ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
МУҲАББАТ.

Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.


Адҳам Шарқовий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
ИХЛОС- сўлиган гулни гўзал
ҳолатда кўра олишингдир!
ВАФО- гулни ҳидлаш учун бир пайтлар эгилганингни унутмаслигингдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
​​Отам ҳаётида романтик кино кўрмаган. Ҳеч қачон севги ҳақида шеърлар ва қасидалар ёдламаган. Бир донаям муҳаббат тўғрисида қўшиқ ҳиргойи қилмаган.

Аммо жудаям художўй онажоним билан урушиб қолганда фақат бир иш қиларди; онамнинг узун тасбеҳидан юрак рамзини ясаб, жойнамози устига қўйиб кетарди.

Айман Ёғий

Очиғи шунақа муҳаббатга жуда ҳавас қиламан. Аллоҳим ҳаммамизга ҳам мана шундай соф ва беғубор мухаббат насиб қилсин !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁ ВА ИФФАТ ҲАҚҚИДА

✍Акром Малик
🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​“АНА, РИСОЛАТНИНГ ЭРИ...”

Беш йил аввал...

“Дадаси, ана, чопиққа чиқма, дейсиз, кеча Жума фермер уч юз минг сўм берди. Шу пулга иккита қўзи олиб боқмоқчиман. Кузда сотсам, пулини шифернинг пулига қўшиб қўяман. Яна қирқта жўжа ҳам очирдим. Бу ёқда сигиримиз туғади яқинда... Бу йил худо хоҳласа, томни ёпиб олармиз. Чакканинг тагида қишламаймиз энди... Худога минг шукур. Кимдан камимиз бор? Ана, Рисолатнинг эри...”
Уч йил аввал...
“Олий маълумотлиман, домулламан, деб кўкрак кериб юраверсангиз, биров бир сўм берадими? Бир миллион сўм ойлигингизга рўзғор ўтмайдию, орттириб бўларканми? Ана, Рисолатнинг эри у ёқда икки йил ишлаб, участкасини қаср қилиб олди. Эртадан кейин қайнингиз Питерга кетаяпти. “Поччамниям менга қўшиб юборинг, йўл пули мендан”, – дейди. Ҳатто жигарингиз ҳам бундай яхшилик қилолмайди. Гап шу! Кетасиз, дедимми, кетасиз! Менинг ҳам қанчадан-қанча орзу-ҳавасим бор...”
Бир йил аввал...
“Алло! Қанча жўнатдингиз? Беш юз доллар ҳам пулми? Ана, Рисолатнинг эри... Э-э-э, мен билмайман, йиғиштиринг баҳонани... Ўтган ойнинг пулими? Ҳа, тилла “тросс” олдим. Жума фермернинг хотинидан кам жойми борми?”
Олти ой аввал...
“Нима, мен далага, чопиққа чиқаманми? Мен-а? Ковушимнинг пулини берадими? Нима, қайтаяпсиз? Шундай ишни ташлаб-а? Бу ёқда нима бор? Яна юрасиз-да фермернинг ерида судралиб... Нима, “йиқилдим”, “оёғим қайрилди”? Нимага йиқиласиз? Бу ёқда қизингизнинг тўйи бўлай турипти... Шунинг учун уйга чопиб келиш шартми? Ўша ерда даволанаверинг...Ана, Рисолатнинг эри...”
Кеча...
“Ука, нималар деяяпсан? Нима бўлди поччангга? Қандай тушиб кетади? Алло, алло... Иккинчи қаватдан?! Синди? Оёқми? Кўзларингга қарасанглар бўлмайдими? Э-э-э, эркак кишиям шундай латта бўладими? Тузукмилар?! Иш жойидан товон пули беришарканми? Нимага энди... ана, Рисолатнинг эри...”

Нуриддин ЭГАМОВ.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Хикоя ва хаётий воқеалар
👍1
ЙИҒЛАЙДИ ЭРКАК ...

Тунлари ҳовлининг бир чеккасида,
Ҳеч кимга билдирмай йиғлайди эркак...


✍🎙Ўлмасбек Самарқандий


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБРДА БЎЛИНГ, ҚАДРДОНЛАР...

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Ҳеч эътибор берганмисиз? Инстаграмнинг ўзбек контентида минглаб, миллионлаб подписчиклари бўлган профилларнинг аксарияти аёлларники. Улар – қаерларга дам олгани бориши, қайси кафе-ресторанда овқатланиши, қандай таомлар ейиши, яшаётган уйи, жиҳози, кийиму-тақинчоқлари, болалари ва ҳатто эрини! суратга олиб, саҳифаларига жойлашади.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўзидан бошқага сариқ чақалик фойдаси эҳтимолки, қизиғи бўлмаган бу расм ёки видеоларни ҳаммага кўрсатишдан уларнинг муддаоси нима?

🔹 Бир аёл Фиръавнга ҳам солинмаган кўркам бир дастурхонни тузаб, уни ҳаммага кўз-кўз қилишидан, исроф балчиғига ботган “ҳашаматли” ҳаётини минглаган кишиларга кўрсатишидан, туғилган кунига олган совғалари, гулларини миллионлаган подписчикларига кўз-кўз қилишдан қандай мақсади бор?

Агар бирор мавзу борасида фикрини билдирмоқчи бўлса, буни гўзал бир манзара ёки гул сурати остига жойлаши ҳам мумкин-ку.

🔹 Яна шундайлари бор: у ҳеч асабийлашмайди, эри билан ҳеч уришмайди ва умуман жаҳли чиқмайди. Ҳар доим бахтли, ҳар доим хурсанд. Унинг ҳаётида фақат бахтли онлардан бошқаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Қаранг-а...

Бундайларга шундай дегинг келади:
Сиз ҳар доим куласиз, ҳеч қачон маҳзун бўлмайсиз, шоҳона ва бахтли ҳаёт кечирасиз, муҳташам бир профил юритасиз, ниҳояда эса сизни кузатадиган подписчикларингиз ўз эрларини лапашанг, ўзларини эса бесўнақай ва хунук, уйларини хароба, ҳаётларини бахтсиз ҳис қилишларига сабабчи бўласиз.

Энди сизга бир савол: эрингиз билан тортишиб қолганингизда, энг шиддатли онларни расмга олиб бунинг остига ҳам изоҳ ёза оласизми? “Мана бу учун урушдик, бунинг учун жанжаллашдик, у менга ундай деди, мен бундай дедим, кейин шундай сабр қилдим, ниҳоят ярашиб олдик каби”...изоҳлар келтира оласизми?

Сизни кузатадиганлар ичида эса туллар бор, етими борлар бор, ажрашган сўққабош аёллар бор, эридан куйганлар бор... Уларнинг кемтик қалбидаги яра тирналиб, қайта қонаши сизни безота қилмайдими?

P.S. Шунинг учун ҳам инстаграмни унчалик хуш кўрмайман!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кун давомида севимлилардан келган хабарлар дилингизни хушнуд қилган бўлса, билингки, сиз учун ҳамиша эзгу тилаклар тиловчи қадрликларингиз олисларда ҳам бор!

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...


ХАЙРЛИ ТУН!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОНА - БУЮК ИНСОН...

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
- Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши, мехридан топомиз гўё...!
Нега шундай а...?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁНГИНАМДА ОНАМ БОР..!

Ажойиб монолог... Албатта эшитинг...

🎤 СЕВДА АЛИЙХАН ижроси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​📝​​Ибрат учун

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

Фикр қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​​​ДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ХУНУГИ
(Мен яхши кўрган ҳикоя)
🥀
Йигирманчи юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчилар ҳам бор. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бир қанча аёллар мукофотга қўйилган катта миқдордаги пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларнинг устидан кулишарди. Марий уялиб бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб тушди. Энди у “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қилинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий ОНА эди. Ҳечким унинг она эканлигини ҳис қилмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаш эвазига ўзларини буюк хис қилишга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандлари халол боқиш ва ҳечкимга муҳтож қилмаслик эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделъер билан суҳбат бўлди. Моделъерга савол билан мурожаат қилишди, у эса кулиб, “Биламан, каллам бўш, лекин вақтим чоғ” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бугунги кўзлар калласи бўш бироқ вақти чоғ аёлларда.

“Ҳаммаси болаларим учун деди ўз-ўзига”. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, нимадир дедингми?” деди. “Ҳечнима, ҳечнима демадим” деди Марий. Марий ҳечнима демасдан кетди !

Тамер Дурсун

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси


📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍3
​​Онангизни йўқланг, одамлар!

Бозор тушинг, олинг тўртта нон,
Ён кўтарса писта, бодомлар.
Бунда сизга энг азиз меҳмон
Онангизни йўқланг, одамлар!

Деманг, дунё қўлимдан тутган,
Қўлим қўйса йўлимдан тутган,
Дунёни бир чет қўйиб, кутган,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Кўнглин олинг хуш суҳбат қуриб,
Ҳажга боринг орқалаб юриб,
Токи тупроқ қучмасдан туриб,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Важ бўлмасин кўклам, қишингиз,
Чала қолса қолсин ишингиз,
Ҳақдан кейин чин дўст кишингиз,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Нафс ақлдан чиқмасин ғолиб,
Сўнгда юрманг пушмонда нолиб,
Ён ёрингиз, болангиз олиб,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Банд даст дардда, ғамда чиниққан,
Соғинч сабаб ранги синиққан,
Сизни жони гаровда туққан,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Онасиз тун оҳ урар қаранг,
Кун бош эгиб, жим юрар аранг,
Жон ўқ, тан ёй тортилмай таранг,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Бўлса сизда иймон, ғурур, ор,
Меҳрингизга этманг бунча зор,
Бир куни соғ, беш куни бемор,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Ҳеч тўхтамас соатнинг мили,
Ўтиб борар милларда йили,
Болангиздан қайтар ҳосили,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Пул топилар, топилар сафо,
Ва лек билинг сафо бевафо,
Кекса жонга чектирмай жафо,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Тулпордами ё юриб яёв,
Йўл-йўлакай ҳеч қурса бирров,
Арзин айтмас ҳокисор, баёв
Онангизни йўқланг, одамлар!

Куйга солсин байтимни бахши,
Она бутун борлиқнинг нақши,
Ҳамма ҳамма ҳаммадан яхши,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Вақт йўқ деган сўзингиз чакки,
Байтим сизга бергувчи дакки,
Тунлар айтган алласи ҳаққи,
Онангизни йўқланг, одамлар!

Марҳабо Каримова

Онангизни йўқлаш ёдингиздан чиқмасин, биродар!!!

📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍1
ОҒРИҚ

⸺ Болалигимда менга кўп нарса беролишмагани учун ота-онамдан норози эдим. Кейин улар оламдан ўтиб кетишди. Секинлик билан барчасига ўзим эришдим.
⸺ Хўш?
⸺ Бугун шу эришганларимнинг ҳаммасига ота-онамни алишгим келади...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОНАМ ИСИ...

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙСИ ОИЛА БИРИНЧИ ЎРИНДА БЎЛИШИ КЕРАК ?

🎙Абдулла Бахрамов

Сиз қандай фикрдасиз?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA