ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.34K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен мени шунчаки яратганинг йўқ, шунчаки яшашни мен одат қилдим!

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ҳикмат

Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар... Кейин ака укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади. Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам, яшай олмасам керак, деб ўйладим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди. Шундан сўнг билдимки, инсон Рабби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар экан, фақат оламларнинг Рабби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Али Тантовий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
- Яшашдан қўрқасизми ёки ўлимданми?- деб сўради.
- Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак Аллоҳнинг ҳузуридамиз - дедим...

Салим АЙЮБИЙ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚУВ ХАҚИДА

Қўрққин бурчинг адоғини бажаролмай қолишдан...

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдон...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Шанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчага муборак бўлсин! Дойимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашинг... Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин!

Оллоҳ барчамизни паноҳида сақласин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

┉┅━🔘━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.

Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лампа тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишонч ила эрини қўллаб қувватларди.

Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...

Тез орада унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.

Журналистлар унга турли саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ. Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.

P.S.: Дархақиқат, аёли қўллаб-қувватлаган эркак муваффақиятга эришиши муқаррардир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тафаккур

МЕТИН ИРОДА

У 17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
25 ёшида онаси вафот этди.
26 ёшида ҳомиласини аборт қилдирди.
27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди.
28 ёшида кўп руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.
29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди.
35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.

Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг, китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда. Жоан Роулинг Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.

Бу ҳикоянинг бизга ўрнак жиҳати адибадаги метин ирода.
📚 Қадарига рози бўлиш аслида мўминнинг сифати бўлиши керак. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим. Мўмин мусулмоннинг мақсади дунё бўлмай, аксинча, Аллоҳ ризоси, икки олам ободлиги бўлади.
Шундай экан, бўшашманг!

"Қалблардан сўранг" китобидан.


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЎРАСАН,
ХАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!


🎙Абдулла Бахрамов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БУРГУТДАН ИБРАТ

Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.

Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади. Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир».

- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
- Инсонларга сабр этарсан номи «Садоқат» бўлур...
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
- Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
- Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг бир дўстим бор...

🎙Абдукарим Мирзаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётингнинг сўнгги дамларида бойлигинг қанча ва сен қаерларда бўлганинг мухим эмас. Сен қанча инсонларнинг хаётини яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлдинг, кимларга кўмак бердинг, мана шу мухим...

ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бизларни бенасиб қилмасин.

Ушбу кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг, азизлар!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...

Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...

Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш роҳат, хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...

Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...

Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...

Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...

Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...

Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...

Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини узманг! Уни мустаҳкамланг! Бу фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
"Сиз менга кераксиз!"
"Сизни яхши кўраман!"
Шу каби сўзлар инсоннинг бутун борлиғини ёритиб-яшнатиб юборади. Яқинларингизга шундай сеҳрли сўзларни кўп-кўп такрорлаб туринг.
Мўъжизани ўшанда кўрасиз....

📖 Telegram.me/IBRATLI - Хаётий хикоя ва воқеалар
ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

Отанг тўшакка чўзилиб ётганини ва гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасига гап қайтарганлар, ушбу видеони кўринг...
Хулоса қилинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA