деганда янгилик бўлавермади. Аллоҳнинг инояти билан мен иккинчимни ҳам омон-эсон туғиб олдим. Овсинимнинг куни эса шифокорма шифокор ўтар эди. Орадан 4 йил ўтди. Овсиним ҳомиладор бўлди. Ҳамма ҳурсанд. Лекин уларнинг байрамлари узоққа етмади. Овсинимни қовуғидаги қаттиқ оғриқ билан касалхонага ётқизишди. Бола бачадонда ўлиб қолган экан. Шифокорлар болага қўшиб, бачадонни ҳам олиб ташладилар. Муллакам овсинимнинг даволаниши, дори-дармонига онамдан қолган тиллаларни сотиб ишлатиб бўлган эди.
Опам кўп яшамади, яшаттирмадилар. Ажрашиб кетди. Муллакам бошқасига уйланди.
Мен ҳозир амакимнинг бир фарзандининг ҳаётини айтдим холос... Қолган уч фарзандининг бошига келган ишлар ҳақида гапиришни истамадим. Етим ҳаққи бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам буюрмайди. Ақли бор инсон бошига келадиган мусибатлардан тўғри хулоса чиқариб олади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида елкангдаги юк нажотинг бўлиши мумкин.

Халол инсонни Аллоҳ асрайди

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАФСИНГГА АЙТ...

Нафсинга айт, муқтандий, ўзини тийсин.
Унга фалон, фалонни олиб бераман.
Тилингга ҳам айт, ширин сўзласин.
Ошига наввотлар солиб, бераман.

Кўзингга ҳам айт мўраламасин,
Ўзим ҳалол ила қувонтираман.
Жиғилдонинг ҳам бўраламасин,
Уни ҳам амаллаб овунтираман.

Ҳаёлингга айт узоқлашмасин,
Хақ ғояларни топиб бераман.
Ҳамма муаммога ўралашмасин,
Кўпдан биттасини ёпиб бераман.

Юрагингга айт вақтида урсин,
Ахир мен у учун тирик юраман.
Тўхтаса магар саждада тўхтат,
Майлига озгина кутиб тураман.

Қўлинга айт тўғри бўлсинлар,
Ўғри бўлсалар ўзим кесаман.
Оёғингга айт равон юрсинлар,
Бўлмаса тош босиб роса эзаман.

Нафсингга айт… таъкидла шуни,
Аллоҳ расулига бошини эгсин.
Амаллаб жаннатга етиб олайлик
Шу бошинг аршига бемалол тегсин


Музаффар Муҳаммадзода.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда яшаяпсиз.

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#мулоҳаза

Ўзингизни кузатинг!

Бошқаларнинг айбларини ёки хатоларини муҳокама қиляпсизми? Ёки фарзандингиз вақтида дарсини тайёрламагани учун асабий бўляпсизми? Ёки кимгадир бирор нарсани тушунтириб қўйишни, ақл ўргатишни истаяпсизми?

Дўстим, сиздаги ўзингизга бўлган баҳоингиз ааанча пастлаб қолибди. Бошқаларнинг айби ва хатоларини айтаётганингиз "сиз ундан зўрсиз" деб мақташларини истаётганингиздир.

Демак сизнинг ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяпти. Натижада кимнингдир мақтови орқали ўзингизга баҳо бериб олмоқчисиз. Бу ечим эмас. Аслида бошқаларнинг мақтови ёки эътирофи ўзингизга бўлган эътиборингизнинг олдида ҳеч нарса эмас...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳайрли тонг, қадрдон!

Аллоҳ ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига етказсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA