ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.35K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни кўпроқ яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишганимни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир куни дўзахда иблис ўзининг инсонни маҳв этадиган қуролларини кўргазмага қўйибди. Бу қуролларнинг барчаси шиша идишларга солинган бўлиб, улар орасида ҳасаднинг ханжари ялтираб турар ва унинг ёнида қаҳрнинг болтаси ҳам товланиб кўзга ташланарди. Ва яна у ерда очкўзлик ва ғаразгўйлик оғуларини, шаҳватнинг ўткир тиғли найзасини, шунингдек, кибр, қўрқув, тилёғламалик сиртмоқларини ҳам кўриш мумкин эди. Аммо кўргазмадаги бу барча қуроллар манаман деб турар эди-ю, фақатгина эски бир игна унчалик кўз тушмайдиган, панароқ жойга олиб қўйилганди.
⸺Бу қуролинг нега панада турибди? ⸺ деб сўрашибди шунда дўзах аҳли шайтондан.
⸺Чунки бу менинг энг севимли ва энг ҳалокатли қуролимдир, ⸺ жавоб берибди шайтон. ⸺ Уни йўқотиб қўйишни истамайман.
⸺Наҳотки шу миттигина игна сенинг бошқа барча қуролларингдан ҳам ҳалокатлироқ бўлса? ⸺ ажабланибди дўзахдагилар.
⸺Ҳа, ⸺ жилмайибди шайтон. ⸺ Одатда, мен уни бирор инсонни енгиш учун қолган бари қуролларим кучсизлик қилганда ишлатаман.
⸺Хўш, бу қурол нима?!
⸺Бу қурол - умидсизлик!


Байрам Али таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Фақир киши бозорчига:
Аллоҳ учун менга мевалардан бергин - деди. Сотувчи чириган, айниганларни териб берди.

У киши халтага қараса, меваларнинг бари чириган, эзилган экан.
Чўнтагидан бир неча майда пул топиб сотувчига узатти ва:
— Шу пулга яраша бергин!- деди.
Сотувчи меваларнинг яхшисидан териб солди.

Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!" деди...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Энам бот-бот айтади: «Худо муғомбир бандасининг оёғидан чалиб туради, бу пухта, барибир ризқини айириб ейди, деб. Соддадил бандасини эса сийлаб туради, кўпинча ризқини олдириб юргани учун...»

Қандай ажойиб фалсафа!


Байрам АЛИ,
«Мен билган очун»дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"ДОНИШМАНД"
(«Руҳлар исёни» достонидан парча)

Эркин Воҳидов
🎤 Санжар Шодиев


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
#Ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ

Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Мукаммал шифо нимада?

Бир нарсага эътибор бермаяпмиз: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти.

Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.

Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боглиқ, айнан қалбга.

Хадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.

Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доим дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


Нафиса таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Кузатиш

Қолиш кўпчиликнинг қўлидан келиши мумкин, аммо кетишни, жимгина тарк этишни ҳамма ҳам уддалайвермайди. Холбуки инсон қолиши билан эмас, аксинча қандай кета олиши билан ўз сийратидаги аҳлоқ гўзаллигини борича кўрсатади.
Ёнимизда қолганларни ардоқлаганимизда, ҳеч қандай шикоятларсиз, ортидан гўзал из қолдириб бизни жим ва мардона тарк этган инсонларни ҳам эслаб қўяйлик.


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШОШМА УМР...

🎙Шерзод Карим
Фарида Афрўз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

• Тонгни кутиб, дуолар ила хушнуд қарши олиш Бахт!

• Тонг- кунимизнинг энг ширин, ҳаяжонли бўлаги!

Чунки, тонгда бир биримизни дуоларимиз ила йўқлаймиз!

Аллоҳим, бизларни шундай файзли тонгларингдан бенасиб қилма...

🍂
Иброҳим Адҳамдан сўрадилар:

- Кунингизни қандай ўтказасиз?
Иброҳим Адҳам дедилар:
- Тўрт от сақлайман: бирининг номи ШУКР, бирининг номи САБР, бирининг номи ИХЛОС ва бирининг номи ТАВБА.

Агар менга неъмат келса, ШУКР отига миниб, унинг олдига чиқаман.
Агар менга малол юзланса, ИХЛОС отига миниб, рўбарў бўламан.
Агар менга бало келиб, офатга йўлиқсам, САБР уловига миниб келажакка интиламан.
Ва агар менда гуноҳ пайдо бўлса, ТАВБА отига миниб, қувлаб қочаман....
🍂
Шукр, сабр, ихлос ва тавба ҳамиша ҳамроҳ бўлсин қадрдон...

Умид ва дуолар ила бошланган тонгингиз хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, қадирдон!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
РАСУЛУЛЛОҲ ТУҒИЛГАН КУН!

Тиллар шукур ила сўзлар,
Эзгуликни кўзлар кўзлар.
Улуғ кундир бу кун, дўстлар,
Бугун шайтон бўғилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Мўъмин қалб пок қадамидан,
Дахрий қалб чўғ аламидан,
Шоирларнинг қаламидан,
Гўзал байтлар тўқилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Иблис бағрин тилсин, дея,
Динни тарғиб қилсин, дея,
Ўз Роббисин билсин, дея,
Аршда ҳукм ўқилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Олиб “мавлуд”нинг ошидан
Кўзлар намдир бахт ёшидан.
Ҳидоятнинг Қуёшидан,
Жоҳил қалблар сўкилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Кофирларнинг ортиб ғаши,
Куфрланган ичу таши.
Оташпарастлар оташи
Ўчиб, кули тўкилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Ботир, йиғки, бир анжуман,
Арисин ҳар дилдан туман.
Байтуллоҳ ичра юзтубан,
Бугун бутлар йиқилган кун –
Расулуллоҳ туғилган кун!

Ботиржон ЭРГАШЕВ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​Бир қассоб бор экан. Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугаб кетибди, савдо яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяр экан. Одамлар унинг бу гапини ношукурликдан деб ўйлашибти.
Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлибди. Шу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб:
- Ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан?,- дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди:
- Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу эди, - дебди.

PS. Демак биз ҳам на ибодат қилмасак, на бир илм олмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки, шу куни биз МИНУСДА чиқибмиз.



📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
МАШАҚҚАТЛАР ХАҚИДА

🎙Омар Халил

Нега менга мусибат ва ташвишлар келаверади, дейдиганлар учун.
Фикрингиз тескари томонга ўзгариб кетса, ажабмас )

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИРОДА

🎙Толибжон Исроилов
Бобур Бобомурод


Аслида сабр қилиш ўта қийин иш... Сабр қила оляпсизми, демак, Аллоҳ сизни ирода билан ризқлантирибди.
Шу сабаб сабрлисиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга биўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ИБРАТ УЧУН!

Уйга кетяпман. Кеч соат 7. Ёмғир ёғяпти. Пулим фақат автобусгагина етади, мен нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим ёмон бўлсада ичимда Аллохдан нажот сўраб кетяпман. Бекатда бир қари амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобуси келгач, қари амаки "рахмат, Аллох ниятингга етказсин" дея дуо қилиб кетди. Кейин бир эр-хотин келди. Уларга ҳам соябонимни тутдим. Улар мен кетадиган автобусга ўтиришди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлашди. Йўлкирамнинг пулига уйга нон сотиб олдим. Жилмайиб қўйдим. Хаёт нақадар гўзал!

📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Балки бу нажотингиздир.

🎙Икром Шариф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга биўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA