ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​ВИРУСЛАР

Тождор вирус қилмоқда қаҳр,
Қўрқма, Роббим ўзи бўлсин ёр.
Разм солгин атрофда, ахир,
Ундан ҳавфли вируслар бисёр!

Ҳилватлардан аримас қадам,
Зийнатлайди зино тусини.
Ва ҳар куни милёнлаб одам,
Юқтирмоқда фаҳш вирусини.

Туғилмоғ-у, буғилмоқдай гап,
Ташландиқда чинқираган оҳ.
Меҳрсизлик вируси сабаб,
Ўлаётир минглаб бегуноҳ.

Сенинг жонинг «СЕН» дан озурда,
Менинг жоним «МЕН» дан қақшайди.
Гар текширса, ҳар биримизда,
Кибр номли вирус яшайди.

Ожиз ҳатто тиб, медицина,
Ажр берсин Аълоий Арши.
Топилмаган ҳамон вакцина,
Ёлғон деган вирусга қарши.

Муҳаббатда камаймоқда мард,
Эскирган сўз - «бировнинг хасми».
Ё хиёнат саналмасми дард,
Вафосизлик вирус эмасми?!

Санайверсам, йўқдир адоғи,
Ҳеч бирини этолмайсан рад.
Бу аслида дунёнинг доғи,
Миллат билмас, танламас сарҳад

Бу вируслар қилмас вақт талаб,
Кор қилмайди дорилар қоп-қоп
Ювмоқ керак қалбни совунлаб,
Тақмоқ керак кўнгилга ниқоб!

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХХl – АСР ТАБИБИ...


✍Mансур Жумаев
🎤 Ситораи Ахрор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ривоят
Бир куни толиби илмлар кекса устози олдига келиб, ундан сўрадилар:
— Нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхши фазилатларга қийин эришилиб, улар анча омонат бўлади?

— Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади? — деди уларга устози.

— Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани... Тупроққа кўмилгани эса ёмон бўлса ҳам ўниб чиқиб, кам бўлса ҳам ҳосил беради.

— Одамлар ҳам худди шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариб қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобуд қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун имкон қадар диллари тубига яшириб, уларни палак ёздириб юборади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик қилсанг, уни ёмонликларингдан кўпроқ яшир.

Фузайли Ибн Ниёз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ажрлар инъом эт, тоқат, сабрига
Умид бер, умр бер бари-барига
Даволар топилсин келган дардига
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Улар дард чексалар оғрийди жоним
Уларла жоним бир, биттадир қоним
Ўзингсан ҳаммадан сен меҳрибоним
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Озор чекмасинда ширин жонлари
Отсин, ибодатла келган тонглари
Биласан бут уларнинг иймонлари
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Бири жон жигардек яқин инсоним
Бири дўстимдир , бири қадрдоним
Яхши-ю, ёмон кунимга гувоҳим
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!


Биз битта отанинг фарзандларимиз
Сенинг Хабибингни умматларимиз
Ҳар дам Ўзингга муҳтожларингмиз
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Аваз Акбар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди...
"Аслида умримиз саҳифалари кунлардан иборат, бир кунимиз ўтса, демак умримиз бир кунга камайибди…"
Ҳар онимиз ғанимат...

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгни қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ!

...Азизлар, хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас...
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бордир...

....Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларини енгишга куч топа билинг, чунки сизга суянган, сизга ишонган яқинларингиз бор, уларга тонгдан шундай меҳр улашингки, кун давомида хуш кайфиятда, яхшиликларга ишонч билан юрсинлар...

Барчамизга яхшилар ва яхшиликлар ҳамрох бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗИМ!

Тонгингизни гўзал орзулар, гўзал тилаклар, гўзал ниятлар безасин, зеро, улар амалга ошгусидир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Рахмдилликда - қуёш бўлинг ...Нурингиздан хамма бахра олсин !!

Бошқаларнинг айбини яширишда -- Кеча бўлинг....Қоронғу зулмат бирла айбни яширинг ....!!!

Саховатда -- Оқар сув каби бўлинг !

Шиддат ва ғазабда -- Ухлаётгандек бўлинг !

Хокисорликда -- Тупроқ каби бўлинг !

~ Қандай кўринсангиз шундай бўлинг
~ Қандай бўлсангиз шундай кўрининг ~ !!!



📖 @Ibratli - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
#фикрлар
Ёдда тутинг, Азизлар!
Сиз имтиҳон дунёсида яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқроқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»
(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимнингдир мол дунёси кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ГАП КЎТАРИБ КЕЛСАНГ...

Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди:
– Уни қаерда кўрдинг?
– Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.– Уйига нега бординг?
– сўради олим.
– Меҳмонга чақирганди...
– Олдингга дастурхон ҳам ёздими?
– суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди.  Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинг лади-да, сўнг шундай деди:– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?!  Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор.
Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиё мат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак. Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Иймон дарахт бўлиб, унинг меваси одобдир. Кимнинг одоби йўқ экан, унинг дарахти қуруқ ёғоч кабидир. Ёғоч эса оловга тушиб, ёнишга маҳкум ўтиндир

Шайх Муҳаммад Солиҳ Фарфур роҳимаҳуллоҳ ўгитларидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тун - бу орзулар, мақсадлар ва юрак билан дардлашиш учун берилган фурсатдир.

Яхши дам олинг Азизлар!
Хайирли тун!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Шу сатрларни ўқиб турган қадрдоним!

Соғ омонмисиз?

Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди!

Ўзига ҳамд бўлсин!

Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади...

Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти насиб этганига, гўзалликлар, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига алҳамдулиллаҳ, илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин...

Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Яхши одамлар - бахт
Ёмон одамлар - тажриба
Разил одамлар - сабоқ
Дилга яқинлари- ширин хотиралар қолдиради.

Ҳар бирини қадрланг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1980-йиллар. Армиядан қайтганига эндигина бир хафта бўлганда онаси ўғилга:
– Полни бошқатдан қилиш керак, ўғлим - деди.
– Хўп, эртага қиламан, ухланг энди...
Эртасига ўғил ишга кетди. Дам олиш куни албатта полни янгилайман деб ваъда берди. Аммо дам олиш куни ўртоғининг тўйи эди...
Шундай қилиб йиллар ўтаверди. Орада она ўзи пол учун тахталар сотиб олиб машина ва мардикорлар ёллаб уйга келтириб қўйди. Аммо ўғил полни алмаштиришга ҳеч вақт тополмади.

1992 йил. Она вафот этди. Уй-жойни ўғлига мерос қолдирди. Ўлими олдидан албатта полни алмаштиришини сўради. Ўғил онасининг сўнгги илтимосини бажаришга ваъда берди. Бироқ... Барибир вақт тополмади.

2017 йил.
– Дада, уйнинг полини алмаштирайлик, ғижирлашидан набирангиз уйғониб кетяпти.
– Майли, эрталабдан шу ишни бошлайлик. Раҳматлик бувинг аллақачон пол учун тахталар ҳам келтириб қўйгандилар.
Эртасига ота-бола уйнинг полини янгилашга тушдилар. Эски тахталарни кўчиргандилар, каттагина сумка чиқди. Ичи тўла пул эди. Шўро давридаги энг йирик купюралар! Ва бир мактуб ҳам бор эди:

“Ўғлим, ниҳоят полни янгилаётганингдан хурсандман. Сен ҳарбийдалигингда онамдан қолган уйни сотдим, пулларини келажагинг учун олиб қўйдим. Энди бу эски полли уйда яшамайсан, янги уй сотиб олишинг мумкин!”

Ўғил алам билан энди оддий қоғозга айланган купюраларга тикилиб турарди.



🥀 Ўз вақтида ота-онага итоат қилмай, насиҳат гапини қулоққа илмай йўқотганларимиз кўп аслида... Вақт кўрсатмаса баъзан сезмаймиз хам...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍1
Бир вақтлар дардимизни эшитадиганларимиз бўларди. Борин тўкиб солардик, енгиллардик шу билан. Энди йўқ, на волида, на падари бузруквор. Тинглагувчи, эшитгувчи, бўлишгувчи йўқ... Ҳасратларга қулоқ солгувчи йўқ... Осонмаслигин энди билдик. Фарзандлар дунёга келгач малҳам бўлмоқ, кўнгил олмоқ қийинлигини, жуда ҳам мураккаблигини ҳис қилдик...
Биз хатоларимизни кеч англадик, жуда ҳам кеч...

Салим АЙЮБИЙ

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"СИЗЛАРГА САВОЛ БЕРМОҚЧИМАН..."

Аллоҳ хеч бандани ота-онасини рози қилишдек имкондан маҳрум қилмасин...
Имконингиз борми, кечиктирманг...

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Дуолари кабул бўлмаган
шогирд

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб сўрабди
- Устоз дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай булябди экан?- деб сўради. Шайх :
- Ота - онанг борми деб сўради.
Шогирд йигит :
- Ҳа бор, Аллоҳга шукур ота - онам тирик, ҳаётлар. Шунда шайх:
- Мен сенга ота - онанг тирикми деб сўрамадим. Ота - онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота - онанг ҳам борми деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб:
- Йўқ, ота - онамни дуоларимда зикр қилмас эканман деб, нима учун дуоларим ижобат бўлмаётгани англаб еттим дея шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Изоҳ ва ўгит.
Эй, ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим, сен туну - кун Аллоҳдан мол - давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангни соғлиғини сўрамайсан.
Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA