ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.34K photos
15.4K videos
14 files
37.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮР, ЖУМАГА БОРАЙЛИК ДЎСТИМ...

Фозил Икром
🎙Ахмади Эверест

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, ишингизни қўйинг, жума намозидан қолманг, биродар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб боради

Хадис шарҳи

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тарих

КАЪБА ТЎҒРИСИДА СИЗ БИЛМАГАН 3 ТА ФАКТ

1. Каъба бир неча бор қайта қурилган

Каъбанинг бугунги кундаги кўриниши Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган шаклидан фарқ қилади. Каъба турли даврларда бўлиб ўтган табиий офат ва ташқи сабаблардан кейин қайта қурилган ёки таъмирланган.


2. Каъбапўш турли хил рангларда бўлган

Каъбанинг анъанавий қора ёпинчиғи, Каъбапўшдаги оятлар тилла суви юритилган иплардан тўқилган. Биз Каъбани қора рангдан бошқа рангда тасаввур ҳам қила олмаймиз. Аммо бу анъана уйларини қора рангга бўяш одати бўлган Аббосийлар даврида пайдо бўлган. Ундан олдин Каъбапўш турли хил рангларда эди, масалан, яшил, қизил ва ҳатто оқ рангларда.

3. Каъбатуллоҳ калитлари ҳозиргача битта оиланинг қўлида

Макка фатҳ қилинганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитини олиб, Бани Шайба қабиласидан бўлган Усмон ибн Талҳага бердилар. Ушбу анъанага кўра улар неча асрлардан буён Каъбанинг калитини ўзларида сақлаб келмоқдалар, чунки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам калитларга эгалик қилиш ҳуқуқини айнан мана шу қавмга берганлар. Президентлар, подшоҳлар, қироллар ёки дунёдаги энг нуфузли одамлар ва бутун дунё мусулмонлари Пайғамбаримизнинг бу қарорларини улуғлаган ҳолда Маккада нисбатан кичик бўлган мана шу оиладан Каъбага кириш учун ҳануз рухсат сўрайдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҚАДДАС КАЪБАНИНГ ИЧИ.

Намоз қайси тарафга қараб ўқилишини кўринг.
4 томони қибла бўлган ягона жой бу...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​Биласизми?

Каъбаи муаззамага ўрнатилган Ҳажарул асвад (қора тош) аслида қора бўлмаган. У Жаннатдан туширилган, сутдан ҳам оқ бўлган. Бу ҳақида ҳадис бор. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажарул Асвад жаннатдан сутдан ҳам оқ бўлган ҳолида нозил бўлган. Уни баъзи одамнинг гуноҳлари қорайтирган», дедилар».

Қай бир гуноҳкор чин ихлос ила тавба қилиб Ҳажарул Асвадни ўпса ёки истилом қилса унинг гуноҳлари ўша тошга ўтавергани сабабли оппоқ тош қоп-қорага айланиб кетган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажар ҳақида: «Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ уни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло қиёмат куни Ҳажарул асвадга ўзига хос мақом беради ва у ўзини ихлос билан истилом қилган мўминларнинг фойдасига гувоҳлик беради. Шунинг учун ҳам Ҳаж, Умра қилувчилар ва зиёратчилар Ҳажарул асвадни ўпиб, силашга ошиқадилар.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг Байтини Ҳаж, Умра қилиб, Ҳажарул асвадни ихлос билан истилом қилишимизни (ўпиб, силашимизни) насиб этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
МУАЛЛИМ ИБРАТИ

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан сўради:
- Мени танидингизми?
- Йўқ - деб жавоб берди муаллим.
- Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз... лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!

- Йўқ - деди ўқитувчи. - Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмиб олган эдим.


🥀 Ўзганинг хато-айбини бекитганга жаннат ато қилсин 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ»

Ўлмасбек Самарқандий
🎤 Мурод Ражабов

Ўтган устозларимизнинг охироти обод бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдоним...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...


ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз, қадрдон...
Янги тонг муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"МАРҲАБО" сўзининг маъносини биласизми? Унинг жуда қизиқ ва хуш маъноси бор эмиш. "Марҳабо" aсли форсча сўз бўлиб, "Мендан сенга зарар етмайди" деган маънони билдирар экан.
Буни билганимдан кейин қаршимдаги кишиларга "МАРҲАБО" дейиш мен учун яна-да мароқли бўлмоқда!

Ушбу номани ўқиётган
Сиз - қадрдонларга

МАРҲАБО!..
Биздан Сизга зарар етмагай!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@ibratli_dunyo 👈 груҳи,
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТУРМУШ МАНЗАРАСИ

Аёл эридан мамнун бўлганида:
— Аваз! Авазжон! Турақолсинлар энди. Вой ўзимнинг асал боламдан! Вой ўзимнинг полвонболамдан! "Адажон қани?" дейсизми? Адажонингиз ишга кетдилар. Авазжон ҳам "ишга" борадилар. Адажониси-чи, Авазжонга ка-а-аттакон шоколад олиб келадилар... Вой, иштонча яна ҳўл бўпқопти-ку! Майли, ҳозир алмаштирамизда! Вой ўзимнинг тойчоғим!

...аёл эридан норози бўлганида:
— Аваз! Ҳой Аваз! Тур ўрнингдан, ялпайиб ётмай! Сенинг боғчангга мен боришим керакми? "Ада"лама! Аданг ишга кетди-да, гўрга борарми-ди?! Ие, иштонинг яна ҳўлми? Сияман, десанг, ўласанми, ҳўкиздек бола! Ариллама! Отангдан нима кўрдиму, сен нима каромат кўрсатардинг! Башаранг қурсин!

Ўткир Ҳошимов


P.S.: Ҳурматли эркаклар, уйдаги кайфият учун хам маъсулсиз.., аёлингизни хафа қилманг!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЯМ СИЗ БОР, ДАДА...

✍️Хуршид Карим
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Инсон бахтсизлигининг асосий сабабларидан бири, у бугунги кунини қадрламайди. Бугунида хам бахтли - саодатли эканини унутади. Келажак кунлар бахт - саодатига талпиниши бугунини унуттиради.

Эртанги куни келганда эса, бугуни яхши бўлганини билади. Шу сабаб у хозирида ҳам, ўтмишида ҳам бахтсиз бўлади.

Мустафо Лутфий Манфалутий, "Қарашлар" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туғилсанг бахт билан камол ўшадир,
Тарк этсанг оламни завол ўшадир.
Охир чоғ тупроғинг устига келиб,
Кимдир ёд айласа, иқбол ўшадир.


Абдулла Орипов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бир танишим ҳикоя қилади:
«Биласан, етимликда ўсганман. Торгина ҳовлимни эпақага келтиролмай эсим кетди. Ишдан эртароқ қайтиб, ғишт қуйишни одат қилдим. Улфатларга қўшилмайман. Тадбир-мадбирга бормайман. Биргина орзуйим ⸺ қиш тушгунча ҳовлидан ошхона қуриб олиш...
Дам олиш кунларининг бирида бир ўзим нақд 500 та ғишт қўйибман! Ишимнинг унумидан хурсанд бўлиб, ювинаётган эдим, бошимдан сув қуйиб турган 8 ёшли ўғлим:
⸺ Дада, ўйламанг, ҳали бу ерларни ўзим созлайман! ⸺ деб қолди.
Ўғлимнинг катталарга ўхшаб гапиришидан завқим келди.
⸺ Хўш, масалан, нималар қиласан, болам?⸺дедим кулиб.
⸺Мана бу уйимизни, деворларни... Ҳамма-ҳаммасини трактор билан сурдириб, текислайман-да, ўрнига кааатта қилиб икки қаватли уй қурдираман...
...Ўша куни кечқурун томоғимдан овқат ўтмади. Кечаси билан мижжа қоқмай чиқдим, нуқул устимдан трактор бостириб келаётгандай бўлаверди. Эрталаб бориб ўзимнинг кеча тинкам қуриб қуйган ғиштларимга мунғайибгина қарар эканман, кўзларимдан икки томчи ёш думалаб тушди...»
Дўстлар, янги уй.., бино.., муносабатларни қурганда огоҳ бўлайлик...

Байрам АЛИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бахт - эга бўлмаган нарсамизга эга бўлишимиз эмас, балки эга бўлган нарсамизнинг қийматини тушуниб, идрок этишимиздир !!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бизларни бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA