ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.34K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажиб одамлар туркумидан

"Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".

Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"

Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

Зулфия Махмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА...

У дунёдаги оталар нидоси: "Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга..."

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Мактабда ўқиб юрган пайтларим эди. Дам олиш куни онам акамга товуқлардан бирини сўйиб беришини айтдиилар. Лекин акамни иши чиқиб қолиб кўчага чиқиб кетдилар. Шу пайт мени геройлигим тутиб инга кириб, семиз бир товуқни олиб чиқдим ва оёғимда босиб бўйнига пичоқ тортдим. Мен биринчи марта ҳайвон сўйгандим.
Ўшанда оёғимга қалтироқ туриб уч кунгача ўзимга келолмадим. Ўша товуқдан бўлган шўрваниям ичмадим, индаги товуқларга ҳам қарашга ботина олмагандим.
Вақт ўтиши билан иккинчи, учинчи..., ўнинчи товуқларни ҳам сўйдим. Бироқ на қалбимда ва на танимда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шунчаки сўйдим, шўрвасини ҳам мазза қилиб ичдим.
Бандамиз, билиб ё билмай гуноҳ қилиб қўйсам шу воқеа ҳаёлимга келаверади. Ўзимга савол бераман. Аввал қандай холатда бўлардим? Ҳозирчи? Саволларимга ижобий жавоб топа олмайман. Гуноҳларда давомий бўлишим қалбимни қорайтириб, шу гуноҳларга бепарво бўлишимга олиб келибди.
Аллоҳим, гуноҳларимизни кечиргин. Қалбимизни хидоятинга буриб қўйгин!

#Мулохаза_учун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАВБА ҚИЛДИМ...

🎥Ниғматов Иброхим
🎙Жахонгир Мажидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
МУЛОҲАЗА

Ҳар сонияда бу дунёни кимдир тарк этади.
Ушбу навбатда биз ҳам бормиз, лекин ўзимиз англамаймиз. Биздан олдин қанча инсонлар борлигини ҳам билмаймиз.

Охирги навбатга ҳам ўта олмаймиз, навбатдан ташқарига ҳам чиқа олмаймиз. Навбатдан қочишнинг эса иложи йўқ.

Навбатда турар эканмиз:
-Ҳаётда мақсадли яшашимиз
-Вақтни қадрлаб, ундан унимли фойдаланишимиз
-Эътиқодли бўлишимиз
-Инсонларни бахтли қилишимиз
-Етимни бошини силашимиз
-Ота онамизни рози қилишимиз
-Ўз мақсадларимизга эришишимиз кераклигини тушуниб етишимиз ва ҳаракатдан тўхтамаслигимиз лозим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги тонг муборак, азизлар!

Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Кун давомида сизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМ,
ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
Кимда ким узоқ умр ва кенг барака истаса, яқинларига яхши муносабатда бўлсин!

Ал Буҳорий.

🍃
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ..
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳаммаси ўзгариши мумкин....

Фақат ота - онанг ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар сизни чин юракларидан яхши кўришади... Яқинларингизни қадрланг, улардан меҳрингизни дариғ тутманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
СИНГИЛ ВА РАФИҚА

— Ким бўпти ўзи у, синглимга қўл кўтарадиган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қараб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,
— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализамон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қиб қўйиб, кечиримини пишириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман.
Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўраганим бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,
— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...
Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта
мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланга аёлини қаттиқроқ туртиб юборганини эслади.
Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига
боқди. Келинойисининг шамасини тушунган сингил ҳам аста тугунини кўтарди-да, хонадан сирғалиб чиқиб кетди.

Нодирабегим Иброҳимова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИНГИЛЛАРДАН
ХАБАР ОЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?..
🕊
Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман. 
Малайзияда бир укам бор.
Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган.
Шу укам айтади: 
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади: 
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман.
Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди: 
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан? 
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти.
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади: 
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан...

Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки  ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос.
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса,  кийимларингизни  дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор? 

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг. 
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКНИНГ АЁЛЛАРИ

✍️Муҳаммад Юсуф
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Ҳеч бир аёл кучли бўлишни истамайди, балки ҳаёт синовлари уни шунга мажбур қилади. Ҳатто энг кучли кўринган аёл ҳам, аслида кучли бир эркакнинг ортидаги заифа бўлишни истаган ожизадир...У эркак хоҳ отаси, хоҳ ака-укаси, хоҳ завжи ва хоҳ ўғли бўлсин фарқи йўқ, муҳими улар уни ҳимоя қила оладиган ҳақиқий эркаклар бўлсалар ва у аёл уларга суяна олса бўлди!

Аёллар! Кучли бўлишга ва ҳамма нарсани "ўзим эплайман" дейишга одатланманглар! Шундай қилаверсангиз атрофингизда ҳақиқий эркаклар қолмайди. "Бу бизсиз ҳам ҳамма нарсани ўзи уддасидан чиқади" деб сизларга аҳамият бермай қўйишади ва хатто баъзилари ўз масъулиятларини ҳам сизга юклаб қўйишади. Атрофингиздаги маҳрамларингизга ҳақиқий эркак бўлишларига имкон беринг!

Айниқса ўғил ўстираётган оналар! Агар ўғилларингиз доимо сизга, опа-синглисига, аёлига, қизига ғамҳўрлик қилишларини истасангиз, уларни ёшлигидан "эркак барча маҳрам аёлларига масъул" эканини, Аллоҳ аёл зотини эркакдан кўра нозикроқ ва нафисроқ яратганини, агар уни эътиборсиз ташлаб қўйилса у "кучли бўламан" деб асл фитрати ўзгариб кетиши мумкинлигини, ҳақиқий эркак эса бунга йўл қўймаслиги кераклигини уқтириб боринг!

Эркаклар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун, биз аёллар доим заифа эканимизни унутмасак бас!
"Ҳар бир буюк эркак ортида буюк аёл бор" дейдилар. Аслида аёлнинг буюклиги - унинг ожизалигидадир!

Малоҳат Анвар

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
ТАҚДИРИНГИЗДАН РОЗИ БЎЛИНГ !

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

М а с а л а н:

🔘Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...

🔘Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...

🔘Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...

🔘Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...

🔘Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...

🔘Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...

🔘Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...

🔘Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

🔴Фақат сиздан илтимос:
Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг энг яхши устозимиз - бу бизнинг хатоларимиздир. Фақат биз улардан керакли сабоқлар ола билсак бас!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Якшанба тонгги муборак бўлсин, азизлар!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Аллоҳим беморларга шифо, яқинларига сабр берсин. Сафардаги ватандошларимизга хам соғ омон оиласи бағрига қайтиш насиб қилсин.
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота-оналар дуоси билан кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... соғинчли дил изхорларимиз билан кўнгилларни олайлик... Чунки хаммамиз бир биримизга омонатмиз...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин! Улар билан ўтган хар онимизга файзу барака берсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизлар, ҳаётда шундай кишиларни учратасизки, улар ўзларининг эзгу ниятлари ва самимий тилаклари ила қалбларни нурафшон этадилар.
Албатта, ҳамма ҳам бирдай самимий эмас... зирапчалар ҳам учрайди. Уларга парво қилманг, сиз дойим сўлим келажак сари одимланг. Раббимиз ҳар синовини кейинги мукофоти учун яратган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
МЎМИНЛИК

- Ука, жигарингиз ҳаста экан, видеода кўрдим, биздан ёрдам керак бўлса айтинг...

Уч кундан сўнг телефон жиринглади:

- Ака мен анов кунги видеодаги жигари ҳаста беморман.

- Ха, танидим, ҳозирча амалий ёрдам қилишга лойиқ бўла олмадик, иншааллох ёрдам ҳаракатидамиз.

- Ака мен бошқа масалада қўнғироқ қилаяпман. Менга катта сумма кетади экан, Аллоҳ шифо бериб қолар, аммо бир синфдошим ҳозир кардиологияда ётибди, аҳволи оғирроқ, агар имкон бўлса, шуни бориб кўриб, докторлар билан гаплашиб, шунга ёрдам қилсаларинг яхши бўларди.

- Яхши, ўша дўстингиз менга қўнғироқ қилсинлар.

Ўша куни кечгача қўнғироқ бўлмади, ўзим далолат қилувчига қўнғироқ қилиб менга дўстини қўнғироқ қилмаганини айтдим:

- Ака, дўстимга айтдим, у эса қуйидаги жавобни айтди:
- Дўстим, менга ёрдам беришга ҳаракат қилганинг кўнглимни тоғдек кўтарди, аммо ўйлаб кўр сен ва мен 45 ёшга кирдик, фарзандларимиз ўзларини эплай оладиган ёшда, алхамдулиллах, мен касалхонада ётиб атрофимдаги ёш йигитлар ва ёш болалари бор бемор аёлларни кўрдим, агар ёрдам берувчилар бўлишса шуларга ёрдам беришсин,- деб жавоб берди. Сизни ҳам ортиқча безовта қилганимиздан хижолатдамиз. Ака, дўстим икковимизни хаққимизга дуо қилсанглар кифоя, бизданда ёшроқ ва мухтожларга ёрдам беришда бардавом бўлинглар, Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин !


Бир ҳадис ёдимга тушиб кетди:

Хабибимиз Мухаммад алайҳиссалом соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам яхши кўрмагунингизча муъмин бўла олмайсиз.

Муҳаммад Икром
Наманган, Саҳоватли қўллар.

Воқеа шу кунларники🥺

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1