ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.35K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
БУХОРИЙ БОБОМ

🎙Ҳайрулла Хамидов


Telegram.me/ibratli - Дунё сабоқлари...
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.

Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.

---
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча тилакларингизга Аллоҳим етиштирсин!

Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навойи таваллуд топган кунига 581 йил тўлди. Ҳазрати Навоийга ҳурматимиз чексиз... Уларнинг ҳар бир сўзлари кўзимизга нур, қалбимизга хидоят бағишлайди.

Одамий эрсанг, демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.


Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик.
Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин!

Бу куннинг файзу барокати
Сизга бўлсин, қадрдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени, мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг сухбатин кўнглим писанд этмас...

Мир Алишер Навоий



Инсоннинг бефаҳм айтган бир жуфт сўзи сухбатдоши кўнглини қанчалар совутиши мумкин а...
Роббим хеч бандасини гўзал аҳлоқини намаён этгувчи забонидан, яхши амалларга бошловчи фахм фаросатидан айирмасин...

Кунингиз сиз истаган ва сизни истаган кишилар хамрохлигида файзу барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ»

Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


📖 Навоийнинг онасин излаб,
Минг олимнинг сочи оқарди.
На сийратин, на исмин топмай
Мозий узра ҳайрон боқарди.

Беш асрки, ишқ билиб, гуё,
Нишонсиз зот сийратин ўпар,
Ҳамон жавоб излайди дунё,
Ким эди у, мушфиқ - муштипар?

Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак,
Энди қалбнинг амрига кўнгил:
Навоийнинг Ватани - юрак,
Навоийнинг онаси - кўнгил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тарихга_назар

📚 АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ


🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
​​#Алишер_Навоий

ДАВЛАТ АРБОБИ


Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди.

Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз.

Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган.

Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз.

Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади.

Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар.

Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар.

Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан.

Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...»
Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз.
Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар.

Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан.

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍1
🌏 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати

🇮🇹 Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

🇫🇷 Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

🇸🇪 Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

🇩🇪 Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

🇬🇧 Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...

🇯🇵 Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!

🇺🇿Ўзбекистонда эса ўқитувчилар тикка турғизилиб, боши эгик ҳолда ота-оналардан мактабда ўқитиш сифати ва битирувчиларнинг олий таълим олиш учун ўқишга кириш кўрсаткичлари пастлиги сабабли узр сўраттирилмоқда...

PS. Устознинг уволию баддуосидан қўрқишмас эканми... (кўнгли оғригани ҳисоб ўзи).

Бобур Бобомурод

📖 Telegram.me/IBRATLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЗР СЎРА!

Сочилган минг нафратлар учун,
Чекилган не заҳматлар учун,
Айтилмаган «раҳмат» лар учун,
Муаллимдан сен узр сўра!

Илм йўлида у мудом сардор,
Не тунларни ўтказди бедор,
Ҳокиммисан ва ё амалдор,
Муаллимдан сен узр сўра!

«Ўтга тушса, ўлмайди» -дединг,
Заҳматнинг бор заҳмин едирдинг,
Белин букиб пахта тердирдинг,
Муаллммдан сен узр сўра!

Дакка-дашном, зардалар учун,
Жондан ўтган задалар учун,
Ёлғон ва пуч ваъдалар учун,
Муаллимдан сен узр сўра!


Ўлмасбек Самарқандий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган шоир акамиз Азиз Саид ёзмоқдалар:

Самарқандлик ёш ижодкор, ҳозирда Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети талабаси Алишер Сабрийнинг Навоий ижодига муҳаббати беқиёс. У Навоий ғазаллари ва "Хамса" нинг кўп қисмини ёдлаган, арузни яхши билади, форсий ва арабийдан хабари бор. Нияти "Хамса" нинг аудо вариантини яратиш. Аммо студияда ёзиш, яъниким, студия топиш, унинг харажатлари муаммоси бор.

Қани эди ёрдам беролсак!

Алишер Сабрийнинг "Лайли ва Мажнун" ҳамда "Ҳайратул аброр" дан ўқиган бобларини эътиборингизга ҳавола қиляпман.

PS. Қанийди мумтоз адабиётимизга меҳри баланд шундай ҳавас қилгулик ёшларимиз сафи кенг ва уларни қўллаб-қувватловчи инсонларимиз доим бор бўлса...

Бобур Бобомурод

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#5_факт
АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА
ЯНА 5 ФАКТ


1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саид шоир, Муҳаммад Aли эса мусиқачи ва хаттот сифатида танилган.

2️⃣ Шоир "Навоий" тахаллусини "куй" сўзидан эмас, "баҳра" сўзидан олган. Бу ҳақда ўзи шундай деган:

Даҳр боғида бўлиб комим раво,
Комронлар топди назмимдин наво.

3️⃣ Алломанинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади.

4️⃣ Aлишер Навоий туркий, форсий тилларидан ташқари, чиғатой лисонида ҳам ижод қилган. Усмонлилар олимлари чиғатой тилини “Навоий тили” деб атаган. Чиғатой тилининг машҳур усмонли луғати ҳам шоир асарлари асосида тузилган.

5️⃣ 2009 йилда Меркурийдаги кратер Aлишер Навоий шарафига номланган. Шунингдек, Москва, Боку, Шанхай, Токио, Ўш каби шаҳарларда шоир шарафига ёдгорлик-хайкаллари ўрнатилган ва бу Вашингтонда ҳам режалаштирилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОЧИҚ МОЗОР...

Ҳазрат Мир Алишер Навоий хокининг хозирги холати хақида


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдон...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...


ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ розилиги ила янги тонгни қаршилаётган Азизлар! Ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барча яқинларингизга соғ-омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Доимо ишингизга ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин! Барчамизга фарзандлар камолини кўриш насиб қилсин!

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб инсоннинг асл қиёфасини билиш мумкин?

Инсон асл қиёфасини танишаётганида эмас, балки айрилаётганида намоён этади

Кўпчилик одамларнинг асл қиёфасини уларга фойда келтирмай қўйсангиз билиб оласиз.

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма аёлларни нафси ёмонликда айблайди.

Аммо кимнинг нафси нимага мойиллигини гап-сўзлар ошкор қилиб қўяди.

Аёллардан жаннатни таърифлашини сўрасанг, гўзал манзара ва оиласи билан у ерда бахтиёр яшашлари ҳақида таърифлар келтирадилар.

Уларга оиласи ва яқинларисиз жаннат ҳам татимайдигандек гўё.

Эркаклар эса жаннат таърифини ҳурлар билан бошлаб ҳурлар билан тугатади.
Оиласи эсига ҳам келмайди.

Оввора бўлманг, нафс балоси кимда кучли эканлигини тиллар, нигоҳлар сотиб қўяверади.

#Факт
Ҳа, эркаклар ҳаёлларида ҳам, ҳатто жаннатда ҳам
оиласига аёлларчалик фидокор бўла олмайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚЛ – ХУШИМ ОСМОНГА УЧСА...

Эркак кишининг хаётида аёлининг ўрни ҳақида

🎙Жавоҳир Зокиров

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Табассум

Эр аёлига шикоят қилиб деди:

- Азизам, Қуръон ёдлашда зеҳним жуда суст-да, нима қилсам экан?

Аёли қасам ичиб бундай деди:

- Агар Қуръонни ёд олсангиз, ўз розилигим ила сизни иккинчисига уйлантириб қўяман.

Эр олти ойда Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатди.

Аёли эса, ичган қасамига каффорат ўлароқ, ўнта мискинни тўйдириб қўйди.

Aёллар ҳам анойи эмас!😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН
ЯХШИ КЎРАМАН!

🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA