ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.35K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ТАЪЗИЯ

- Ака яхшимисиз ? Дадангизлар вафот этибдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оилангизга гўзал сабр берсин !

- Рахмат сизга, Аллоҳ ажрингизни берсин !

- Таъзияга бормоқчи эдик, шунга локацияни ташлаб қўйсангиз дегандик.

- Келиб кетишингиз 600 километр масофа экан, ўртача 8000 дан бензин ишлатасиз, бу дегани 480 минг сўм, тўғрими?

- Қизиқмисиз ака, савоб олдида бу ҳеч нарса эмаску?

- Мен сизга бошқа бир локация айтаман, шунда сиз икки томонлама фойда кўрасиз, мен ҳам фойда кўраман, мархум дадамларга ҳам фойда бўлади.

- Хўш?

- Мухтож етим боқаётган оилани яқин атрофингиздан қидириб топинг ва шу бензинга сарфлайдиган маблағни ўзини ёки рўзғорлик харид қилиб зиёрат қилиб қўйинг. Шунда вақтдан ютасиз, маслаҳат берганим учун менга ҳам иншааллох ажр бўлади, шу эҳсонга дадамнинг вафотлари сабаб бўлгани учун иншааллох савоби дадамга хам боради.

Асосийси ўша мухтож оила вакиллари сиз сабаб Роббимизга хамдлар айтадилар, қалблари хурсанд бўлади.

Қайсики мусулмон бир мухтожнинг қалбини хурсанд қилса иншааллох Роббимизнинг мукофотини олади.

Биродарларга бу таклифимиз жуда ҳам маъқул келди.

Саломат бўлинглар !


Муҳаммад Икром

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛЛАРНИ
ШОД АЙЛАНГ...


Умар Хайём
🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, бошқаларни хам мақташни, руҳлантиришни ўрганинг, худбин бўлманг;

– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

– Очиқ юз, гўзал калом кўнгиллар калитидир;

– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари
ДЎСТИМ...

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
Яқинда дўконимга бир йигитча кириб, "Акалар, дадамга куртка, этик, қалин шим, джемпер, кўйлак хуллас бир қатор кийим қилиб беринглар, нархини эса сотаётган нархларингни ярмини айтинглар, чунки дадам қимматга нарса олмайдилар, қолган ярмини эса ўзим бериб кетаман", деди. Йигитчанинг отасини чиройли қилиб кийинтирганимиздан сўнг, "қанча бўлди" деб нархини сўрашди. Шунча сўм берсангиз бўлади деб, хурсанд қилиб кузатиб қўйдик. Эртаси куни йигитчани ўзи келиб, пулнинг қолган ярмини бериб кетди.

Инсон бир ишни чин дилдан қилмоқчи бўлса, албатта бир йўлини топади.
Худди мақоладаги отасини кийинтирган фарзанд каби.

Сохиб Балтабаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ ЭСЛАМАБМАН...

Муроджон Жўраев
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


Заифлигингда сенинг ҳаққингни бекам-у кўст берган эдилар.
Улар ҳам кучдан қолганларида ҳақларини адо қил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ибрат
Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди... буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам, аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.

Амина

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОНАМ КЎЗ ЁШ ТЎКМАСИН ФАҚАТ

🎙Сардор Ибраим


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
АКАНИНГ МЕХРИ

Таниқли актёр ва режисёр Саид Мухторов қандай акалигини кўринг...

Мехр-оқибат йўқолмасин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрдон, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз... бошингизга кулфат тушса, ким биринчи ёрдамга шошади?

Сиз севган инсонми?
Ёки сизни севган инсонми?

Ўйлаб кўринг...

Ўзимиз севганларимиз хам, бизни севганлар хам омон бўлсинлар..!

ХАЙРЛИ ТУН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга ушбу файзли
тонг ҳайрли бўлсин!

Азизлар... дунёни борича қабул қилинг… Шунда яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келганини ўзгартиринг… Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун САБР қилинг…
Неъматларга шукр … ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат; бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин. Аллоҳ барчамизни паноҳида асрасин...!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир тонг бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни гўзал сифатлар билан зийнатласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Хаётда ёки интернет тармоғида учратган яхши сухбатдошларимиз хам ризқимизнинг бир бўлагидир...

Аллоҳ ризқимизни хайрли ва баракотли қилсин!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
🕊
Илк маротаба арабча алифбони ўргатаётган устоз "бу алифбо бизнинг алифбодек чапдан ўнгга ўқилмайди, аксинча ўнгдан чапга ўқилади!" дея сабоғини бошлайди

Кўпчилик буни тескари ўқиш деб тушунади.

Дунёдаги арабчадан ташқари- қолган барча алифболар чапдан ўнгга ўқилади, соат стрелкаси ҳам илк қадамини чапдан ўнгга томон ташлайди.

Биз эса чапдан ўнгга томон бошланган айланма ҳаракатни- "соат стрелкасига тескари" ҳаракат дея номлаймиз.

Ва ўйлаймиз-ки араб алифбосининг ўқилиши ҳам гўёки биз учун тескари, ва қолган амаллар яъни каъба тавофи ҳам "соат стрелкаси йўналишига тескари"...

Аслида ҳам шундаймикан?!

Демак бугун "тескари" харакат аслида қайсилиги ҳақида бир шингил билиб оламиз!


Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1.    Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

2.    Атом электронлари ҳам ядронинг атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

3.     Ой ҳам ўз ўқи атрофида соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

4.    Ер ҳам худди шундай, ўз ўқи атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

5.    Бундан ташқари Ер сайёраси Қуёш атрофида ҳам соат стрелкасига қарама қарши тарзда айланади.

6.    Қуёш тизимидаги сайёралар ҳам худди шундай тарзда Қуёш теварагида ҳаракатланади.

7.    Қуёш ҳамда бутун Қуёш тизими Галактикада орбита бўйлаб соат стрелкасига тескари равишда ҳаракатланади.

8.    Фазодаги барча галактикалар ҳам шу анъанага амал қилади.

Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар тавоф мобайнида бутун борлиққа ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг заррадан тортиб то улкан коинотларгача бўлган яратилмишлари Буюк Зотга тасанно айтиш нуқтасида бирлашади. Мусулмонлар  Одам (а.с.)дан тортиб Муҳаммад (с.а.в.) гача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган ерда Каъбани тавоф этадилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“БУНИ МУСУЛМОНЛАРДАН ЎРГАНДИК”

🎙Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОНА ЎТСА ҲАМ МЕҲРИ ДОИМИЙ ЭКАН.

Онам тўрт йил олдин оламдан ўтган. Бир куни тушимда онам келиб 
---Ўғлим синглингни уйига бор...дедилар
--- Ойи хали бордим ..
--- Хозир бор болам синглингни тоби йўқ дедилар.


Ўйғонсам соат 01:00 бўлибди. Ярим тун экан деб яна ухладим.. 
Ойим яна 
---" Тур ўғлим бор"- дедилар

Туриб кўнгироқ қилсам ҳеч ким гўшакни кўтармади. 

Синглимни эри ярим йил олдин Россияга ишлагани кетган. Синглим иккита кичкина фарзанди билан турарди.

Мен машинамни юргиздим, дадамга фирмага юк келганини айтиб кечаси 02:30 ларда уйдан чикдим..

Синглимни уйига бордим, эшикни катта ўғли очди.

Синглим иситмалаб, тоби йўқ . Фарзандлари ёш нима қилишини билмай турган экан. Мени кўриб йиғлаб юборди.

Синглимни касалхонага олиб келдим. Керакли муолажаларни қилишди. Доктор менга вақтида олиб келганимни ва вақт бой берилганда жиддий асоратлар қолиши мумкин эканини айтди..

Эртаси куни тушимга онам яна кирдилар.. Бу сафар улар юзида табассум билан.

--- "Сендан розиман болам, синглингни авайла! "- дедилар

ОНА --- бу қандай хилқатки--- ҳатто жон бераётиб ҳам болам деса.. У дунёда туриб ҳам фарзандини ғамини еса .


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглисини йиғлатмайди эркак деган...

🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...

Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики... Мана, сизларга хам илиндим...

Дилфуза Комил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Одамларга бирор гапни айтишдан аввал уни ўзингизда синаб кўринг! Чунки хато гапирганингиздан сўнг унга узр сўрасангиз-да, одамларнинг қалбида сиз пайдо қилган жароҳатнинг изи тураверади.
Айтилган сўз – отилган ўқ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак булсин, азизлар!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшиликлар ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA