ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«...Икки сабаб туфайли ўзгарамиз:
ё аҳволни етарлича ўрганиб, таҳлил қилиб, ўз ихтиёримиз билан ўзгарамиз ёки етарлича адабимизни егандан кейин, мажбурликдан ўзгарамиз.

Ўзгармасликнинг эса ҳеч иложи йўқ».

Опра Уинфри,
АҚШ телебошловчиси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Малайзияликлардан «Сизлар оролдаги давлат бўла туриб, ниманинг ҳисобига бунчалик тез ривожландинглар?», деб сўралганда,

улар «Биз ёлғонни йўқотдик» дейишган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

Банкка босқинчилар кириб, уларнинг каттаси ичкаридагиларга бақирди: "Қимирламанглар! Пул давлатники, жон эса сизники!".

Банкдаги одамлар тезда ерга ётишди. Бунга "фикрни чалғитувчи усул" дейилади – одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл эса столнинг устига ётиб олганди, тўдабоши унга ўшқирди: "Хоним! Бу ерда зўравонлик эмас, ўғрилик бўляпти. Қани, ерга ётинг!"

Бунга "маҳорат" дейилади – фақат ўзингиз қойиллатиб қиладиган ишни бажаринг!

Босқинчилар ишни битириб, банкдан чиқиб кетгач, ҳали ёш, тажрибасиз ўғри тўдабошидан сўради: “Қанча ўғирлаганимизни бир санаб кўрмаймизми?" Тўдабошига унинг гапи ёқмади: "Аҳмоқ! Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғирлаганимизни ўзлари айтишади".

Бунга "тажриба" дейилади – бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғоздаги расмий малакадан кўра анча муҳим.

Ўғрилар банкдан чиқиб кетишлари билан банк раҳбари ишчисига тезроқ полиция чақиришни буюрди. Аммо ишчи раҳбарига қараб: "Тўхтанг! Келинг, яна 10 миллион олиб, кеча беркитган 70 миллионимизга қўшиб қўямиз", деди.

Бунга "оқимга қараб сузиш" дейилади – ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш мумкин.

Ишчи яна: "Қани эди, ҳар ой шундай ўғрилик бўлиб турса", деб орзуга берилди.

Бунга "кўнгилхушлик" дейилади – ишлаш кайфияти ишдан муҳим.

Орадан бир кун ўтди. ТВ орқали банкдан 100 миллион ўғирлангани хабар қилинди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди: пул атиги 20 миллион эди.

Тўдабоши ғазабланиб шундай деди: "Биз ҳаётимизни хавф остига қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!"

Бунга "билим олтиндир", дейилади.

Банк раҳбари ўз ишидан мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик ёпиб юборди.

Бунга "вазиятдан унумли фойдаланиш" дейилади.

Cизнингча ҳақиқий ўғри ким?


Саид Комил.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
1101 шоир
(Ажойиб ривоят)

✍Шавкат Раҳмон
🎙Абдукарим Мирзаев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятда бўлинг!

Пок ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.
Қалби покларга Жаннат ато бўлсин!!!

Аллохни панохида бўлинг, қадрдон...

Хайрли тун!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Табобат

ЎНТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:

1. Қуёш нури
2. Кўп сув ичиш
3. Тунда етарли уйқу
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Қаноат

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Саҳиҳ Бухорийдаги "табобат боби"ни шарҳлаб ўтирганида бир киши: Шайх: нега Қуръонда
"табобат" ҳақида сура нозил бўлмаган?,
― деб сўраб қолди.
Шунда Шайх: "Чунки Қуръоннинг ўзи шифо-да", ― деб жавоб бердилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​ВИРУСЛАР

Тождор вирус қилмоқда қаҳр,
Қўрқма, Роббим ўзи бўлсин ёр.
Разм солгин атрофда, ахир,
Ундан ҳавфли вируслар бисёр!

Ҳилватлардан аримас қадам,
Зийнатлайди зино тусини.
Ва ҳар куни милёнлаб одам,
Юқтирмоқда фаҳш вирусини.

Туғилмоғ-у, буғилмоқдай гап,
Ташландиқда чинқираган оҳ.
Меҳрсизлик вируси сабаб,
Ўлаётир минглаб бегуноҳ.

Сенинг жонинг «СЕН» дан озурда,
Менинг жоним «МЕН» дан қақшайди.
Гар текширса, ҳар биримизда,
Кибр номли вирус яшайди.

Ожиз ҳатто тиб, медицина,
Ажр берсин Аълоий Арши.
Топилмаган ҳамон вакцина,
Ёлғон деган вирусга қарши.

Муҳаббатда камаймоқда мард,
Эскирган сўз - «бировнинг хасми».
Ё хиёнат саналмасми дард,
Вафосизлик вирус эмасми?!

Санайверсам, йўқдир адоғи,
Ҳеч бирини этолмайсан рад.
Бу аслида дунёнинг доғи,
Миллат билмас, танламас сарҳад

Бу вируслар қилмас вақт талаб,
Кор қилмайди дорилар қоп-қоп
Ювмоқ керак қалбни совунлаб,
Тақмоқ керак кўнгилга ниқоб!

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХХl – АСР ТАБИБИ...


✍Mансур Жумаев
🎤 Ситораи Ахрор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ривоят
Бир куни толиби илмлар кекса устози олдига келиб, ундан сўрадилар:
— Нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхши фазилатларга қийин эришилиб, улар анча омонат бўлади?

— Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади? — деди уларга устози.

— Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани... Тупроққа кўмилгани эса ёмон бўлса ҳам ўниб чиқиб, кам бўлса ҳам ҳосил беради.

— Одамлар ҳам худди шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариб қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобуд қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун имкон қадар диллари тубига яшириб, уларни палак ёздириб юборади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик қилсанг, уни ёмонликларингдан кўпроқ яшир.

Фузайли Ибн Ниёз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ажрлар инъом эт, тоқат, сабрига
Умид бер, умр бер бари-барига
Даволар топилсин келган дардига
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Улар дард чексалар оғрийди жоним
Уларла жоним бир, биттадир қоним
Ўзингсан ҳаммадан сен меҳрибоним
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Озор чекмасинда ширин жонлари
Отсин, ибодатла келган тонглари
Биласан бут уларнинг иймонлари
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Бири жон жигардек яқин инсоним
Бири дўстимдир , бири қадрдоним
Яхши-ю, ёмон кунимга гувоҳим
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!


Биз битта отанинг фарзандларимиз
Сенинг Хабибингни умматларимиз
Ҳар дам Ўзингга муҳтожларингмиз
Шифо бер Аллоҳим яқинларимга!

Аваз Акбар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди...
"Аслида умримиз саҳифалари кунлардан иборат, бир кунимиз ўтса, демак умримиз бир кунга камайибди…"
Ҳар онимиз ғанимат...

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгни қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ!

...Азизлар, хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас...
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бордир...

....Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларини енгишга куч топа билинг, чунки сизга суянган, сизга ишонган яқинларингиз бор, уларга тонгдан шундай меҳр улашингки, кун давомида хуш кайфиятда, яхшиликларга ишонч билан юрсинлар...

Барчамизга яхшилар ва яхшиликлар ҳамрох бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗИМ!

Тонгингизни гўзал орзулар, гўзал тилаклар, гўзал ниятлар безасин, зеро, улар амалга ошгусидир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Рахмдилликда - қуёш бўлинг ...Нурингиздан хамма бахра олсин !!

Бошқаларнинг айбини яширишда -- Кеча бўлинг....Қоронғу зулмат бирла айбни яширинг ....!!!

Саховатда -- Оқар сув каби бўлинг !

Шиддат ва ғазабда -- Ухлаётгандек бўлинг !

Хокисорликда -- Тупроқ каби бўлинг !

~ Қандай кўринсангиз шундай бўлинг
~ Қандай бўлсангиз шундай кўрининг ~ !!!



📖 @Ibratli - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
#фикрлар
Ёдда тутинг, Азизлар!
Сиз имтиҳон дунёсида яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқроқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»
(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимнингдир мол дунёси кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ГАП КЎТАРИБ КЕЛСАНГ...

Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди:
– Уни қаерда кўрдинг?
– Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.– Уйига нега бординг?
– сўради олим.
– Меҳмонга чақирганди...
– Олдингга дастурхон ҳам ёздими?
– суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди.  Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинг лади-да, сўнг шундай деди:– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?!  Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор.
Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиё мат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак. Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...