ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
8.34K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган.

Шарҳ: ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда.

«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қойил

Я Аллоҳ, Я Роҳман,
Я Роҳим деб ёзишди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
• «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади.
• Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади.
• Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.
• Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади.
• Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.
• Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади.
• Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, ишингизни қўйинг, жума намозидан қолманг, биродар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИ АСЛИДА НИМА ДЕЙДИ?


Бомдод намозида — "Кунимни Сенга юзланиш билан бошлайман, Аллоҳим!"

Пешин ва аср намозида: — "Дунёвий машғулиятда Сени унутганим йўқ, Аллоҳим!"

Шом намозида: — "Чарчаб, ҳориган бўлсамда Сени унутмадим, Аллоҳим!"

Хуфтон намозида: — "Кунимни Сенга юзланиш билан тугатаман, Аллоҳим!"


Аллоҳ таоло барчамизни ер-ла бир бўлиб, ЁР-ла бир бўлганлардан этсин!
Ҳар кунимиз бомдод билан бошлаб, хуфтон билан якунлашга, субҳидамимиз таҳажжуд билан мунаввар бўлишга муваффақ қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Динимизни_ўрганамиз

🕋 СИЗ УМРАГА БОРИШГА
ТАЙЁРМИСИЗ?

🔸Умра сўзи қандай маънони англатади? “Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Али Тантовийдан таъсирли ҳикоя

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Руҳий_тарбия

ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ

Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз:
1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра урушиб қолишлари ва ораларида келишмовчилик чиқиб, бир-бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса, хурсанд бўлади ва "Менга ёмонлик қилгани учун Аллоҳ таолонинг Ўзи уни жазолади", дейди.
Мабодо душманига неъмат етса, унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. Мазкур неъматнинг ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради.
2. Кўра олмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслик одати бўлади. Ана шу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда, бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар-писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туришини истайди. Бирдан қараса, ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.
3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.
4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу ҳолатни кундошлар ўртасидаги ҳолатга қиёслаш мумкин.
5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст кимса мисол бўлади. Агар унга "Дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди" дейилса, ўшанинг йўқ бўлишини орзу қилади.
6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам, бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз-ўзидан ҳасад қилаверади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАДДИНГИЗНИ БИЛИНГ

🎙Фарруҳ Соипов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сезмаган ҳолингизда ҳам савоб эга бўласиз!
Ҳамма савоблар ҳам ибодатдан бўлавермайди. Кўп ажрлар касаллик тўшаги, укол нинаси, иситма титратиши, зулм қаҳри, йўл машаққати, ғам бедорлиги, ёлғизлик оғриғи, йўқотиш хафалиги, фироқ аччиғи, тил заҳрига чидаш, қадарга рози бўлиш ва кутиш гўзаллиги ҳамда нафсга ғолиб бўлиш қийинчилигидан ҳам келади.
Сабр қилинг ва сабр ила эга бўлинг!

Мубашшир Ахмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен мени шунчаки яратганинг йўқ, шунчаки яшашни мен одат қилдим!

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ҳикмат

Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар... Кейин ака укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади. Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам, яшай олмасам керак, деб ўйладим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди. Шундан сўнг билдимки, инсон Рабби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар экан, фақат оламларнинг Рабби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Али Тантовий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
- Яшашдан қўрқасизми ёки ўлимданми?- деб сўради.
- Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак Аллоҳнинг ҳузуридамиз - дедим...

Салим АЙЮБИЙ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚУВ ХАҚИДА

Қўрққин бурчинг адоғини бажаролмай қолишдан...

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдон...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Шанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчага муборак бўлсин! Дойимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашинг... Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин!

Оллоҳ барчамизни паноҳида сақласин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

┉┅━🔘━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.

Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лампа тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишонч ила эрини қўллаб қувватларди.

Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...

Тез орада унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.

Журналистлар унга турли саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ. Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.

P.S.: Дархақиқат, аёли қўллаб-қувватлаган эркак муваффақиятга эришиши муқаррардир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тафаккур

МЕТИН ИРОДА

У 17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
25 ёшида онаси вафот этди.
26 ёшида ҳомиласини аборт қилдирди.
27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди.
28 ёшида кўп руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.
29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди.
35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.

Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг, китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда. Жоан Роулинг Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.

Бу ҳикоянинг бизга ўрнак жиҳати адибадаги метин ирода.
📚 Қадарига рози бўлиш аслида мўминнинг сифати бўлиши керак. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим. Мўмин мусулмоннинг мақсади дунё бўлмай, аксинча, Аллоҳ ризоси, икки олам ободлиги бўлади.
Шундай экан, бўшашманг!

"Қалблардан сўранг" китобидан.


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA