ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
8.34K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ВАФО...

Аммам йигирма тўққиз ёшида тўрт гўдаги билан бева қолганлар. Фарзандларини ўзи оёққа қўйиб, қайта турмуш қурмай тақволи бир солиҳа аёлдек яшаб ўтдилар.
Болалигимда уйларига меҳмонга бориб, ҳафталаб турардим. Қизиғи кечқурун ҳамма набиралар бувиси, яъни аммам билан бирга ухлашарди.
Бир қўлида беланчак, оёғидаги ёстиқда яна бири... Аммам ҳар кеча шу аҳволда "Ясийн", " Мулк" сураларини ўқимасдан уҳламасдилар. Ҳар кеча жуда ёш вафот этган жуфтига шундай "дастурҳон" юборардилар...
Келинларини эса ўғиллари билан ҳоли қолдирардилар. "Жуда ёшлигимдан " бева"га айландим, сизлар бир-бирингизни қадрлаб, асранглар" дердилар...
Кўпинча бир жамадонни очиб, ичидаги нарсаларни бизга кўрсатардилар. Бу жамадонда ҳар ҳил суратлар, сувенирлар бўларди.
Ўшалардан биттаси-думалоқ дурбинни қўлимизга беришдан олдин "Боҳодир акангни дадасини кўрсатайми?" дердилар.
Бошқа набиралар ҳам "Бизгаям кўрсатинг" деб ҳарҳаша қила бошлашарди. Навбатма-навбат дурбиндан мўралардик. Унда чиройли, ёшгина амаки кулиб турган бўларди. Бу жуда ажойиб эди!
Кўрган билганларинг шунақа вафоли, оқила ва сабрли аёллар бўлишса - Сен ҳам бошқача бўлолмас экансан...
Ҳамма устозлар учун раҳмат Хаёт...

Умму Зайнаб



📖
Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹 СОЛИХА АЁЛ

Солиха аёлнинг фазилатлари хақида.
Эшитинг, ибрат олинг...

🎙Омар Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кечинма

Худо яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак, бандалар орасида ҳам ким сизни чин дилдан севса, сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади...

Байрам АЛИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда яхши ният ила дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ БИЗНИ АСРАСИН!

Яхши ёмон кунларда
Зим-зимистон тунларда
Ҳар дойим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса, бу - гўзал ахлоқдир!

Аллоҳ сизни осмондек юксак, тоғдек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр-парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз ташрифингиз қишнинг лайлак қоридек ёқимли ва амалингизни савобли қилсин!

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...


Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Бир ҳакимдан:

«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.

У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИРОДА

🎙Толибжон Исроилов
Бобур Бобомурод

Аслида сабр қилиш ўта қийин иш... Сабр қила оляпсизми, демак, Аллоҳ сизни ирода билан ризқлантирибди. Шу сабаб сабрлисиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Бир қассоб бор экан. Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугаб кетибди, савдо яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяр экан. Одамлар унинг бу гапини ношукурликдан деб ўйлашибти.
Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлибди. Шу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб:
- Ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан?,- дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди:
- Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу эди, - дебди.

PS. Демак биз ҳам на ибодат қилмасак, на бир илм олмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки, шу куни биз МИНУСДА чиқибмиз.



📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍1😢1
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
Мулоҳаза инсон мақомини юксалтиради.
Виждон эса ундан ҳам муҳим ишни бажаради — инсонни ИНСОН қилади!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍1
Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга ражаб ойининг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган барча орзу ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларга ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига бошловчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тонг ҳам отди охиста, секин.
Ражаб ойин бошлаб оламга
Лаа Илааҳа иллаллоҳ деган,
Насиб, еттик муборак тонгга

Хайрли тонг...
Ибодатлар қабул бўлсин...

САВОБ ишни канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон
бўла олмайди".

Бу кундан савоблар умид қилган Сиз яхшиларга кун барокатли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.

Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз, онамиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли, онаси шундай деса!!!

Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи бунчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимизни ейишдан ҳазар қилган бўлар эдикми...

Эрингиз ва ўғлингизга Аллоҳнинг ажру азобини эслатувчи ва эзгу савоб ишларга ундовчи бўлинг, муҳтарама аёллар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ ЖАННАТЛАРГА ЕТАКЛАНГ ЖУФТИМ...

🎤Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЯХУДИЙНИНГ ХИКОЯСИ

"Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни хисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
- Мана шу мол хам сенга бўлсин.
- Нима учун?
- Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда "қул хаққи" деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг хаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг хақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
- "Қул хаққи" нима дегани?
- Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.

Бир илм одамининг олдига бордик. "Қул хаққи" тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини нохақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.

Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яхудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
- Мухтарам зот! Мусулмонларда "қул хаққи" деган тушунча бор экан. Мусулмонлар хаётларида бу нарсадан жуда эхтиёт бўлар эканлар. Бизда бу хақда нима дейилган?
- Бизда агар "қул хаққи" деган тушунча бўлганда, хеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда хар нарса "халол".
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган молни тортиб ололсанг, бу сен учун савоб хисобланади...

Қандай разиллик!


Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда аксинча, ўзганинг моли, гарчи душманинг қўлида бўлса хам, уни химоя қилишга буюрилган...


Қандай олийжаноблик!

Айнан шу хол мусулмон бўлишимга сабаб бўлган" - дея хикоясини тугатди яхудий...


🕌 Диндошим, бир ғайри муслимни хидоятга бошлашини истасангиз, уни масжидларга олиб бориш ёки маърузалар тинглатиш шарт эмас. Фақат, улар билан тижорат ёки бирор иш қилганингизда дуруст харакатда бўлинг.
Бировнинг хаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади!

Шоолим Шомансур


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халол ризқ қидириш хам ибодатга киради...

🎙Мухамадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏1